100-модда. Даъвони таъминлаш туфайли жавобгарга етказилган зарарнинг
ўрнини қоплаш
Даъвони рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин
жавобгар даъвогардан даъвони таъминлаш туфайли ўзига етказилган зарарнинг ўрнини
қоплашни ўша судда даъво тақдим этиш йўли билан талаб қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
14-моддаси
.
9-боб. Иш юритишни тўхтатиб туриш
101-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб туриш мажбурияти
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
1) мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари
бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан
кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган
иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2012 йилдаги 238-
сонли «Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарори 12-бандининг
бешинчи
хатбошиси
.
2) жавобгар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги
қисмида бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳаракатдаги
қисмидаги даъвогар-фуқаро тегишли илтимоснома билан мурожаат қилганда;
3) ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий
муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
46-моддаси
.
4) ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
30-моддаси
.
5) тараф суд томонидан тан олиниши ва ижрога қаратилиши тўғрисида кўрилаётган
чет давлат судининг ёки арбитражининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки унинг ижросини
тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга илтимоснома берганда.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилганда.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли
Қонунига
асосан 6-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й.,
03/19/531/2799-сон)
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
102 — 107-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 27.01.2006 йилдаги 142-
сонли «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг
20-банди
.
Do'stlaringiz bilan baham: |