92-модда. Суд топшириғини бажариш тартиби
Суд топшириғи ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича суд мажлисида
бажарилади. Ишда иштирок этувчи шахслар мажлис вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинади, бироқ уларнинг келмаганлиги мажлисни ўтказишга тўсқинлик қилмайди.
Суд топшириғининг ижроси тўғрисида ажрим чиқарилиб, у ишни кўраётган судга
дарҳол барча материаллар билан бирга юборилади.
Ишда иштирок этувчи шахслар, суд топшириғини бажарган судга тушунтириш ёки
кўрсатувлар берган гувоҳлар ишни кўраётган суд мажлисида ўзлари иштирок этган тақдирда,
умумий тартибда тушунтиришлар ва кўрсатувлар беради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
91
,
247-моддалари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
19.06.2015 йилдаги «Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 283-сонли Қарорининг
4-банди
.
8-боб. Даъвони таъминлаш
93-модда. Даъвони таъминлаш асослари
Ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун
асос бўлади.
Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг
ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
Давлат фойдасига мулкий ундириш билан боғлиқ ишлар бўйича суд даъвогарнинг
аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжати
қабул қилинганлиги ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунга зид ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик) содир этилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган
зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъвони кўришда суд даъвогарнинг аризаси бўйича
даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.
Ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган иш бўйича даъвони таъминлаш чоралари
ҳакамлик муҳокамаси тарафининг аризасига кўра иқтисодий суд томонидан кўрилиши
мумкин.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
Не у дает ся от образит ь связанный
рису нок . Возможно, эт от файл
был перемещ ен, переименован
или у дален. Убедит есь, чт о
ссылк а у к азывает на правильный
файл и верное размещ ение.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг
94 — 100
,
214-моддалари
.
Do'stlaringiz bilan baham: |