Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-
сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида»ги қарори 3-бандининг
иккинчи хатбошиси
.
Экспертиза ўтказилиши зарур бўлган масалалар доираси ва мазмуни суд томонидан
белгиланади. Ишда иштирок этувчи шахслар судга экспертиза ўтказиш вақтида тушунтириб
берилиши лозим бўлган масалаларни тақдим этишга ҳақли. Суд ишда иштирок этувчи
шахслар тақдим этган масалалар рад қилинганлигини асослаб бериши шарт.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-
сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида»ги қарори 8.3-бандининг
биринчи хатбошиси
.
Ишда иштирок этувчи шахслар: ўзлари кўрсатган шахсларни эксперт сифатида жалб
этиш тўғрисида экспертизани муайян экспертиза муассасасида ўтказиш ҳақида илтимоснома
билан мурожаат қилишга, экспертни рад этиш тўғрисида арз қилишга; экспертиза тайинлаш
ҳақидаги ажримга эксперт олдига қўйилган масалаларга қўшимча масалалар киритиш
тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилишга; экспертга тушунтиришлар беришга;
эксперт хулосаси билан ёки хулоса беришнинг имкони бўлмаганлиги ҳақидаги хабар билан
танишишга; қўшимча ёхуд такрорий экспертиза ўтказиш ҳақида илтимос қилишга ҳақли.
Суд экспертиза тайинлаш тўғрисида ёки экспертиза тайинлаш ҳақидаги
илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Экспертиза тайинлаш тўғрисидаги ажримда: экспертизани тайинлаш асослари;
экспертнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки экспертиза ўтказилиши лозим бўлган
экспертиза муассасасининг номи; эксперт олдига қўйилган масалалар; эксперт ихтиёрига
тақдим этиладиган материаллар ва ҳужжатлар; экспертизани ўтказиш ва судга хулосани
тақдим этиш керак бўлган муддат кўрсатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонун 17-моддасининг
биринчи
,
иккинчи қисмлари
.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 20 июндаги 261-
сонли «Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида»ги қарори
8 — 8.4-бандлари
.
Тараф экспертизада иштирок этишдан бўйин товлаган, экспертларга текшириш учун
зарур материаллар ва ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолларда ҳамда бошқа ҳолларда, агар
ишдаги мавжуд ҳолатларга кўра ва шу тарафнинг иштирокисиз экспертиза ўтказиш имкони
бўлмаса, суд айнан қайси тараф экспертизадан бўйин товлаётганлигидан, шунингдек унинг
учун экспертиза қандай аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқиб, қайси факт юзасидан
экспертиза тайинланган бўлса, ўша фактни аниқланган ёки инкор этилган деб топишга ҳақли.
Do'stlaringiz bilan baham: