Xiii боб. Саноатда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш. “Саноат 0” концепцияси ўқув мақсади



Download 492,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/16
Sana11.06.2022
Hajmi492,46 Kb.
#656597
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
13-mavzu (2)

тақсимланган реестр (блокчейн)
ахборотни ўзида жамлаган, муайян 
қоидаларга мувофиқ тузилган узлуксиз блоклар занжиридир (боғланган 
рўйхат, кўпинча, бундай блоклар занжири нусхалари бир-биридан мустақил 
равишда турли хил компьютерларда (қурилмаларда) сақланади;

ваколатлар маркази
тузилмасининг асосий вазифаси 
кино
маълум 
бир соҳадаги янги билимлар, тажриба ва ваколатларини излаш ва узатиш 
ҳамда консалтинг, сервис хизматлар ва профессионал хизматлар кўрсатишдир. 
Марказ тузилишидан кўзда тутилган асосий мақсадлар сифатида 
қуйидагиларни келтириш мумкин: 



тақсимланган реестр (блокчейн) технологиясининг имкониятларидан 
фойдаланиш учун шарт-шароитларни шакллантириш;

тақсимланган реестр (блокчейн) технологияси соҳасида миллий 
кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

ушбу технологияни ўзлаштириш учун маҳаллий ишлаб чиқувчиларни 
қўллаб-қувватлаш;

давлат бошқаруви хизматларининг сифатини яхшилаш, идоралараро 
иш олиб бориш самарадорлигини ошириш, бошқа давлат ваколатлари бўйича 
хизматларни амалга ошириш учун давлат бошқарув тизимида блокчейн 
технологияларини жорий этиш.
Тақсимланган реестр технологиялари (блокчейн) бўйича ваколатлар 
марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

блокчейн технологияларидан фойдаланиш учун норматив-ҳуқуқий ва 
меъёрий базани такомиллаштириш;

давлат бошқарув тизимида блокчейн технологияларидан фойдаланиш 
учун ташкилий-техник шарт-шароитларни ривожлантириш;

давлат бошқаруви тизимида тақсимланган реестр технологиясини 
жорий этишга ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

блокчейн соҳасидаги билимларни бошқариш тизимини ҳаётга татбиқ 
этиш;

блокчейн технологияларига ихтисослашган маҳаллий экспертлар ва 
компаниялар реестрини юритиш;

тақсимланган реестр соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва 
малакасини ошириш; 

аҳоли, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат хизматчиларининг 
тақсимланган реестр технологияси ва унинг афзалликлари ҳақидаги 
хабардорлик даражасини ошириш;

давлат тизими, хусусий ва ижтимоий соҳаларда блокчейн 
технологиялардан фойдаланиш бўйича илк пилот-лойиҳаларни амалга 
ошириш;

блокчейн технологиясидан фойдаланиш бўйича илғор хориж 
тажрибаларини ўрганиш ва маҳаллий шароитларга мослаштириш учун 
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Блокчейн ваколатлари марказининг асосий вазифаси ва миссияси ушбу 
соҳадаги миллий тажриба даражаси ва ваколатларни ошириш ҳамда 
Ўзбекистонда 
юқори 
технологияли 
ва 
инновацион 
иқтисодиётни 
шакллантиришни рағбатлантириш мақсадида тақсимланадиган реестр 
технологиялари соҳасидаги билимларни яратиш, янгилаш, сақлаш ва 
тарқатишнинг самарали механизмини жорий этишдан иборат. 
Ушбу миссияни амалга ошириш учун Марказ қуйидаги йўналишлар 
бўйича фаолиятни амалга оширишни режалаштирган:
1. Жамият ҳаётининг турли соҳаларида блокчейн-технологияларни 
муваффақиятли жорий қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, шу 
жумладан:



глобал тенденцияларни мониторинг қилиш, технологик ўзгаришлар, 
шунингдек, блокчейнни қўллашнинг янги соҳалари, усуллари ва 
механизмларини аниқлаш учун тақсимланган реестр технологиялари бўйича 
халқаро тажрибани ўрганиш ва уни халқ хўжалиги тармоқларида тезкорлик 
билан ўзлаштириш; 

Ўзбекистонда блокчейн технологияларини жорий этиш бўйича 
таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида мамлакатдаги илмий-амалий 
ташкилотлар билан биргаликда амалий, илмий ва маркетинг тадқиқотларини 
ташкиллаштириш;

блокчейн ва унга алоқадор технологияларни, шу жумладан, булут 
технологиялари, криптография, криптоанализ, ақлли контрактлар ва бошқа бу 
билан боғлиқ инновацион технологиялар потенциал фойдаланишни тартибга 
солувчи халқаро норматив-ҳуқуқий базаларни таҳлил қилиш ва уларни 
республика шароитларига мос равишда такомиллаштириш;

мамлакат миқёсидаги блокчейн лойиҳаларни самарали равишда 
амалга ошириш учун тегишли ташкилий ва техник инфратузилмани 
ривожлантириш; 

блокчейн-технологияларни жорий этиш билан боғлиқ ташаббуслар, 
миллий тилдаги янги адабиётлар, тадбирлар ҳамда лойиҳаларни ахборот-
аналитик ва методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

блокчейн-технологиялар бўйича олий таълим муассасалар ва 
академик ташкилотлар, олимлар ва профессор-ўқитувчилар билан 
ҳамкорликни ривожлантириш;

блокчейн-технологияларни оммалаштириш бўйича илмий-амалий ва 
ўзбек тилидаги оммабоп алабиётлар яратиш ва уларни оммавий ахборот 
воситалари ёрдамида халқ оммасига кенг тарғибот қилиш;

блокчейн-технологияларни амалиётга қўллаш бўйича молия-кредит 
ва банк ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан узвий алоқада 
бўлиб ишлаш.
2. Миллий блокчейн-компетенция ва ваколатларни ривожлантириш, шу 
жумладан:

тақсимланган реестр технологиясидан самарали фойдаланиш учун 
давлат тузилмаларининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва 
мустаҳкамлаш;

блокчейн соҳасида миллий экспертлар гуруҳини шакллантириш, бу 
билан боғлиқ бўлган муаммоларни муҳокама қилиш учун зарур бўлган 
инновацион майдончалар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш 
ҳамда амалиётда блокчейн-технологияларни қўллашнинг янги йўналишлари 
ва усулларини яратиш;

иқтисодиётнинг турли соҳаларига, тадбиркорликда ва давлат 
бошқарувига 
йўналтирилган 
блокчейн 
технологиялари 
соҳасидаги 
мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;

тарқатилган реестр технологияларини жорий этиш билан 
шуғулланувчи 
миллий 
компаниялар 
ва 
соҳа 
мутахассисларини 
рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш;



блокчайн технологияси йўналишида илмий ва амалий изланиш олиб 
борувчи олий ўқув юртлари, технопарклар, аналитик марказлар, илмий-
тадқиқот марказлари ва бошқа миллий академик ва мутахассислар 
бирлашмаларининг 
аъзоларини 
рағбатлантириш 
мақсадида 
ўзаро 
ҳамкорликни амалга ошириш;

тақсимланган рўйхат технологиясини қўллаш борасида халқаро 
ҳамкорликни 
ривожлантиришга 
йўналтирилган 
анжуманларини 
ташкиллаштириш ва ўтказиш, бу борадаги халқаро тажриба ва ўзаро тажриба 
алмашишларда фаол иштирок этиш. 
3. Блокчейн инновацион технологияларини давлат бошқарув тизими ва 
миллий иқтисодиётга татбиқ этиш жараёнини мувофиқлаштириш, шу 
жумладан:

блокчейн технологияларини қўллаш ва татбиқ этиш бўйича маслаҳат 
хизматларини кўрсатиш, мутахассислар хулосасини тақдим қилиш ҳамда бу 
соҳа бўйича инновацион фикр ва таклифларни бериш;

давлат бошқарувида блокчейн-технологияни қўллаган ҳолда 
информацион-коммуникацион соҳага оид оптимал ечимларни яратиш ва 
татбиқ қилишда яхлит ва бир бутун технологик ёндашувни таъминлаш;

давлат идоралари ва бошқа ташкилотларда тақсимланган реестр 
технологиясига асосланган умумдавлат рақамли платформаларининг 
қўлланилиши ривожланишига кўмаклашиш;

блокчейн концепциясини оммага намойиш қилиш ва унинг амалга 
оширилиши мумкинлгини текшириш мақсадида давлат, хусусий ёки 
ижтимоий соҳаларда блокчейн илк лойиҳаларини амалга ошириш. 
Блокчейнни тушуниш учун, аввало, пулнинг асосий вазифаси нима 
эканлигини тушуниб оламиз. Пулнинг асосий вазифаси инсонлар орасидаги 
савдо жараёнини осонлаштиришдир. 
Агарда пулнинг жамиятдаги ҳаракатини таҳлил қилсак, жуда ҳам 
мураккаб жараёнлар кўз олдимизга келади. 
Бунда барча ҳисоб-китоблар, табиийки, бухгалтерия орқали амалга 
ошади. 
Бухгалтериядаги маълумотлар эса махфий ва уларни бошқариш 
анчагина мураккаб масаладир. Ушбу вазифани осонлаштириш учун бир қанча 
турдаги воситачилар хизматидан фойдаланиш мумкин. Масалан, банклар ва 
улар билан боғлиқ бўлган ташкилотлар. Бу эса ҳисоб ишларини жуда ҳам 
мураккаблаштириб юборади. Шунинг учун ҳозирги пайтда блокчейнлардан 
фойдаланган ҳолдаги тақсимланган бухгалтерия концепцияси ишлаб 
чиқилмоқда. 
Демак, блокчейн бу бир хил ҳуқуққа эга бўлган ва тармоққа P2P 
(

Download 492,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish