➢
блоклар кетма-кетликларга бирлаштирилган ва ўзгаришлардан
криптография ёрдамида ҳимоя қилинган.
Блокчейн китоб сифатида:
➢
блокларда
транзакциялар;
➢
блоклар (саҳифалар) кетма-кетлиги;
➢
аввалги блок изи ва рақамланиш.
Блокчейн афзалликлари:
➢
ўзгармаслик
– барча қатнашчиларнинг 100 % розилигисиз тузатиш
киритиш мумкин эмас;
➢
ишонч
– провайдернинг инфратузилмани текширишига эҳтиёж йўқ;
➢
аудитосонлиги
– исталган қатнашчи аудит ўтказиши мумкин;
➢
фойда
– харажатларнинг сезиларли даражада қисқариши.
13.3. Блокчейн технологиялардан
самарали фойдаланиш йўналишлари
Энди блокчейнларнинг моҳияти ва амалий-иқтисодий аҳамияти ҳақида
ҳам бироз тўхталиб ўтамиз. Кўпинча “блокчейн – маълумотларни сақлаш учун
тақсимланган реестр (рўйхат)...” деб тушунтирилади. Ушбу изоҳни бир неча
марта эшитган, бироқ ҳеч нарсани тушунмаган бўлишингиз мумкин. Шунинг
учун бу атаманинг классик маъносини келтириб ўтамиз: блокчейн бир-бири
билан интернет орқали боғланган кўплаб компьютерларда бир вақтнинг ўзида
сақланувчи тақсимланган маълумотлар базасидир.
Унинг нега кераклигини
мисол ёрдамида тушунтириш осонроқ. АҚШдаги акангизга банк жўнатмалари
орқали 100 доллар юбордингиз, деб тасаввур қилинг. Жўнатма шаклини
тўлдирганингиздан сўнг, банк ходими шахсий ҳисобингиздан пулни ечиб
олиб, уни халқаро ўтказмалар учун банкнинг ягона ҳисобига ўтказади.
Шундан сўнг, бошқа ходим бу пулларни агент банкнинг ҳисобига ўтказади, у
эса ўз
навбатида, пулларни АҚШга ўтказади. У ерда ўтказмангиз айнан шу
тахлит акангизнинг шахсий ҳисобига тушади. Жўнатма давомида ҳеч ким
хатога йўл қўймаган бўлса, уч кун ўтиб, акангиз 97 долларни олади (барча
банкларнинг комиссионлари олингандан сўнг, албатта). Бироқ энг
қўрқинчлиси, шу уч кун ичида на сиз, ва на сизнинг акангиз, қолаверса,
банкирлардан ҳеч бири айни вақтда пулларингиз қаерда
эканлигини ва
уларнинг ҳисобини ким тортаётганлигини билмайди.
Сервернинг кутилмаганда бузилиб қолиши, банк ходимининг
инсофсизлиги ёки хакерлик ҳужуми узоқ суриштирувларнинг бошланишига
сабаб бўлиши мумкин. Ахир бу каби ҳодисалар ҳисобдаги пуллар билан ҳам
содир бўлиши мумкин-ку. Демак, мижоз тизимга умид қилади ва банкига
ишонади, бу эса катта муаммо.
Ҳозирда блокчейнлар, асосан, криптовалюта жўнатмалари учун
фойдаланилмоқда.
Бироқ
у
турли
ташкилотларнинг
турли-туман
мақсадларини амалга ошириш учун ҳам фаол жорий этилмоқда. Блокчейннинг
афзаллиги унинг шаффоф, тезкор, соддалиги ва қийматида. Сиз криптовалюта
ёки бирор-бир маълумотни блокчейн орқали жўнатган бўлсангиз,
бундай
жўнатма ҳақида маълумотни ўзгартириш ёки қалбакилаштиришнинг умуман
имкони йўқ. Чунки бу жараён бутун дунё бўйича юз минглаб компьютерлар
томонидан тасдиқланади. Айнан ушбу компьютерларда ушбу маълумотнинг
кўплаб нусхалари сақланади, улар билан исталган фойдаланувчи исталган
вақтларда танишиши мумкин. Жўнатма жараёни марказлашмаган ҳолда бор-
йўғи бир неча дақиқа вақт олади ва банк жўнатмасидан бир неча ўн марта
арзондир. Агар пуллар ёки қандайдир маълумот блокчейнда сақланса, ушбу
қайдлар ҳеч қачон йўқолиб кетмайди ёки сохталаштирилмайди. Бозорнинг
исталган иштирокчиси исталган дақиқада молиявий аҳволингизга
ишонч
ҳосил қилиши мумкин. Блокчейнда ҳеч қандай учинчи томон ёки воситачи
иштирокисиз тўлиқ шаффофлик ва ҳисоблар аниқлигининг математик
кафолати таъминлаб берилади.
Ўзбекистон Республикасида блокчейн билан ишлашга Тошкент
шаҳрида жойлашган “Мирзо Улуғбек Инновацион центр” инновация маркази
қошидаги тақсимланган реестр технологиялари (блокчейн) бўйича ваколатлар
маркази масъул ташкилот ҳисобланади. Ушбу тақсимланган
реестр
технологиялари (блокчейн) бўйича ваколатлар маркази Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сонли
“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини
ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори
ижросини таъминлаш мақсадида тузилган. Хусусан, 2018-2019 йилларда
ахборот-коммуникация технологиялари тизимини тубдан такомиллаштириш
бўйича “йўл харитаси”нинг белгиланган “Мирзо Улугбек Инновацион Центр”
инновацион маркази қошида блокчейн технологияси имкониятларидан
фойдаланиш
шарт-шароитларини яратиш, кадрлар салоҳиятини ошириш
ҳамда маҳаллий дастурчилар томонидан ушбу технологияни ўзлаштиришни
қўллаб-қувватлаш
мақсадида
Тақсимланган
реестр
(блокчейн)
технологиялари бўйича ваколатлар маркази яратиш кўзда тутилган. Марказ
фаолияти бўйича ҳужжатда (концепцияда) ташкил этилаётган марказ
фаолиятининг асосий йўналишлари, мақсадлари, вазифалари, тамойиллари ва
фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари батафсил баён этилган. Ушбу
лойиҳани амалга ошириш учун масъул ижрочилар бўлиб Ўзбекистон
Республикаси
Ахборот
технологиялари
ва
коммуникацияларини
ривожлантириш
вазирлиги, Мирзо Улуғбек инновацион маркази ва бошқа
манфаатдор идоралар ҳисобланади. Ҳужжатда (концепцияда) қуйидаги
термин ва аниқланувлар қўлланилган:
➢
Do'stlaringiz bilan baham: