30
12.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги
қарзларнинг тўланиши
6010
5210, 5220
13.
Берилган бўнакларнинг суммаси
4310-4330
5210, 5220
14.
Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши
6300, 7310
5210, 5220
15.
Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши
6610
5210, 5220
16.
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланди
6920
5210, 5220
17.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар қопланди
6810-6840
5210, 5220
18.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларнинг жорий
қисми қопланди
6950
5210, 5220
19.
Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар
тўланди
6910, 6950
5210, 5220
Хорижий валютани сотиш (сотиб олиш)да содир бўладиган курсдаги фарқ (ижобий ѐки
салбий) ижобий бўлса – 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счетида,
салбий
бўлса – 9620 «Курс фарқларидан зарарлар» счетида ҳисобга олинади.
Хорижий валютани сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс
эттирилади:
а) валюта счетидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича ўтказилиши:
Дт 5530 «Бошқа махсус счетлар» счетининг «Транзит» счети,
Кт -5020 «Валюта счети».
б) Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «Блоксчет» дан чиқарилиши:
Дт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши»,
Кт 5530 «Бошқа махсус счетлар» счетининг «Транзит» счети.
в) валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижиий валютанинг сўм
эквивалентини ҳисоб-китоб счетига ўтказилиши:
Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счети»,
Кт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счети.
г) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган ижобий курс фарқини Марказий банк
курсидан ортиғини акс эттирилиши:
Дт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши»,
Кт 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счети.
д) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган салбий курс фарқини (Марказий банк
курсидан кам) акс эттирилиши:
Дт 9620 «Курс фарқларидан зарарлар»,
Кт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счети.
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар бир ҳисобот ойининг
охирги санасига баланснинг
валюта – моддаларини Марказий банк курси бўйича қайтадан баҳолайди ва содир бўлган
курс фарқлари ижобий бўлса 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счетига, салбий
бўлса - 9620 «Курс фарқларидан зарарлар» счетига ўтказилади.
Баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:
а) кассадаги, банкнинг депозит,
ссуда счетларидаги, шу жумладан аккредитивлардаги
валюта маблағлари;
б) хорижий валютадаги пулли ҳужжатлар;
в) хорижий валюта кўринишидаги қисқа ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар;
г) хорижий валюта кўринишидаги дебитор ва кредитор қарзлар, кредитлар ва қарзлар
Хорижий валюта ҳаракати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага валюта
счетидан кўчирма бериш йўли билан хабар беради. 5210 «Мамлакат ичидаги валюта
счетлар»ни кредит обороти 2/1 – журнал-ордерида акс эттирилади. Бу
счетнинг дебет
обороти 2/1 қайдномаини юритиш билан назорат қилинади. Валюта счети бўйича аналитик
ҳисоб карточкаларда валюталарнинг номлари бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: