39
39
Экиш
учун
районлаштирилган
ва
истиқболи
навларнинг
унувчанлиги юқори, яхши сараланган ва тозаланган уруғлардан
фойдаланилади.
Экиш муддати
. Экиш муддати тупроқнинг харорати ва намлиги,
навнинг биологик хусусиятлари ва даланинг ифлосланганлик даражасига
боғлиқдир. Соя экишда муқобил муддатлар бошланишининг асосий
мезони-тупроқнинг уруғ экиладиган қатламида хароратнинг 12-14
0
С гача
барқарор қизишидир. Суғорилмайдиган ерларда тупроқ намлигидан
оқилона фойдаланиш учун экиш муддатини эрта бошлаш афзал.
Суғориладиган ерларда эса экиш олдидан суғориш,
соя экишгача далани
бегона ўтлардан анча тозалашга имкон беради. Бахорги бегона ўтларнинг
ялпи униб чиқиши мақбул экиш муддати бошланганлигининг бевосита
кўрсаткичидир: суғорилмайдиган ерларда (лалми) эрта бахорги ўтларнинг
ялпи униб чиқиши (ѐввойи сули, ѐввойи турп, дала хантали, тоғ печаги,
татар маржумаги ва бошқалар), суғориладиган ерларда эса кеч бахорги
ўтларнинг ялпи униб чиқиши (ѐввойи тариқ, итқўноқ, итузум, амброзия ва
бошқалар. Ушбу муддат тупроқнинг соя учун мақбул қизиган даврига мос
келади. Амал давридан тўла фойдаланиш
учун кечпишар навларни
эртапишар навларга нисбатан эртароқ экиш тавсия этилади. Кўп йиллик
ўртача маълумотларга кўра барча минтақалар бўйича календарли экиш
муддати апрел-май ойларига тўғри келади.
Турли минтақалар бўйича тавсия этиладиган экиш муддатлари:
Россия, Узоқ Шарқ - 15-30 май;
Россия, Куйи Волга бўйи – 25 апрел-10 май;
Россия, Ўрта Волга бўйи – 5-20 май;
Россия, Шимолий Кавказ (суғориладиган) – 25 апрел;
Россия, Шимолий Кавказ (лалми) – 5 май;
Жанубий Украина – 20 апрел-5 май;
Молдавия – 25 апрел-10 май;
Ўрта Осиѐ ва Жанубий Козоғистон – 10-25 апрел.
Экиш муддати соя экинининг ўсишига, уруғ вазнига ва
хосилдорлигига таъсир қилиши аниқланган.
27.Приморск минтақасида экиш муддатини соя хосилига
таъсири
Экиш муддати
Дон хосили,ц.га
Уруғ вазни,г
Поя
баландлиги,см
5 май
12,9
159,5
54,6
10 май
14,5
157,4
51,7
20 май
15,0
155,8
59,8
254 май
17,2
1160,3
68,9
5 июн
15,7
160,5
72,0
15 июн
7,2
101,5
76,5
Ўзбекистонда соя апрел ойида экилади. Агар бахор совуқ келса
сояни экиш майда амалга оширилди. Республикамиз жанубида экиш бир
40
40
мунча эртароқ бошланади. 1979-1981 йилларда
Бухоро вилоятининг янги
ўзлаштирилган қумли чўл тупроқларида олиб борилган изланишлар шуни
кўрсатадики (К. Мирзажонов, И.М.Насриддинов), март ойининг охири
муайян шароит учун энг муқобил экиш муддати бўлиб, у 29,1 ц уруғ ва
46,9 ц похол олишни таъминлаган; бунда озиқа бирлигини чиқиши 65 ц/га,
оқсил чиқиши – 1102 кг/га.ни ташкил қилган.
Хозирги кунда республикамизда сояни ѐзги муддатда,
яъни кузги
ғалладан бўшаган ерларга экиш амалда синаб кўрилмоқда. Бундай
муддатларда экишда навнинг хусусияти жуда мухим бўлиб, айрим
кечпишар навлар етилмай қолиши хаммумкин. ТошДАУ тажриба
хўжалигида олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики (Атабаева,
Исроилов, 1998) ѐзги
муддатда экишда эртапишар Орзу, ва ўртапишар
Ўзбекистон-2 пишиб етилган, кечпишар Ўзбекистон-6 нави эса пишмаган.
Бунда уруғлар 60 см ли қаторларга 80 кг/га меъѐрда экилган. Ўғит
қўллаган холда Орзу навида 20,8 ц/га, Ўзбекистон-2 навида 22,2 ц/га уруғ
олинган, Ўзбекистон-6 навида эса 282,5 ц/га кўкат олинган. Бунда
навларнинг амал даври 75-80 кунни ташкил этган.
Do'stlaringiz bilan baham: