Молодой ученый O’zbekiston
Молодой ученый O’zbekiston
моий ривожланиш учун сифат жиҳатидан янги имкони-
ятларни тақдим этишга қаратилган. «Маъмурий ислоҳот»
атамаси кўп йиллар давомида мавжуд, аммо мазкур ибора
2003–2004 йилларда кенг кўламли давлатнинг сиёсати си-
фатида аксарият МДХ давлатларида қабул қилинишни бош-
лади. Агар биз «ислоҳот» ва «маъмурий ислоҳот» атамала-
рининг этимологиясига мурожаат қилсак, унда биринчиси
жамият ҳаётининг бирон бир соҳасини ўзгартириш, қайта
қуришни англатади. «Маъмурий ислоҳотлар» маъмурият
томонидан ёки унинг буйруғи билан амалга ошириладиган
деган маънони англатади. Ушбу тушунчаларни инобатга ол-
ган ҳолда, қисқача маъмурий ислоҳотни давлатнинг ижро
этувчи аппарати — давлат бошқарувини, унинг функция-
лари, фаолият турлари ва усулларини такомиллаштириш
бўйича давлат ҳокимиятининг чора-тадбирлари мажмуаси
сифатида белгилаш мумкин.
Маъмурий ислоҳотлар асосий 6 йўналиш бўйича амалга
оширилади:
1. Натижалардан келиб чиқиб бошқариш. Ушбу йўна-
лиш давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга қара-
тилган. Бу ерда маъмурий ислоҳотлар бюджет ислоҳотлари
билан боғлиқ бўлиб, унинг мақсади бюджет маблағларини
бошқаришни оптималлаштириш ва бюджет харажатлари
самарадорлигини оширишдир.
2. «Стандартлаштириш ва тартибга солиш» йўналиш
биринчи навбатда аҳолига кўрсатилаётган давлат хизмат-
ларни яҳшилашни таъминлашга қаратилган.
3. «Ижро ҳокимияти ва коррупцияга қарши кураш
функцияларини оптималлаштириш». Ушбу йўналишда
давлат органларининг барча функциялари таҳлил қили-
нади, ортиқча ва такрорланадиган функциялардан воз ке-
чилади. Мазкур йўналиш давлатнинг иқтисодиёт ва жамият
ҳаётига самарасиз аралашувини камайтиради, маъмурий
тўсиқларни енгиб ўтишда, фуқароларнинг конституция-
вий ҳуқуқларини амалга оширишда давлат харажатларини
камайтиради, шунингдек давлат органларининг фаолия-
тини жамият ва давлат учун зарур бўлган вазифаларни ҳал
этишга йўналтиради.
4. Ижро ҳокимияти ва жамият ўртасида конструктив
муносабатларни ўрнатиш. Ушбу соҳадаги тадбирлар ҳуку-
матнинг ахборот шаффофлигини ошириш, жамоатчилик
билан алоқа механизмларини ўрнатиш ва қабул қилинаёт-
ган қарорларни муҳокама қилишда жамоатчиликни жалб
қилиш муаммоларини ҳал қилади.
5. Ижро ҳокимияти органларини ахборот билан таъ-
минлаш тизимини модернизация қилиш. Ушбу йўналиш
доирасида турли хил идоралар ўртасида, шу жумладан дав-
лат хизматларини тақдим этишда маълумот алмашишни
ташкил қилишга имкон берадиган ахборот технологияла-
рини ишлаб чиқишни назарда тутади.
6. Ўтказилаётган маъмурий ислоҳотларни ташкилий ка-
дравий салоҳиятини оширишдан иборат.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, маъмурий ислоҳотлар ис-
лоҳотларнинг энг парадоксал тури, чунки у ўзини ўзи ис-
лоҳ қилиш шаклида ишлаб чиқилган ҳолда амалга ошири-
лади. Ҳар қандай умум миллий ислоҳот сиёсий ҳокимият
томонидан бошланади ва давлат ҳокимияти ўзини ўзи ис-
лоҳ қилинишида намаён бўлади.
АҚШнинг 28- президенти Томас Вудро Вильсон ўзи-
нинг «Давлат бошқаруви» деб номланган мақоласида таъ-
кидлашича, давлат бошқаруви фаолиятини такомиллашти-
риш энг мураккаб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Давлаб бошқарувида олиб борилаётган замонавий ислоҳот-
лар глобаллашув натижасида вужудга келаётган номарказ-
лаштириш давлат бошқарув самарадорлигини ошириш
ва жамиятнинг менежерлашуви билан бевосита боғлиқ.
Бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, олиб борила-
ётган ислоҳотларнинг концептуал назариясини англатади.
Жаҳон мамлакатларида олиб борилаётган маъмурий
ислоҳотларнинг сценарийлари асосан 3 та модель асосида
олиб борилади:
1. Оқилона бюракратия модели.
2. Янгича давлат бошқаруви модели.
3. Тармоқлар модели.
Бюрократия мунтазам ишларда ўзининг энг яхши фази-
латларини намойиш этади ва бу солиқ тўловларини қайта
ишлаш ёки шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилиш каби
муаммоларни ҳал қилишда яққол кўринади. Бюрократик
модель мураккаб муаммоларни ҳал қилиш учун стандарт
процедураларни тақдим этади, аммо операцион қоидала-
ридан фойдаланган ҳолда олдиндан айтиб бўлмайдиган
муаммоларни ҳал этишда, мураккабликларга дуч келади.
Терроризмга қарши кураш ёки атроф муҳитни мухофаза
қилиш каби муаммоларни хал этишда бюракратик проце-
дуралар катта самара бермайди. Бюрократия аксарият дав-
латларда асосий бошқарув механизими сифатида намоён
бўлади, лекин бюрократия янги муаммоларни ҳал этишда
катта тўсиқларга дуч келади [6].
Ҳозирги вақтда эса давлат бошқаруви асосан шартнома-
вий характерга эга, унда асосан нодавлат ва хусусий сектор
билан шартномалар тузилади, грант солиғи имтиёзлари
хилма хил кредит дастурлар асосида ижтимоий муаммо-
лар ечилади [7]. Ҳукумат фақатгина ўз ваколатларига таян-
ган ҳолда фаолиятини олиб бориши мумкин эмас, чунки,
фақатгина иерархик тузилмага таяниш қабул қилинаёт-
ган қарорларни самарадорлигига салбий таъсир кўрса-
тади. Шундай қилиб, маълум чекловлар билан бир қаторда,
бюрократик модель давлат хизматчиларининг ҳуқуқий
ва ижтимоий ҳимояси билан тавсифланади. Бюрократик
моделнинг ғояларини ижобий жиҳатини мақуллайдиган
ривожланаётган мамлакатлардаги гуруҳлар ўзларининг
жамиятларини ғарбона турмуш тарзидан автономлиги
ифодалашади. Хусусан, замонавий Хитойда модериниза-
ция жараёнлари рационаллашув ва бюрократия билан чам-
барчас боғлиқдир. Давлат бошқарувини тижоратлаштириш
эса Янги Зеландия, Австралия, Буюк Британия, АҚШ, Ка-
нада каби мамлакатларда ўз аксини топди.
Глобаллашув ва минтақавийлашув натижасида жами-
ятда давлатнинг таъсири камайиши бошланди, бу ҳолат
бошқарув жараёнини номарказлаштирилиши давлат ҳоки-
Do'stlaringiz bilan baham: |