477
“Young Scientist” . # 17 (307) . April 2020
Young Scientist O’zbekiston
Young Scientist O’zbekiston
Хитой Халқ Республикасининг мудофаа-саноат маж-
муаси етакчи концерни — НОРИНКО муҳандислари-
нингфикрига кўра, шаҳар шароитида олиб бориладиган
қуролли тўқнашувлар ва ҳар қандай аксилтеррор операция-
лар давомида олдинги жанговар бўлинмалар олдиндан тай-
ёрланган тўсиқларни бартараф қилишга дуч келиш эҳти-
моли юқори бўлади. Йўлларда темирбетон бўлакларидан
ташкил топган сунъий тўсиқлар танк ва ўзиюрар зирҳли
техника бўлинмаларини ҳаракатланишига жиддий тўсқин-
лик қилади. Бундай ҳолларда муҳандислик бўлинмалари-
нинг махсус зирҳланган йўл-қурилиш техникаларининг
ёрдами керак бўлади.
Хитой мутахасислари охирги 50 йил давомида мах-
сус муҳандислик машиналари ёрдамида йўллардаги ҳар
хил тўсиқлар ва улани миналардан тозалаш бўйича маъ-
лумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланиб ке-
лишган. Уларнинг тан олишича, муҳандислик бўлинма-
лари учун ўрмаловчи занжирли (гусеницали) техникалар
ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлар АҚШ ва Рос-
сия ҳисобланади. Айнан, Россия муҳандислик бўлинма-
ларини ишончли, чидамли ва самарали машиналар билан
қуроллантириш бўйича конструкторлик мактабларини
сақлаб қолган.
Шуни таъкидлаш жоизки, Хитой Халк Республика-
сида муҳандислик бўлинмалари тасарруфидаги ўрма-
ловчи занжирли муҳандислик техникалари асосан
зирҳли танк ва мотоўқчи бўлинмаларининг жанговар
вазифаларини бажаришни таъминлаш учун ишлатилади
ва Исроил армиясида қабул қилинган ёндашувдан кескин
фарқ қилади. Яъни, зирҳли танк ва пиёдаларнинг жан-
говар ҳаракатлари остида беш қаватли бино, иншоат ва
қурилмаларни қудратли зирҳли бульдозерлар ёрдамида
йўқ қилинади.
Хитой Миллий Мудофаа Армияси (НОАК) муҳандис-
лик бўлинмалари таркибида 50 йил давомида асосий ўрма-
ловчи занжирли техника сифатида «Тип 82», яъни GJT-211
номи билан машҳур бўлган ва «Тип 59-IIA» танки базасида
яратилган бульдозерлар ишлатилиб келинади.
Шуни таъкидлаш лозимки, ҳарбий муҳандислар билан
бир қаторда халқ хўжалиги учун қурилиш машиналарини
ишлаб чиқаришга ихтисослашган Shantui компанияси кон-
структорлари томонидан НОАК муҳандислик қўшинлари
қўмондонлигига оғирлиги 24,85 тонна бўлган бульдозер-
нинг SD-22J ҳарбий модификациясини таклиф этишди.
Шунингдек, Zhengzhou Xugong Engineering Machinery Co.,
LTD компанияси томонидан SD7L русумидаги бульдозерни
ишлаб чиқара бошлади. Yutong Heavy Industries компанияси
эса оғирлиги 17,85 тонна бўлган GJT-112 бульдозерларини
етказиб бера бошлади.
Юқорида кўриб ўтилган НОАК муҳандислик бўлин-
малари таркибига кирувчи зирҳли бульдозерларнинг би-
рортаси ўзининг тактик-техник таснифига кўра Исроил-
нинг D9T ва D9R зирҳли бульдозерлари билан тенглаша
олмайди.
Маълумки, Совет армияси даврида ҳам бульдозерлар
муҳандислик, йўл, темирйул ва айниқса, қурилиш қўшин-
ларида кенг қўлланилиб келинган. Улардан нафақат жан-
говар ҳаракатларга тайёргарлик, бўлинмаларнинг ҳарбий
йўллардан ҳаракатланиши, мудофаа ва жойларни мина-
лардан тозалаш ишларида, шунигдек, жанговар ҳаракатлар
оқибатида юзага келган вайроналарни бартараф қилишда
ҳам самарали фойдаланиб келинган.
Россия Федерацияси муҳандислик қўшинларида турли
муҳандислик машиналари мавжудлигига қарамай, кей-
инги йилларда ҳарбий мутахасислар томонидан бир нечта
муҳандислик машиналари бажарадиган ишларини ўзида
мужассам қилувчи зирҳли универсал муҳандислик маши-
насини яратиш устида жадал ишлар олиб борилди. Муҳан-
дислик қўшинлари буюртмасига асосан Урал транспорт ма-
шинасозлик конструкторлик бюроси томонидан «Объект
153» деб номланган Универсал зирҳли муҳандислик маши-
наси ишлаб чиқилди (1-расм).
1-расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |