31
бўлмайди. Бу касаллик, кардиоспазм, мегаэзофагус, қизилунгачни идиопатик
кенгайиши деган ном билан ҳам юритилади.
Бу касаллик болаларда нисбатан кам учрайдиган касалликдир.
Катта
ёшдаги одамларда эса, рак ва қизилунгачни чандиқли сиқилишидан
кейин
учраб турадиган касалликдир.
Морфологик текширишларга қараганда, қизилунгачни кардиал қисмини
ўтказувчанлигини бузилиши, қизилунгачдаги мускулларда нерв тармоқлари
ганглиялари нейронини туғма дефицитларидан келиб чиқади. Бу дефицит
кўпроқ кардиал қисмида сезиларли бўлади, лекин қизилунгачни юқоридаги
хҳамма силлиқ мускулларида хҳам кузатилиши мумкин. Бунинг натижасида
кардия ахалазияси келиб чиқиб, юқорида жойлашган қисмларни тонуси ва
материкасини пасайияши вужудга келади.
Хамма ёшдаги болаларда ахалазия
касаллиги учраши мумкин, лекин
кўпроқ 3 ёшдан кейин диагностика қилиш имкони бўлади.
Қизилунгач ахалазиясида иккита асосий
симптом - регургитация ва
дисфагия бўлади. Болани овқатлантиргач захоти ёки бир оз вақт ўтгандан
кейин доимий равишда қайт қилиш кузатилади. Болани кузатиб борганда
шуни аниқлаш мумкинки, қусиш бирданига, кўнгил айнимай туриб бўлади.
Кусик таркиби ўзгармаган овкатдан иборат бўлиб, унда ошқозондаги
овқатни белгилари бўлмайди. Кусик миқдори, ёйилган овқатга қараганда
ҳамма вақт камроқ бўлади.
Иккинчи муҳим симптомларидан бири бу дисфагиядир. Катта ёшдаги
болалар лукмани ютгандан кейин уни кўкрак орқасида тўхтаб қолганини
сезади. Кичик ёшдаги болаларда дисфагия бошқа ҳар
-хил белгилар билан
намоён бўлади. Кўкрак эмадиган болалар кўпинча эммай қўяди. Айрим
пайтларда, оналар бола эмаётганда унинг қисилаётганини сезади. Боғча
ёшидаги болаларда овқатни қизилунгачдан ўтиши
секинлашади, кўпроқ
овқатни ўтиши айниқса қийинлашади, айрим ҳолларда дисфагия қуюқ овқат
еганда ҳам, суюқ овқат ичганда ҳам кузатилаверади.
Ахалазияда турли дори-дармонлар /атропин, бромидлар ва б. ш. билан
даволаш ҳеч қандай эффект бермайди.
Катталарда кардияни махсус
асбоблар-дилятаторлар билан кенгайтириш кенг қўлланилади, лекин бу
усулни болаларда қўллаш қийин муолажа бўлганлиги ва қайта-қайта
такрорлаб туриш кераклиги учун ҳам қўлланилмаяпти.
Эластик бужни ўтказиб кенгайтириш фақат вақтиичалик, қисқа муддатли
эффект беради ва бу усул кам кувватли беморларда операцияга тайёрлаш
мақсадида ишлатилади.
Хеллер энг яхши жарроҳлик усули ҳисобланади ва чап плевра бўшлиғи
орқали ўтиб бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: