254
(интрамурал, простатик ва мембраноз қисмлари) ва олдинги (оралиқ, ёрғоқ
ва олд қисмлари) уретра шикастлари фарқланади.
Клиник манзараси. Агар уретра шикасти чаноқ
суякларининг синиши
билан биргаликда бўлса биринчи ўринда шок ва қон кетиш белгилари юзага
чиқади. Уретра йиртилишига хос белгилар бу: оғриқ, сийдикни ўткир
тутилиши (ишурия), уретрорагия, оралиқ урогематомаси.
Шикастдан кейиноқ сийдик чиқариш канали соҳасида симилловчи оғриқ
пайдо бўлади, бу оғриқ бемор сиймоқчи бўлганда кучайиб кетади. Сийдик
тутилиб қолганда, қовуқ тўлиб катталашиб кетади ва қов устида бўртиб
туради. Қовуқ сийдикка жуда тўлиб кетганда сийдик қисман парауретрал
тўқималарга чиқади, бунда оралиқдаги оғриқ кучаяди, бола томчилаб
сийиши ҳам мумкин.
Уретрорагия - сийдик чиқариш каналидан қоннинг оқиб туриши,
шикастдан кейиноқ ёки бемор энди сиймоқчи бўлганида орқа уретра
йиртилганида пайдо бўлади. Уретранинг олдинги қисми
шикастланганда
уретроррагия анча кучли бўлади ва сийиш билан боғлиқ эмаслиги
кузатилади.
Парауретрал тўқималарга қон қўйилиш ва сийдик чиқиши натижасида
оралиқда, ёрғоқда ёки жинсий олатда катта ҳажмдаги урогематомалар (62-
расм) пайдо бўлиши мумкин. Урогематомада қўшимча инфекция
ривожланса, яллиғланиш жараёни тўқималар
некрози ва уросепсисга олиб
келиши мумкин.
Диагноз асосан кўтарилувчи уретрография ёрдамида аниқланади. Бунда
контраст моддани атроф тўқималарга чиққанлиги кўринади.
Давоси. Сийдик чиқариш каналининг шикастида кўриладиган даво
тадбирлари уретранинг қай даражада ва қайси жойи йиртилганлигига,
шунингдек, шикаст бўлган вақтдан сўнг ўтган муддат қанча эканлигига
қараб белгиланади.
Уретрадан қон оқаётган бўлса ва у ҳеч тўхтамаса, уретранинг қайси
қисми шикастланганлигига қараб осилган бўлимига ёки оралиқ қисмига
босиб турувчи боғлам қўйилади. Баъзан уретрага 1-2 кунгача синтетик
катетер қўйиб қўйишга тўғри келади. Бундай
катетер тампон ролини
ўйнайди. Жароҳат янги бўлиб, уретра ичига етиб бормаган (нотўлиқ
йиртилишлар) бўлса, уретрага катетер ўрнатиб қўйилади. Бордию жароҳат
уретра бўшлиғи ичига етиб борган (тўлиқ йиртилишлар) бўлса, унга доимий
катетер қўйиб бўлмайди. Бундай вақтларда зудлик билан цистостома қўйиб
қовуқдан сийдикнинг чиқиб туришини таъминлаш лозим, уретранинг
бутунлигини тиклаш ва урогематомани дренажлаш керак.
Уретрани шикастдан кейин қисқа вақт ичида унинг йиртилган жойига
чоклар қўйиш бирламчи пластика дейилади. Уретрани бирламчи пластикаси
узоқ
муддатли яхши натижа беради, стриктура билан асоратланмайди, кўп
255
вақт бужлашга эхтиёж бўлмайди. Бирламчи пластикани фақат қўйидаги
ҳоллардагина бажариш мумкин:
1.
Шикаст юз берган дақиқадан (ҳар хил муаллифлар фикрича) 6 дан 36
соатгача бўлган вақтдан ортиқ бўлмаса;
2) Уретра катта масофада мажақланмаган бўлса;
3) Циркуляр йиртилган уретранинг марказий ва периферик қисмлари
ўртасидаги масофа узун бўлмаса;
4) Боланинг аҳволи ўта оғир бўлмаса;
5) Бирламчи пластика қилиш жарроҳнинг қўлидан келса.
Агар уретра бутунлигини дарҳол тиклаш имкони бўлмаса бундай
операция (уретранинг кечиктирилган пластикаси), урогематома сурилиб
кетгандан кейин, яъни икки ойдан кам бўлмаган муҳлатдан сўнг қилинади.
Шуни
эсда тутмок лозимки, кечиктирилган (отсроченный) уретропластика
баъзан сийдик чиқариш каналининг торайиб қолиши (стриктураси) ва унинг
облитерацияси билан асоратланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: