229
1- расм. Диафрагмал чурра турлари (схема).
Клиникаси. Чурра турига қараб икки қисмга ажратилади.
Нафас олиш аъзолари вазифасининг бузилиши.
Бунда қорин
бушлиғидаги органлар кукрак бушлиғига чикиб, упкани кисиб куяди.
Натижада кукрак қафасида жойлашган органлар (юрак, кон томирлар)
соғлом томонга қараб (қарама-қарши томонга) силжийди. Окибатда
беморнинг нафас олиши қийинлашади. Гипоксия ривожлана боради.
Беморнинг лаблари кукаради, нафас олиши тезлашади. Упка қисилганда
унинг оғирлиги 3—12,5 г камаяди (нормада 20—25 г).Кукрак
эшитиб
курилганда упка товушлари пасайган булиб, ичак харакатлари эшитилади.
Тўқиллатиб уриб курилганда тимпаниқ ёки буғиқ, товуш борлиги
аниқданади. Ташхис рентген текшируви орқали тасдиқланади (2-расм).
Ошқозон-ичак органларининг вазифалари бузилиши
.
Диафрагма чуррасида ошқозон-ичак органларининг
вазифаси маълум
даражада бузилади. Натижада хар хил асоратлар ривожланади. Қизилунгач
тешиги чуррасида Гисс бурчаги бузилиб (утмас булади), ошқозон-
қизилунгач рефлюкси пайдо булиши натижасида қизилунгачнинг кардиал
қисмида яралар (эзофагит) хосил булади. Кейинчалик қизилунгачдан овкдт
утмай қолади (стриктура). Бундай холатларда
касалликнинг бошланиш
даврида беморда кон аралаш қусиш пайдо булади. Аста-секинлик билан
қизилунгачдан овқат утиши қийинлашади. Диафрагма чурраси қисилиб
колганда ичак тутилиши белгилари пайдо булади. Беморда куп марта қусиш
пайдо булади, лекин қусиш енгиллик келтирмайди.
Юрак-қон томир фаолияти бузилиши
.
Чурра юракни босиб, қарама-
қарши томонга силжитади. Натижада юрак иши қийинлашади. Беморнинг
умумий ахволи кескин оғирлаша боради. Нафас олиш юзаки булиб, юрак
уриши тезлашади.С. Я. Долецкий (1958) маълумотларига қараганда
диафрагма чурраси билан туглган болалар орасида 5,5 % га яқин
кушимча
230
Туғма касалликлар аниқданган. Шулар ичида 2% га яқин болаларнинг
улимига асосан шу Туғма касалликлар сабаб булади.
Диафрагманинг қизилунгач тешиги чурраси.
Қизилунгач тешиги
чурраси деб меъданинг маълум бир қисми ёки
бутун меъданинг кенгайган
қизилунгач тешигидан кукрак бушлиғига силжишига айтилади. Қизилунгач
тешиги чурраси чин чурра хисобланиб, у қуйидаги куринишларда учрайди:1)
кутарилган қизилунгач чурраси. Бу холатда меъданинг кардиал қисми
қизилунгач тешиги орқали кукрак бушлиғига чиқиши натижасида
қизилунгач узунлиги кне-каргандай куринсада, аксинча у нормал узунликда
булади. 2) параэзофагеал чурра. Бунда одатдагидек ривожланган ва
жойлашган қизилунгачни узгартирмасдан, чап ёки унг томонидан меъданинг
кардиал қисми кукрак бушлиғига чиқади
Кукрак бушлирига силжиган
аъзолар қорин пардаси билан қопланган булади (чин чурра).1950 нафар
чақалоқлардан биттаси қизилунгач тешиги чурраси билан туғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: