Ў збекистон р еспубликаси о лий ва ўрта махсус таълим вазирлиги том он и д ан олий ўқув ю ртлари



Download 9,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet314/415
Sana09.06.2022
Hajmi9,39 Mb.
#648448
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   415
Bog'liq
ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИ

Асфальт-бетон турлари. Ишлатиладиган боғловчи моддалар ми­
нерал тўлдиргичлар (чақиқ тош мустаҳкамлиги, минерал кукун- 
нинг сифати) ва асфальт-бетоннинг хоссаларига кўра куйидаги 
турларга бўлинади.
Йўл ва аэродром курилишларида энг кўп ишлатиладигани ис- 
сиқ асфальт-бетондир. Чунки йўлга ётқизилган иссиқ асфальт-бе- 
тон қатлами қисқа муддатда қотиб атроф-муҳит ҳарорати билан 
тенглашади ва машиналарнинг юришига имкон туғилади. Иссиқ 
асфальт-бетон билан йўл қатламининг энг куйи, ўрта ва устки 
қисмини куриш иқтисодий жиҳатдан самаралидир.
Нимқуюқ ва суюқ битумлар асосида ишлаб чиқариладиган ас- 
фальт-бетонни йилнинг совуқ кунларида (— 10°С гача) ҳам ишлат- 
са бўлади. Куюқ битумли иссиқ асфальт-бетон қоришмасини совуқ 
ҳавода йўлга ётқизиш анчагина қийинчиликлар туғдиради. Унинг
419


тез совиши натижасида зичланган асфальт-бетон қатламида ғовак- 
лар микдори ортади, сифати бўйича давлат стандартлари талабини 
қониқтирмайди. Бундай иқлим шароитида асфальт-бетон қориш- 
маси ишлатилса, унинг дарзларга чидамлилиги камаяди.
Совиб қолган бундай асфальт-бетоннинг яна бир камчилиги 
уни зичлагандан кейин қотмаслиги, мустаҳкамлигининг етарли 
эмаслиги ва қотиш (совиш) муддатида зарарли муҳит таъсирига 
чидамсизлигидир. Суюқ ёки ним қуюқ битумли асфальт-бетон 
қоришмасини йўлга ётқизилгандан кейинги қотиш даври бир неча 
ҳафтагача чўзилиши мумкин.
Суюқ битумларда эритувчининг тезда буғланиши ҳисобига тай­
ёрланган асфальт-бетоннинг қотиши тезлашади. Илиқ асфальт-бе­
тоннинг зарарли муҳит таъсирига чидамлилигини ошириш учун 
унга фаоллаштирилган минерал кукун қўшилади. Бу эса ундан 3- 
тоифали автомобил йўлларининг устки қатлами учун фойдаланиш 
имконини туғдиради. Совуқ асфальт-бетон қоришмасига сарфла- 
надиган боғловчилар (суюқ битум) миқдори иссиқ ва илиқ ас- 
фальт-бетонга нисбатан кам бўлади. Совуқ асфальт-бетон қориш- 
масини 6 ойгача сак^аб, кейин йўлга ётқизиб зичлаш мумкин. Бу 
эса асфальт-бетон заводларининг йил бўйи ишлашини ҳамда узоқ 
масофаларга ташишни таъминлайди. Совуқ асфальт-бетон қориш- 
масининг илиқ ва иссиқ хилидан афзаллиги ундан юпқа қатламни 
(1 — 1,5 см) ётқизиб зичлаш мумкин. Асфальт-бетон йўлларни ямоқ 
усулда таъмирлашда унинг совуқ хилини қўллаш қулайдир. Совуқ 
асфальт-бетон паст тоифали йўлнинг фақатина устки қатламини 
қоплашда ишлатилади.
Совуқ асфальт-бетон қоришмасининг қорғич ускунадан туша- 
ёнандаги ҳарорати 80— 130 °С га тенг. Аммо уни уюм қилиб тўкил- 
гандаги ҳарорати 50—55°С дан ошмаслиги керак. Уюмнинг баланд­
лиги 1,5 м.дан ошмаслиги лозим. Акс ҳолда оғирлиги билан зичла- 
ниб қолиши мумкин.
Совуқ асфальт-бетон қоришмасининг иссиқ хилидан фарқи:
— қотиш жараёнини тезлатиш мақсадида сирти фаол минерал 
кукуннинг кўп миқдорда ишлатилиши;
— чақиқ тош ҳароратининг 50 %дан ортмаслиги;
— тўлдиргич доналари йириклигининг 15 мм. дан ортмаслиги.
Камчилиги шундаки, об-ҳаво ҳарорати ва автомобил қатнови-
нинг зичлигига кўра совуқ қоришмани йўлга ётқизиб ва тўла мус- 
таҳкамлигини таъминлаш учун 3 ой муддат етишидир. Шунингдек, 
совуқ асфальт-бетон серғовак бўлганлиги туфайли унинг сув ва 
совуққа чидамлилиги паст бўлади. Бундай камчиликни қоришмага 
сирти фаоллаштирилган кукун тўлдиргичларни қўллаш йўли би­
420


лан камайтириш мумкин. Оддий совуқ асфальт-бетонни оғир ка- 
токлар билан ётқизилса, фаоллаштирилган тўлдиргичли қориш- 
мани енгил катоклар билан зичлаб ётқизса ҳам бўлади.
Асфальт-бетон йўлнинг қатламлари ҳар хил хоссали қоришма- 
лар билан ётқизилади. Масалан, қуйи қатлам учун йирик ёки ўрта 
ўлчамдаги тўлдиргич доналари билан ишланган ғовакли асфальт- 
бетон қоришмаси ишлатилса, юқори қатламга қуюқ битумли зич, 
ғоваклиги 1—3 %дан кам бўлган асфальт-бетон ишлатилиши керак.
Юқори қатламга майда ўлчамли чақиқ тош (10— 15 мм) ишла­
тилади. Асфальт-бетоннинг зичлигини ошириш учун унинг тарки­
би, айниқса, тўлдиргичларнинг майда-йириклиги илмий асосда 
текширилиб кўрилган бўлиши қамда юқори сифатли сирти фаол­
лаштирилган кукун тўлдиргич, юқори маркали қуюқ битум асоси­
да тайёрланган қоришмани оғир катоклар билан яхшилаб зичлаб 
ётқизилиши керак. Юқоридаги шароитларга риоя қилиб ётқизил- 
ган асфальт-бетон йўл бизнинг иссиқ-қуруқ икушм шароитида ҳам 
текис ва сурилиш кучи таъсирида деформацияланмайдиган бўла- 
ди. Бунда ишлатиладиган тўлдиргичларнинг ўзи юқори мустаҳкам, 
ишқаланишга чидамли тоғ жинсларидан танланган бўлиши керак.
Амалиётда ишқаланишга чидамли ва зарарли муҳит (сувли, 
тузли, ёғли, бензин ва ҳ.к.) таъсирида бузилмайдиган, ўзгарувчан 
ҳароратда \ам хоссалари камаймайдиган асфальт-бетон ишлаб чи- 
қаришда қумли асфальт-бетон иқтисодий жиҳатдан юқори самара 
беради. Унинг таннархи оддий зич хилига нисбатан камдир. Бундай 
асфальт-бетон йўлнинг юқори қатлами сифатида кўп ишлатилади. 
Қумли асфальт-бетон қулай жойланувчан, иссиқ шароитда сурил- 
майдиган ва унда тўлқинлар пайдо бўлмаслиги учун таркиби аниқ 
илмий асосда ҳисобланган ва айниқса, битум микдорига алоҳида 
эътибор берилиши ҳамда фаоллаштирилган майда тўлдиргичлар 
бўлиши керак. Қумли асфальт-бетон бошқаларига қараганда кам 
едирилади ва чидамлилиги юқори.
Йўлнинг юзаси ғадир-будир бўлиши учун қумли асфальт-бе- 
тон қоришмаси ётқизилгандан кейин, йириклиги 8— 10 мм бўлган 
табиий чақиқ тошни машина билан янги ётқизилган асфальт-бе- 
тонга ботириб зичланади. Шунда 1 м2 асфальт-бетон га 6—8 кг чақиқ 
тош ботирилади.
Қумли асфальт-бетоннинғ камчилиги сурилиш деформациясига 
қаршилиги етарли эмаслигида. Буни йўқотиш учун ишлатиладиган 
қумнинг йириклиги 3—5 мм бўлиши керак. Кумли асфальт-бетон 
қоришмаси махсус қорғичда 2,0—2,5 дақиқа давомида аралашти­
рилади. Қумли асфальт-бетон учун битум 6,0—8,0 %ни, майдалиги 
0,070 мм. дан кичик, кукун микдори эса — 15— 17 %ни ташкил
421


этади. Давлат стандартларига кўра қумли асфальт-бетоннинг мус- 
таҳкамлиги Ўзбекистон шароити учун 1,5—2,0 МПа дан кам бўлмас- 
лиги керак.
Қумли асфальт-бетон зарарли муҳитга жуда «сезгир» бўлганли- 
ги туфайли уни тайёрлашда тегишли шартларга амал қилиш лозим. 
Қоришмани тайёрлаётганда унинг таркибий қисмини ташкил эта- 
диган ашёларнинг тарозида аниқ тортилишига эришиш керак.
Мустаҳкамлиги кичик оҳактошли асфальт-бетоннинг ғовакли- 
ги катта бўлганлиги сабабли, унинг сув шимувчанлиги ва совуққа 
чидамлилиги паст бўлади. Шу сабабли, бундай асфальт-бетон йўл 
қатламининг қуйи қисмида ишлатилади.
Минерал кукуни қоришмасидаги сирти фаол моддалар микдо­
ри 5— 10 %дан ортмайди (битумга нисбатан). Натижада, 300 мар­
кали қайта ишланган оҳактошни 1- ва 2-тоифали йўлнинг асоси 
сифатида 400 маркалисининг ўрнига ишлатса бўлади. 3- ва 4-тои- 
фали асфальт-бетон йўлнинг асоси сифатида ишлатиладиган 300 
маркали оҳактош ўрнига битум ва сирти фаол моддалар (С Ф М ) 
қоришмаси билан ишланган 200 маркали оҳактошни ишлатиш 
мумкин.

Download 9,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   310   311   312   313   314   315   316   317   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish