1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

2.2 
Маданий-маиший 
хизмат 
кўрсатиш 
муассасаларини 
реконструкциялаш. 
Кундалик хизмат кўрсатиш муассасаларининг таркибини 2 мажмуа: 
жамоат ва хўжалик муассасалари мажмуаси кўринишида кўзда тутиш лозим 
бўлади. Эски қурилган кварталларни реконструкция қилишни лойиҳалашда 
кундалик хизмат кўрсатиш муассасалари имкони борича бир жойга 
тўпланган бўлиб, жамоат ва хўжалик муассасалари блокини ташкил этиши 
керак. Болалар муассасаларини жойлаштириш учун баландлиги 2 қаватгача 
бўлган капитал бинолардан фойдаланиш мумкин. 
Савдо, жамоат овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини 
савдо марказларига бирлаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Юқори 
даражада механизациялашган савдо ва технологик қурилмаларга эга йирик 
корхона мажмуалари савдонинг қулайроқ шаклларини қўллаш ва аҳолига 
хизмат кўрсатишнинг илғор тузилмаларини (буюртма столлари, уйга етказиб 
бериш, болалар хонаси, кўргазма заллари ва бошқалар) ташкиллаштириш 
имконини беради.
Аҳолига хизмат кўрсатишни тартибга солиш ва яхшилаш борасида 
қилинадиган реконструкция шароитининг турлича бўлганлигидан ҳар хил 
усуллар ва йўллардан фойдаланилади: 
-
бинонинг вазифасини ўзгартириш; 
-
савдо корхоналарида ишчилар сонини ёки ўтириш жойи сонини 
ошириш; 
-
савдо кўчалари шакллантириш ва бошқалар. 
Шаҳарнинг марказий районларидаги мавжуд хизмат кўрсатиш 
муассасалари, айниқса савдо корхоналари, шаҳарнинг проспектлари ва бош 
кўчалари бўйлаб жамланади. Реконструкциялашда бундай шаклланган 


марказларни, уларнинг ўзига хос чўзиқлик тизимсини ҳисобга олиш, 
проспект ва бош кўчаларни кундалик фойдаланиладиган муассасалардан 
максимал 
равишда 
бўшатиш, 
хизмат 
кўрсатиш 
муассасаларини 
йириклаштириш ва кооперациялаш, уларнинг вазифаларини транспортда 
боришга қулай бўлишини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш лозим. 
Айрим коммунал маиший хизмат кўрсатиш корхоналари (маиший 
хизмат уйлари, ихтисослашган ательелар, мехмонхоналар, хаммомлар ва 
бошқалар) умумшаҳар маркази, ҳамда шаҳар режавий районларининг 
маҳаллий марказлари таркибига кириши мумкин. Меҳмонхона бинолари 
бундан ташқари ихтисослашган марказларни, масалан спорт, кўргазмавий ва 
ҳоказоларни шакллантиришда қатнашиши мумкин. Уларни жамоат 
транспортининг тўхташ-кесиб ўтиш жойларига яқинроқ жойлаштириш 
мақсадга мувофиқдир.
Йирик шаҳарларда турли соха ютуқларининг доимий ва муваққат 
кўргазмалари учун кўкаламзор – сув ҳавзалари атрофида махсус худудлар 
танланади. 
Кўргазма шаҳар маркази билан қулай алоқага эга бўлиши, шаҳар ва 
шаҳарлараро магистраллари тўхташ жойларига яқин ерда бўлиши керак. 
Кўргазма худудида кўкаламзорлаштириш, қисқа муддатли дам олиш жойи, 
халқ сайли учун очиқ майдончалар, ҳамда худуднинг бир қисмини мавсумий 
ярмарка учун фойдаланилиши кўзда тутилмоғи керак.
Шаҳар паркларини нафақат шаҳар кўкаламзор тизимининг бир қисми 
деб, маданият, истирохат ва кўнгил очиш махсус маркази сифатида қаралиши 
лозим. Улар кераклик иншоот ва қурилмаларга (кутубхона, маъруза зали, 
рақс зали ва майдончалари, турли аттракционлар, болалар шаҳарчаси, ўйин 
ва спорт майдончалари ва бошқаларга) эга бўлиши керак. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish