1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

 
 
 
1.4 Турар-жой жамғармасини реконструкциялашда санитария-
гигиеник талаблар 
Турар жой уйларини модернизация қилишни лойиҳалаш ишлари турар 
жой райони, магистраллараро ҳудудлар ва турар жой гуруҳини 


реконструкциялаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш натижасида олинган 
маълумотлар асосида олиб борилади. Лойиҳалашда муҳандислик 
тадқиқодлари материалларидан, хусусан капитал таъмирлашга мўлжалланган 
бинони ҳар томонлама кўрувдан ўтказиш натижаларидан фойдаланилади. 
Ҳар бир тарихий даврда турар жой биноларининг кўриниши муайян 
жойнинг этнографик ва иқлимий шарт-шароитларини, ишлаб чиқариш 
кучларининг социал ва иқтисодий ривожланиш даражасини акс эттириб 
келган, жамиятнинг эстетик тамоилларини ифодалаган. Турар жойга, 
квартиралар ва умуман уйларнинг режалаштирилишига, конструктив 
схемалари ва бино элементларига қўйиладиган эстетик талаблар, бу 
элементларнинг маиший қулайлиги (комфортлилиги) ҳақидаги тушунчалар 
заминида айнан мана шу омиллар ётади. 
Азалдан турар жой ташқи муҳит таъсирларидан ҳимоя қилиш учун 
мўлжалланган бўлиб, инсоннинг хордиқ чиқариш ва асосан маиший 
жиҳатдан фойдали фаолият олиб бориш маскани бўлган. Ҳозирги пайтда ҳам 
турар жойнинг маиший қулайлик даражаси аҳоли ҳаётининг айнан шу 
жиҳатларини таъминлаш нуқтаи назаридан баҳоланади. Бироқ қулайлик 
даражасига қўйиладиган талаблар давр ўтиши билан ўзгариб боради, чунки 
жамиятнинг техникавий имкониятлари тараққий этиб борган сайин 
“қулайлик” тушунчасининг чегаралари ҳам ўзгариб, кенгайиб боради. 
Ҳозирги пайтда маиший қулайлик шунчаки уйда яшаш қулайлиги 
билан боғлиқ жузъий муаммолар тўплами сифатида олиб қаралмайди, балки 
“инсон - муҳит” тизимини оптималлаштириш сифатида тушунилади. Бу 
тизимни тадқиқ этиш асосида янги фан – эргономика яратилган. Бу фаннинг 
моҳияти инсоннинг атроф муҳит билан ўзаро алоқаси тўғрисидаги 
маълумотлар мажмуидан иборат. Муҳит деганда бу ўринда инсонга ва унинг 
ҳаётига таъсир кўрсатадиган омиллар йиғиндиси, шу жумладан, у яшаб 
турган макон, қўллаётган механик қурилмалар, шунингдек амал қилиш 
усуллари тушунилади. Бино деворлари билан чегараланган муҳитнинг 
маиший қулайлиги мезонлари уч гуруҳга бўлинади: гигиена, қулайлик ва 
ҳавфсизлик. 
Гигиена талаблари турар жой хоналарида инсон учун энг мақбул 
муҳитни таъминлашга қаратилган. Иссиқлик ва намлик режими, ҳавонинг 
тозалиги, кўриш ва эшитиш органлари учун қулайлик бу муҳитнинг асосий 
белгилари ҳисобланади. Бу омилларнинг оптимал ўзаро бирикуви турар жой 
уйларининг хонасида истиқомат қилаётган инсоннинг нормал (меъёрдаги) 
физиологик ҳолатини таъминлайди. 
Хоналарда иссиқлик ва намлик режими хона ҳарорати, намлиги ва 
ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги каби омилларга боғлиқ. Бу омилларнинг 
номувофиқ ўзаро бирикуви инсон танасининг иссиқлик алмашинувини 
қийинлаштиради, терморегуляция фаолиятининг тезлашувини келтириб 
чиқаради, инсоннинг мушак ва руҳий фаоллигига салбий таъсир кўрсатади. 
Хонада иссиқлик ва намлик режими ички ва ташқи муҳит ўртасидаги 
иссиқлик алмашинувига боғлиқ. Ўз навбатида иссиқлик алмашинуви хонани 
ўраб турган конструкцияларнинг техник иссиқлик хусусиятларига боғлиқ. 


Хонадаги микроиқлим параметрларининг сонда ифодаланган қийматлари 
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМваҚ) меъёрларига қараб танланади, 
тўсувчи конструкциялар эса «Қурилиш иссиқлик-техникаси» фанининг 
“Қурилиш 
физикаси” 
бўлимида 
кўрсатилган 
усуллар 
воситасида 
ҳисобланади. Ҳавонинг тозалиги деганда хонадаги ҳаво муҳитининг шундай 
ҳолати назарда тутиладики, бунда ҳаводаги аралашмалар таркиби меъёрий 
чегаралардан ошмаган бўлади. Ҳаводаги аралашмалар ичида чанг 
заррачалари ҳам бўлади. Ноишлаб чиқариш хоналаридаги чангнинг салбий 
таъсири унда зарарли микробларнинг мавжудлигидадир, шунинг учун 
хоналарни режалаштириш ва пардозлашда чангни кетказишнинг қулай 
йўллари кўзда тутилади, бунда имкон даражада чанг тўпланадиган жойлар 
бартараф этилади. 
Турар жой уйлари хоналарига қуёш нурларининг тушиши 
(инсоляция)га катта эътибор берилади, чунки ультрабинафша нурларининг 
микробларга ҳалокатли таъсири ҳаммага маълум. Бундан ташқари, тўғридан-
тўғри инсоляция инсон соғлиги ва руҳиятига рағбатлантирувчи таъсир 
кўрсатади, бу айниқса, шимолий ҳудудларда яшайдиган одамлар табиатида 
тетиклик, қувончни қўллаб-қувватлашда ғоят муҳимдир. Ҳавонинг тозалиги 
нафақат унинг таркибидаги чангга, балки инсон учун зарарли бўлган 
газсимон моддалар (нафас олиш, ёниш ва буғланиш маҳсулотлари, тамаки 
тутуни, озиқ-овқат ҳиди)нинг мавжудлилига ҳам боғлиқ. Бу моддалар тўсиқ 
юзалари томонидан ютилади, ҳамда муттасил ҳавога ажралиб чиқиб, хона 
ҳавосини бузади, ҳаво муҳитини заҳарлайди. Ҳавони тозалашда ташқи муҳит 
билан ҳаво алмашинуви муҳим аҳамиятга эга. Ҳаво алмашинувининг нисбати 
хонада истиқомат қиладиган кишилар сонига қараб ҳисобланади. Одатда 
турар жой хоналарида ҳаво алмашинуви ҳавонинг ром кесимларидан кириши 
билан таъминланади, иссиқ иқлимда эса хоналарда ҳаво 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish