1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


-МАЪРУЗА: Ёғоч элементларнинг дефектоскопияси



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

18-МАЪРУЗА: Ёғоч элементларнинг дефектоскопияси 
Маъруза режаси 
1.
Ёғоч конструкцияларнинг шикастланиши сабаблари.
2.
Ёғоч конструкцияларни таъмирлаш. 
3.
Антисептиклар билан ҳимоялаш ва кучлантириш.
18.1 Ёғоч конструкцияларнинг шикастланиш сабаблари 
Ёғоч ёпилма конструкциясидан намуна олиш учун томни очиш зарур.
Майдони 100 кв.м. гача бўлган ёпмаларда ёғоч тўсинларни текшириш учун 
камида 3та жой очилади. Майдони 100кв.м дан ортиқ бўлган жойларда эса 


камида 5 та жой очилади. Металл тўсинлар асосидаги ёғоч ёпилмаларда эса 
бу кўрсаткич мос равишда 2 ва 4 га тенг бўлади. 
Бундан ташқари пол, стяжкалар, пол остидаги тайёрлов қисми, 
гидроизоляция, иситкич қатлами ёки товушдан ҳимоя ва сувоқ қатламлари 
ҳам очиб текширилиши лозим.
Юкланиш остида бўлмаган ёки кам юкланган ёғоч конструкцияларда 
ёғочнинг физик-механик тавсифлари бузадиган усулларда текширилаётган 
конструкциянинг бевосита ёки яқин жойлашган қисмидан олинган 
намуналарни синаш орқали аниқланади. Кесиб олинган намуналар 
синфлаштирилиб, полиэтилен халталарга солиниб лабораторияга текшириш 
учун юборилади, олинган намуна конструкция схемасида қаердан 
олинганлиги кўрсатилиб, уни синов натижалари тўғрисидаги далолатномага 
киритилади.
Намуна сифатида олинаётган тахтачаларнинг ўлчамлари синов турига
қараб танланади. Кесилган ёғоч конструкциялар қайта тикланиши ёки 
кучайтирилиши лозим.
Шамоллатиладиган ёпма оралиқлари, чордоқ ва ертўла хоналаридаги 
ҳарорат ва намлик термометр ва психрометрлар ёрдамида, ҳавонинг 
алмашиниши эса анемометр ёрдамида аниқланади.
Синов учун намуналарни танлашда ёғоч конструкцияларнинг бутун 
узунлиги бўйича таянч ва тақалиш бирикмаларига ҳамда болтли, михли, 
бундан ташқари ёғочнинг металл, бетон, ғишт билан бириккан тугунларига
алоҳида эътибор бериш керак. Намуна олиш жараёнида стропила оёқларини 
текшириш пайтида том қопламасидан сув ўтган жойларга, эшитиш 
туйнуклари билан бириккан жойларга алоҳида эътибор бериш керак. 
Текшириш пайтида ёғочда табиий ва сунъий нуқсонлар, механик 
шикастланишлар, намланиш, ёғочни биологик таъсирлар остида емирилиши 
ва ҳ.к. қайд этилиши зарур.
Ёғоч конструкцияларнинг биошикастланиш даражасини баҳолаш учун 
олинадиган намуналар пол, оралиқ деворлар, шифт қопламаси ва ҳ.к. турли 
жойларидан танлаб олинади. Оралиқ ёпма тўсинлари орасида очиб 
кўриладиган юза камида 0,5 кв.м. ва оралиқ деворларда камида 30х30 см 
бўлиши лозим.
Ёғочдаги биошикастларнинг диагностик белгилари бевосита кузатув 
натижасида, аниқроқ белгилари эса лаборатория шароитида намуналарни 
микрологик синаш натижасида ўрнатилади.
Ёғоч конструкцияларда очиб кўриш ишлари авваломбор, сув ўтган 
жойларда, ташқи деворларда, тўсин прогон ва фермаларнинг таянч қисмлари, 
санузелларнинг коммуникация ўтувчи жойлари, иситиладиган хоналарни 
иситилмайдиган хоналардан ажратувчи оралиқ ёпмалар, оралиқ деворларда 
бажарилиши лозим.
Ёғоч конструкцияларда биошикастланиш даражаси шикастланган 
кесим юзасининг шикастланмаган юзага нисбати орқали, шикастланиш 
чуқурлигини ўлчаш орқали аниқланади.


Осма ёғоч стропилали тизимларда пастки ва устки камарларнинг 
узунликлари бўйича тақалиш жойлари, камарларнинг ўзаро, тиргак ва 
ҳовонлар билан бирикувлари, бундан ташқари осма стропилларнинг вертикал 
текислик бўйича ҳолатлари текширилиши зарур. Нуқсонли жойлардан синов 
учун намуна олинади.
Таянувчи ёғоч стропилларда камарларнинг, тортқичларнинг ва 
стропиланинг ўзининг эгилиши (солқилиги) қиймати аниқланиши зарур. 
Бундан 
ташқари, 
таянувчи 
стропилаларнинг 
деворга 
таянган 
бирикмаларининг техник ҳолатини аниқлаш лозим ва айнан ушбу 
жойлардан синов учун намуна олиш керак.
Елимланган йиғма конструкцияларни (тўсин, рама, арка...) текширишда 
авваломбор, елимланган чокларнинг ҳолати, уларнинг қаватланишига 
эътибор бериши керак. Қаватланиш (қаватларнинг ўзаро ажралиши) 
кузатилганда, конструкция сиртига нисбатан елимланган чокнинг 
шикастланши (қаватларнинг ажралиши) чуқурлигини аниқлаш лозим.
Арка ва рамаларнинг остида, таянч қисмида гидроизоляция 
мавжудлиги текширилиши керак.
Ёғоч конструкция сиртининг биошикастланишга чалиниши 
натижасида унинг кесим юзаси шикастланиш қалинлигига мос равишда 
камайтирилади (қайта ҳисобланганда).

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish