1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Саноат корхоналарини чидамлилиги ва емирилиши



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

3.2 Саноат корхоналарини чидамлилиги ва емирилиши 
Саноат биноларини вазифасини сақлаб ёки ўзгартириб реконструкция 
қилиш ёки бузиш, худди турар-жой биноларидек келгусида фойдаланишнинг 
мақсадга мувофиқлиги, эскирганлик даражасига кўра белгиланади. 
Амалиётда қурилиш материаллари ва конструкцияларининг физик-механик 
кўрсаткичлари давлат стандартларида (РСТ) кўрсатилган катталиклардан 
фарқ қилиши ва кўпдан-кўп омилларнинг умумий таъсири оқибатида бино ва 
иншоотларнинг эскиришини тезлашуви рўй бериши мумкин. Ҳозирги даврда 
саноатнинг ривожланиши технологик оқимларнинг (босим, намуналарнинг 
температураси, тажаввузкор муҳит ва механик қизиш) юқори тезликка эга 
бўлган қаторларида бораётгани учун, табиийки бу таъсирлар уларнинг тезроқ 
бузилишига олиб келади. 
Саноат бинолари ва иншоотлари конструкцияларининг бўлиши мумкин 
бўлган шикастланиши, физик эскириши уларнинг асосий белгиларига кўра 
туркумланади. Уларни келтириб чиқарувчи механизмлар – конструкциянинг 
коррозия оқибатида емирилиши, бинони бузилиши ва уни қайта тиклашнинг 
меҳнатсарфлиги. Маънавий эскириш – яъни ишлаб чиқариш биноларининг 
иқтисодий самарадорлигининг йўқолиши икки хил шаклда намоён бўлади: 
1.
вақт ўтиши билан бошланғич нархнинг пасайиши; 
Бу ҳолат кейинроқ худди шундай шароитларда шу каби объектларни 
қурилишига керакли жамоа меҳнатини пасайиши билан боғлиқ. Бино ва 
унинг вазифасини сақлаб қолишнинг мақсадга мувофиқлигига унинг қолдиқ 
нархини ҳисобга олингандагина таъсир кўрсатиши мумкин. Маълумки 


қолдиқ нарх қайта тиклаш нархини амортизацияга ажратилинган ва уни 
қайта тиклашга кетадиган маблағга нисбати орқали аниқланади. 
2. мавжуд бино параметрларини ишлаб чиқаришни қайта ташкил 
қилиш талабларига худди шундай вазифали объектлардаги бошқа 
ўзгаришларга солиштирганда мос келмаслиги кузатилади. Колонна турининг 
ўлчамлари, режада конфигурация, қаватлар баландлиги, конструкцияларнинг 
юк кўтариш қобилияти, шамоллатиш, совитиш тизимининг қуввати ва 
бошқалар кўнгилдагидек эмас эди. 
Ишлаб чиқариш бинолари меъморий-режавий тизимни уч асосий 
қурилиш даврларига ажратиш мумкин: I гуруҳ – 1945 йилгача қурилган 
корхоналар биноси; II гуруҳ 1946 йилдан 1960 йилгача қурилган корхона 
бинолари; III гуруҳ эса 1960 йилдан кейин қурилган замонавийроқ 
корхоналарни ўз ичига олади. 
I давр қурилишининг аксарият эски корхоналари режалаштируви 
ишлаб чиқаришни оқилона фазовий ташкиллаштириш ва қулай иш шароити 
барпо этиш имконини бермайди. Бу биринчи навбатда корхонанинг 
ривожланиш жараёнидаги қурилишнинг бетартиб олиб борилиши, ёрдамчи 
хизмат ва омборларга мўлжалланган майда бинолар ишлаб чиқариш 
бинолари билан аралашиб қурилиши, айрим ҳолларда эса уларнинг турли 
томонларида жойлашиши оқибатида транспорт йўллари одамлар оқими 
билан кесишиши ва бошқа ҳолатлар билан изоҳланади. 
II давр қурилиши корхоналарининг меъморий режавий тизими режавий 
ечимларнинг мунтазамлилиги ва асосий ишлаб чиқариш корпусларининг 
юқори даражада ажратилганлиги билан тавсифланади. Саноат бинолари 
қурилишида асосан юқори тарафдан табиий ёритилган бирқаватли йирик 
бинолардан фойдаланилади.
III давр қурилиши корхоналарининг режалашуви мунтазам, ҳамда ўзига 
хос объектларни юқори даражада ажратилинганлиги билан тавсифланади. 
Бунинг натижасида эса асосий бинолар катта ўлчамлар ва ҳажм билан 
ажралиб туради. Умуман олганда корхоналарнинг қурилиш ечими илғор 
технологик жараёнларни ташкиллаштиришга имкон беради.
Кўпчилик эски корхоаналарда (айниқса I давр корхоналарида) 
режалаштириш ишлаб чиқаришни оқилона фазовий ташкиллаштириш ва 
қулай меҳнат шароити яратиш имконини бермайди. Бу биринчи навбатда 
корхоналарнинг тараққиёт жараёнида уларни қуриш тартибсиз равишда олиб 
борилгани, ёрдамчи хизмат ва омборларнинг майда бинолари катта ишлаб 
чиқариш корпуслари билан олдинма-кейинликда, баъзан эса уларни бир неча 
томондан ўраб олинган, транспорт тармоқлари одамлар оқими билан 
кесишиб кетиши ва бошқалар оқибатида юз беради. 
Шу сабабдан реконструкциялашдаги биринчи энг муҳим масала 
худудни функционал зоналаштириш асосида биноларни тартибга солиш 
бўлиб қолади. Бунинг натижасида эса ишлаб чиқариш жараёнларини 
янгилаш учун қулай шароит яратилади. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish