70
бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш
сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини
таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт”
дедилар
Бундай кўрсатмалар натижасида ижтимоий-иқтисодий тараққиётимиз
суръатларини ошириш, мавжуд салоҳият ва имкониятлардан кенг
фойдаланиш
борасидаги билим ва тажрибалар, ислоҳот механизмларининг
таъсирчанлиги янада ортади.
Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида кўрсатиб ўтилганидек
кейинги йилларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш,
хусусан
соҳада давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабат-
ларини кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи,
қайта ишловчи ва сотувчи субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий
асосини мустаҳкамлаш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш,
ресурс
тежамкор технологияларни жорий этиш ҳамда қишлоқ ҳўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни замонавий техникалар билан
таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича узоқ
муддатга мўлжалланган стратегиянинг
мавжуд эмаслиги ер ва сув
ресурсларидан самарали фойдаланишга, соҳага инвестицияларни кенг жалб
этишга, ишлаб чиқарувчиларнинг юқори даромад олишига ва маҳсулотлар
рақобатбардошлигини оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Режали иқтисодиётдан хўжалик юритишнинг бозор моделига ўтиш
жараёнида, иқтисодиётни давлат томонидан
тартибга солиш тузилмасида
инновациявий сиёсатнинг ўрни ва ролини белгилаш муҳим аҳамият касб
этади. Давлатдаги хўжалик юритишнинг ҳар қандай модели ҳам
инновациявий
фаолликни
рағбатлантириш,илмий-техник
салоҳиятни
ривожлантириш, давлатнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллигини
кучайтириш, асосийси, фуқаролар турмуш тарзини ошириш учун иқтисодий
ва ижтимоий шароитларни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-
6159-сон фармони билан «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар
тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни
янада ривожлантириш
тўғрисида»ги фармон имзоланди. Фармон билан Қишлоқ хўжалигида билим
ва инновациялар тизимини 2021-2025 йилларда устувор ривожлантириш
концепцияси тасдиқланди
.
Бунда
асосан
қишлоқ
хўжалиги
корхоналарини
истиқболли
ривожланишининг мустаҳкам тенденцияларини шакллантириш зарурияти,
инновацияларни бошқариш услублари ва уларни Ўзбекистон
шароитига
мослаштиришга бўлган қизиқишни белгилаб берилди. Қишлоқ хўжалигида
ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёнларининг мураккаблашуви, ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар (хизматлар) илмий сиғимининг ўсиши ва ташқи
муҳитда рўй бераётган ўзгаришлар, турли вазиятларда ҳам ишлаб