628
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА «АҚЛЛИ
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ»НИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХОРИЖ
ТАЖРИБАЛАРИ
С.А. Давлатов
-ТДАУ, ассистент
Республикамизда ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга
катта эътибор берилмоқда. Мисол учун, қаттиқ буғдойни республиканинг
турли табиий-иқлим шароитларига мослашган, янги серҳосил навларини
яратиш, картошканинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, картошканинг
элита уруғлигини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжликларини
ташкил этиш, сабзавот ва полиз экинлари уруғини етиштиришга
ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликларини ташкил этиш ва таъми
яхшиланган серҳосил нав ва дурагайлар уруғларини етиштириш ҳажмларини
босқичма-босқич кўпайтириш ва бошқа агротехник тадбирлар ўтказилиши
белгиланди.
Шунингдек, Давлатимиз томонидан 2016-2020 йилларда чорвачиликни
комплекс ривожлантириш ва наслчилик ишларини янада такомиллаштириш
бўйича енгиллик ва имтиёзлар берилди. Жумладан,
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги
“Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни
тўлдириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1047-сонли
қарорининг 8-банди билан жорий қилинган имтиёзларнинг амал қилиш
муддати 2021 йил 1 январга қадар узайтирилганлигини;
- наслчилик йўналишидаги чорвачилик субъектлари асосий фаолият
тури бўйича барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий
ажратмалардан ва б.
2017 йилдан 2022 йилгача бутун дунё бўйлаб «ақлли» қишлоқ хўжалиги
учун автоматлаш-тирилган тизимлар ва технологияларнинг оммалашиши
тахмин қилинмоқда. Хусусан, VRT (ўзгарувчан тезликдаги технология)
тизими ва GPS-қабул қилувчи қурилмалар ушбу тармоқ ўсишига салмоқли
ҳисса қўшади.
2017 йил 29 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти
«Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги
фармонига кўра, қишлоқ хўжалигига инновацияларни жорий этиш соҳасида
энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш имконини берувчи «Ақлли қишлоқ хўжалиги» концепциясига
асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган
шаклларини жорий этиш, аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини максимал даражада автоматлаштириш, ҳосилдорликни жиддий
ошириш ва молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар,
ишланмалар ва технологияларни жорий этишга кўмаклашиш каби вазифалар
вазирликнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |