610
ҳосилдорлигини ошириш, чорвачилик маҳсулдорлигини ошириш, экинлар ва
ерларни зараркунандалар ва турли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш, ташқи
экинларни турли хил экинлар ҳосилдорлигига таъсир этишини бартараф
этиш, шунингдек, замонавий қишлоқ хўжалиги усулларини жорий этиш ва
ишлаб чиқариш маъданиятини оширишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси
қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар ва бошқарувнинг рақамли усулини
жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020
йил 24 январда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси.// «Халқ сўзи»,
2020 й., 25 январь.
2.
Н.Х.Норалиев., Ф.Э.Юсупова. Цифровые технологии в сельском
хозяйстве. Вопросы науки и образования. Научно-теоретический журнал.
Москва. 2020 г. Стр.4-11.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ
МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАРИ
Б.Н. Ишниязов
-ТошДАУ, катта ўқитувчи
Кириш.
Ривожланган мамлакатларнинг таълим тизими тажрибалари
шуни кўрсатадики, талабаларга ўқитилаётган барча фанлар, таълим
йўналишига мослаштирилиб, уларни ўз мутахассисликларини масалаларини
ечишга ёрдам берувчи фан сифатида ўқитилиши керак. Бундан келиб
чиқадики, математика ҳам талабаларни мантиқан тўғри фикр юритишга
ўргатиши билан бир қаторда, уларнинг ўз иш фаолиятида учрайдиган амалий
масалаларни, математик усуллардан фойдаланиб ечишни, таҳлил қилишни ва
хулосалар чиқаришни ўргатишга қаратилган ҳолда ўқитилиши керак. Марков
занжирлари мавзусини бевосита қишлоқ хўжалик масалаларини ечишга
қўлланишига мисоллар келтирилган.
Юкори малакали мутахассислар тайёрлашда табиий фанларнинг роли
каттадир. Бу эса, бўлғувси мутахасислардан техника, медицина, иқтисодиёт,
қишлоқ хўжалиги ва бошқа сохаларга оид турли жараёнларнинг математик
моделларини тузиш ва улар ёрдамида назарий хамда амалий масалаларни еча
билишликни таққазо этади.
Мазкур мақола қишлоқ хўжалиги жараёнларини математик моделларига
бағишланган бўлиб, тажриба маълумотлари асосида яратилган моделлар ва
уларга доир мисоллар келтирилган.
Математик модел - реал ишлаб чиқариш жараёнини акс эттирувчи
формал муносабатлар мажмуидир. Албатта реал хаётда учрайдиган
жараёнларни муқобил математик моделлини яратиш ғоятда мураккаб вазифа.
Шу сабабли баъзи шартлар билан тузилган математик модел асл холдаги
моделдан бироз фарқ қилиши мумкин. Модел бирор жарён учун
тузилаётганда қанча кўп таъсир этувчи факторлар эътиборга олинса, шунча
Do'stlaringiz bilan baham: |