595
Аҳоли сонининг ўсиши, ер, сув ва энергия ресурсларига бўлган
талабнинг ортиши, шунингдек, иқлимнинг кескин ўзгариши озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлашга таъсир этувчи асосий омиллардир.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, фермер томонидан мавсум
давомида (чекланган вақт оралиғида) ўз фаолияти юзасидан рақамлаштириш
объекти бўлган ишлаб чиқариш иқтисодиётига тўғридан-тўғри таъсир этувчи
40 дан ортиқ турли масалалар юзасидан ечимлар қабул қилиш зарурияти
юзага келади.
Рақамалаштирилган тизимларнинг йўналишлари. Тўлиқ инновацион
комплекснинг илмий-техник циклини ҳамда рақамлаштирилган тизим
тоифаларини жорий этишни қамраб олган “Ақлли қишлоқ хўжалиги”
соҳасида қишлоқ хўжалигини рақамлаштиришнинг ва илмий-технологик
ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишлари мавжуд: “Агросаноат
мажмуи
бошқарувида
рақамлаштирилган
технологиялар”,
“Ақлли
деҳқончилик”, “Ақлли дала”, “Ақлли боғ”, “Ақлли иссиқхона”, “Ақлли
ферма”. Агросаноат мажмуини бошқариш ахборот технологияларини жорий
этиш, аграр сиёсатнинг самарадорлигини баҳолаш, башоратлаш ва озиқ-
овқат маҳсулотлари бозорини тартибга солувчи замонавий рақобатбардош
технологияларга, усулларга, алгоритм ва тизимларга ҳамда ускуналарга
асосланади[3].
Ушбу рақамалаштирилган тизимлар айрим йўналишларига тухталиб
ўтамиз:
Ақлли деҳкончилик. “Ақлли деҳкончилик” бу автоматлашган тартибда
маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, тупроқ ва ер ресурслари майдонлари
ҳолатининг маълумотларини янгилаш, қишлоқ хўжалиги экинлари мақбул
(ландшафт-адаптив) жойлашуви бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ер
майдонларини тақсимлаш, алмашлаб экишни қўллаш, экинлар етиштириш
агротехнологиялари, ер майдонларини автоматлаштирилган тарзда баҳолаш
(шу жумладан кадастр), ер ва сувдан фойдаланиш ва адаптив-ландшафт
деҳқончилиги тизими фаолияти ва самарадорлигини назорат ва мониторинг
қилиш.
Рақамли, масофавий, геоахборот технологиялар ва компьютер
моделлаштиришнинг усуллари асосида фаолият кўрсатаётган турли
даражадаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида агроландшафтларни
режалаштириш
ва
мақбуллаштириш,
ерлардан
фойдаланишнинг
интеллектуал тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
“Ақлли деҳкончилик” йўналишдаги технологик ечимларни жорий
этишда қуйидагилар назарда тутилади:
- қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишда автоматлаштирилган
режалаштириш тизимидан фойдаланиш;
- ерларнинг ҳолати бўйича маълумотларни йиғиш, янгилаш ва сақлаш
тизими;
- ерларнинг ҳолати ва фойдаланишини мониторинг қилиш, ерларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |