Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. http://9471824.ru/interesnye-fakty-gretckiy-orekh
2. http://nutguide.ru/vidy/greckie/ochishhennogo-oreha маълумоти
асосида тузиб чиқилган.
3. https://sputniknews-uz.com/society/20170215/4814762/ Ozbe-
kistondagi-togoldi-hududlarda-yongoq-plantatsiyalari-tashkil-etiladi.html.
4. http://orehovod.com/articles/612-a-stoit-li-zahodit-v-orehovyi-biznes-v-
2017-godu.html.
АГРАР СОҲА ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ОРҚАЛИ
МАМЛАКАТ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИГА
ТАЪСИРИНИ СТАТИСТИК ЎРГАНИШ
С.Н.Сайфуллаев
ТМИ, мустақил изланувчи
Аграр соҳа иқтисодий салоҳиятини ошириш орқали мамлакат
макроиқтисодий кўрсаткичларини барқарорлигини таъминлаш ҳозирги
куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келмоқда. Мамлакатимизда
аграр соҳанинг ривожланиши энг муҳим устувор йўналишлардан бири
бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Чунки, аграр
35
соҳада ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, мамлакатимизнинг иқтисодий
ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нафақат қишлоқ аҳолиси, балки
мамлакатимиз аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш бебаҳо
бойлигимиз бўлган еримизнинг унумдорлиги, унинг сифатини мунтазам
яхшилаб бориш билан узвий боғлиқдир. Ўзбекистон аграр соҳасининг
барқарор ривожланиши кўп жиҳатдан инновацион фаолиятнинг
самарадорлигига боғлиқ. Инновацияларни ўзлаштириш натижасида аграр
соҳада ишлаб чиқариш базаси технологик, техник ва ташкилий-иқтисодий
жиҳатдан янгиланиб боради. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистоннинг жаҳон
бозорига интеграциясини кучайтиради.
Сўнгги йилларда аграр соҳадаги ишлаб чиқаришни модернизациялаш
ва диверсификация қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш саноатини
ривожлантириш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида
аграр соҳада фаолият юритишнинг янги тизими — кластер усули жорий
этилди. Қисқа давр мобайнида кластер усулида фаолият юритиш ўзининг
ижобий томонларини кўрсатди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига
ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, қишлоқ
жойларга саноатни олиб кириш ва янги иш ўринларини яратиш, юқори
қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, инфратузилмани
ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев “Қишлоқ хўжалигини
модернизация қилиш, рақамлаштириш, ернинг унумдорлигини ошириш,
замонавий агротехнологияларни жорий этишга илк бор 600 миллион
доллардан зиёд кредит ва грант маблағлари жалб қилинади. Сувни
тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонлари 5 баробарга
кўпайтирилиб, 430 минг гектарга етказилади, 90 минг гектар янги ерлар
ўзлаштирилади” [1] – деб таъкидлаб ўтди.
Раҳматов М.А. “Аграр тармоққа инновацияларни кенг татбиқ қилиш,
заминимизда етиштирилаётган хом ашёни ўзимизда қайта ишлашни
чуқурлаштириш бугунги замон талаби ҳисобланади. Зеро, қишлоқ
хўжалиги қанчалик саноатлашса, давлатнинг иқтисодий ва экспорт
салоҳияти шунчалик ортади, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалади. Шу
боис Ўзбекистонда кейинги пайтларда илғор технологияларга асосланган
инфратузилмани яратиш, қишлоқ хўжалигида кластер усулини жорий
этишга жиддий эътибор қаратилмоқда” [2].
Эргашов Э.И. “Аграр тармоқ хўжаликлари рақобатбардошлигини
баҳолашнинг
асосий
мезонларидан
бири-тадбиркорлик
даражаси
ҳисобланади. Тадбиркорлик даражаси эса, бевосита қишлоқ хўжалиги
товарлари бозорида шаклланган талаб-таклифлар ва баҳо асосидаги
тадбиркорликнинг даромад даражасига боғлиқдир. Бу эса аграр тармоқ
хўжаликларининг
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотлари
етиштиришга
ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда турли товарлилик даражасига эга
бўлиши орқали, уларнинг рақобатбардошлилиги даражасини ҳам белгилаб
Do'stlaringiz bilan baham: |