КАРТОШКАЧИЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
М.С. Мусурмонова, О.Р. Юсупова –
ТДАУ магистрантлари
Маълумки сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш юзасидан бевосита Давлат раҳбаримиз
бошчилигида ҳукуматимиз томонидан қатор қарор ва фармонлар
тасдиқланиб, соҳани ривожлантириш бўйича замон талабларига мос бўлган
бошқарув усуллари ва техник-технологик ютуқлар амалиётга жорий
қилинмоқда.
Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 23 октябрдаги фармони
билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг
2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинди. Унга
мувофиқ, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида
мева-сабзавот кластерлари ташкил этилмоқда. 2019 йил 11 декабрда бу
борада Президент қарори қабул қилиниб, барча ташкилий-ҳуқуқий асослар
яратиб берилди. Ўтган қисқа вақтда Пахта, ғалла, мева-сабзавот
кластерлари ташкил этилди.
225
Бундан
ташқари
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
«Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 майдаги ПК-4704-
сон Қарорига асосан, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда
картошкачилик кластерлари ва кооперацияларини ташкил этиш назарда
тутилган.
2020 йил 1 майдан бошлаб картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари
ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, шунингдек, картошкачилик кластерлари
ва кооперацияларининг уруғлик картошка харид қилиш харажатларини
молиялаштириш учун уларга 12 ой муддатгача тижорат кредитлари
ажратилиб, тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг бир қисми
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари
ҳисобидан қопланиб келинмоқда.
2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик
картошка божхона божидан озод этилади. Бунда имтиёзлар Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг
карантин кўрик далолатномаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мувофиқлик сертификати
асосида берилади.
Вилоятда 2019 йил ишлаб чиқарилган картошка маҳсулотлари 65892 тн
ёки ўтган йилга мос даврига нисбатан 105,9 фоизни ташкил қилди. Хусусан
ўсиш суръатлари Зомин (111,9 фоиз), Ғаллаорол (106,5 фоиз) ва Бахмал
(105,6 фоиз) туманларида кузатилди.
Янги қувватларни ташкил этиш ва кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш
натижасида, 2020 йилда қишлоқ хўжалиги соҳаси вилоятимизда ўтган йилга
нисбатан сезиларли даражада ошиши назарда тутилган.
Шунинг учун кластерлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам беришимиз
зарур. Қишлоқ хўжалигининг келажаги, унинг иқтисодий самарадорлиги
пахта, ғалла, мева-сабзовот кластерлари билан боғлиқ.
Юқорида
қайд
этилган
қарорга
мувофиқ,
картошкачиликка
ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва
кооперациялари ташкил этилди.
Инновацион ва ресурс тежамкор технологиялар асосида яхлит
майдонларда истеъмол ва уруғлик картошка етиштириш ҳамда соҳада
қўшилган қиймат занжирини яратиш картошкачилик кластерлари ва
кооперациялари фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
Қарор билан истеъмол ва
уруғлик картошка етиштиришга
ихтисослаштириладиган туманлар ҳамда ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 1 майдан бошлаб
картошка етиштирувчи фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари,
шунингдек, картошкачилик кластерлари ва кооперацияларининг уруғлик
картошка харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун уларга 12 ой
муддатгача тижорат кредитлари ажратилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |