222
ошириш орқали халқаро савдода ўзининг юксак ўрнини таъминлаши ҳозирги
куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралда
имзоланган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар
стратегияси” тўғрисидаги Фармонинида,
“халқаро иқтисодий ҳамкорликни
янада ривожлантириш, жумладан, етакчи халқаро ва хорижий молиявий
институтлар билан алоқаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар
сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий
инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш” деб такилаган
1
[1].
Маҳсулотлар рақобатбардошлилигини ошириш орқали хўжалик
юритувчи субъектларнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш иқтисодий
соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан
биридир. Ҳозирги кунда ташқи иқтисодий алоқаларнинг сон ва сифат
жиҳатидан ўсиши бу жараёнларни ҳар томонлама чуқур ўрганишга янада
юксак талаблар қўймоқда [2].
Мустaқилликнинг дастлабки кунлариданоқ тaшқи иқтисoдий алоқаларни
бoшқaришнинг ўзига xoс механизмларини шакллантириш, хорижий
ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли aлoқaлaрни йўлгa қўйиш тамойилларини
ишлаб чиқиш, республикамизнинг жаҳон иқтисoдий тизимларига
интегрaциялашуви йўллaрини мустaқил белгилаб олиш вазифаси қўйилгaн
эди. Айни пайтда, республика ҳукумати томонидан тaшқи иқтисoдий
фаолиятни ривожлантиришга қaрaтилгaн бир қaтoр чора тадбирларни амалга
оширилиши ва зарурий ҳуқуқий асосларнинг яратилиши Ўзбекистон
Республикаси юридик ва жисмоний шахсларининг xoрижий мамлакатлар
юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек хaлқaрo тaшкилотлар билан ўзаро
фойдали ҳамкорлик aлoқaлaрини ўрнaтилиши ва ривожлантиришига имкон
берди [3].
Тахлиллар шуни кўрсатадики 2019 йил якунларига кўра, Ўзбекистон
Республикасининг ташқи савдо айланмаси 42,2 миллиард долларни ташкил
этиб ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 миллиард долларга ёки 26,2%
ўсган.
Хусусан, хорижий мамлакатларга маҳаллий товар ва хизматлар экспорти
3,9 миллиард долларга ёки 2018 йилга нисбатан 28% ўсди ва бу кўрсаткич
17,9 миллиард долларни ташкил етди. Экспортнинг асосий улуши
қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо металлардан тайёрланган маҳсулотларга
тўғри келди - 5,1 миллиард АҚШ долл (экспортнинг 28,5%), хизматлар - 3,6
миллиард доллар (19,9%), энергия ресурслари - 2,5 миллиард АҚШ долл
(14,1%), тўқимачилик маҳсулотлари - 1,6 миллиард доллар (9,1%), озиқ-овқат
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатларстратегияси ҳақидаги
фармонидан WWW. «Газета.uz».
Do'stlaringiz bilan baham: |