22
кўра, Ўзбекистонда маҳсулотга тўғри баҳо белгилаш, халқаро стандартлар
асосида қадоқлаш, логистикани йўлга қўйиш орқали гилос экспорти
бўйича дунёда 5-ўриндан биринчи ўринга кўтарилиш имкони бор.
Хорижда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб юқори,
лекин бизда логистика хизмати ва товарларни халқаро стандартлар асосида
қадоқлаб, экспорт қилиш яхши йўлга қўйилмаган,- дейди Булунғур
туманидаги “Шоҳжаҳон ЖСД” фермер хўжалиги иш юритувчиси Дилбар
Жалилова.-Европа ва Осиёнинг бошқа ривожланган давлатлари
стандартларига мос маҳсулотимиз бор,лекин уни сифатли саралаб,
бежирим, кўркам кўринишга эга идишларда қадоқлай олмаслигимиз
туфайли, стандартларга кўп ҳам эътибор қилмайдиган давлатларга ярим
нархига сотяпмиз. Бунинг устига ташиш ва етказиб бериш билан боғлиқ
муаммолар туфайли мева- сабзавотлар,узум хорижга етиб боргунча сифати
бузилиб, талабга жавоб бермай қоляпти. Шунинг учун ҳозирги кунда
мевани қуритиб, сўнг хорижга сотиш мева-сабзавот,узум,полиз экспортида
энг яхши йўл бўлиб қолди.
Шу боис, фермер хўжалигимиз негизида узум қуритиш линияси
ташкил этилди.Маркетинг тадқиқотларига кўра, Болтиқбўйи, Европа ва
Жануби-Шарқий Осиё давлатларида Ўзбекистоннинг янги ва қуритилган
мева-сабзавот маҳсулотларига талаб катта. Шу боис, БАА, Япония,
Жанубий Корея, Франция, Германия ва бошқа мамлакатлар компаниялари
билан экспорт ҳажмини ошириш борасида бир қанча келишувларга
эришилган,аммо юқоридаги баъзи муаммолар туфайли ҳалигача экспорт
ҳажми кескин ошгани йўқ.Давлатимиз раҳбарининг қарорлари билан
экспортёрлар (юридик шахслар) га дастлабки тўловсиз, аккредтив
очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт
шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз экспорт
қилиш ҳуқуқи берилган. Тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш
лицезиясига эга бўлмасдан, мева-сабзавотни, узум, полизни божхона
кўригидан ўтказмасдан экспорт қилишлари мумкин бўлди.
Хулоса: 1) хорижий ва маҳаллий тажрибалардан фойдаланиш талаб
даражасида эмас; 2)деҳқончилик экинлари ва маҳсулотлари қолдиқларидан
чорвачиликда омихта емга қўшиб бериш жараёнида самарали фойдаланиш
имкониятларидан айниқса, шаҳарларда тўлиқ фойдаланилмаяпти; 3) гўшт
етиштириш рентабеллик даражаси вилоятда 2020 йилда 10,5 фоизни,
балиқчиликда 38,9 фоизни,сабзавотчиликда 39,0 фоизни, пахтачиликда -
12,0%, ғаллачиликда-21,0 %, тухум етиштиришда- 24,2 %,асалчиликда-33,3
%, балиқчиликда- 38,9 %, полизчиликда-40,0 %, сутчиликда-12,4%,
узумчиликда- 40,0%, мевачиликда-49,0 %, ташкил этди
3
.Хулоса
қилганимизда, икки тармоқнинг барча йўналишларида рентабеллик
даражаси ҳар хилдир.
Таклифларимиз: 1) Вилоятдаги мавжуд фермер хўжаликларини кўп
тармоқли фермер хўжаликларига айлантиришда,уларни моддий техника
Do'stlaringiz bilan baham: |