21
ҳисобига ҳамда ер ости сувларидан фойдаланилиб токзорлардан юқори
ҳосил олинмоқда.
Самарқанд вилояти ва туманларида барча йўналишлар бўйича
ҳисоботлар мавжуддир. Ушбу ҳисобот маълумотларига асосланиб,
иқтисодий таҳлиллар натижалари илмий-амалий изланишлар асосида
ўрганилмоқда. Вилоятимизда 2020 йилда сабзавот экин майдони 18 205
гектарни такрорий сабзавот экин майдонлари эса 12 316 гектар ташкил
этган, жами 30 521 гектарга сабзавот экинлари экилди. Улардаги
ҳосилдорлик 309 ва 259 центнер гектарни,ялпи ҳосил эса 561765 ва 318689
тонна бўлди, жами олинган ялпи ҳосил 880 454 тонна бўлди. Бу 2018 йилга
нисбатан 277 818 тоннага ёки 31,6 фоизга кўп бўлди. Агар 2018 йилда
сабзавот экинларининг жами ер майдони 25 544 гектар бўлган бўлса, 2020
йилдаги сабзавот экинлари майдони 2018 йилга нисбатан 4 977 гектарга ёки
19,5 фоизга кўп бўлди. 2020 йил асосий экин майдонларидан 267 286 ва
125 032, жами 392 318 миллион сўм бўлди. 2018 йилда сабзавотчиликдан
олинган фойда 78 893 миллион сўм бўлган эди, 2020 йилда олинган фойда
сўммаси 313 425 миллион сўмга ёки 4 баробарга, аниқроғи 3,97 баробарга
кўп фойда олинди. 2018 йилда сабзавотчиликда рентабеллик даражаси 26,6
фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда сабзавотчиликда эришилган
рентабеллик даражаси 3,4 пунктга 2018 йилга нисбатан юқори бўлди.
Самарқанд вилоятида 2020 йилда мева етиштириш ва экспорт қилиш
натижасида бу йўналишда рентабеллик даражаси 2020 йилда 49,0 фоизни,
узумчиликда 46,0 фоизни сабзавотчиликда 39,0 фоизни ташкил этди.
Чорвачилик тармоғининг балиқчилик йўналишида 38,9 фоизни ташкил
этди. 2018 йилда эса балиқчиликдаги рентабеллик даражаси 21,3 фоизни
ташкил қилган эди. Агар бу 2020 йил кўрсаткични мевачилик билан
солиштирсак, 10,1 пунктга балиқчиликда рентабеллик даражаси
мевачиликга нисбатан паст бўлди.
Юртимизда энг кўп экспорт ҳажми бўйича табиий газдан кейинги
ўринни мева-сабзавот маҳсулотлари эгаллайди. Мамлакатимизда йилига
ўрта ҳисобда 25 миллион тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
етиштирилади ва 180 турдаги мева сабзавотимиздан дунёнинг 80 дан ортиқ
давлатига 1 миллион тоннадан кўп маҳсулот экспорт қилинади. Рақамларга
мурожаат қиладиган бўлсак, 2019 йилда Самарқанд вилоятида жами 230
минг тоннага яқин мева сабзавот 160 миллион доллардан ортиқроққа
экспорт қилинган.Буни 2018 йилги натижа билан солиштирганда маҳсулот
экспорти 15 фоизга ошган. Жумладан, 2019 йили 41,3 миллион долларлик
сабзавот ва 45,9 миллион долларлик мева ва резаворлар экспорт қилиниб,
2018 йилга нисбатан 12 минг тонна кўп маҳсулот сотилди. Ўзбекистонда
йилига 100 минг тоннадан ортиқ гилос етиштирилади ва бу борада дунёда
бешинчи ўринда туради. Ҳар йили маҳсулотнинг 30 фоиздан ортиғи
Хитой, Буюк Британия, Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари,
МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Мутахассисларнинг таҳлилларига
Do'stlaringiz bilan baham: |