215
ривожлантириш тўғрисида”ги ПФ-6159-сонли Фармони қабул қилинди ва
ушбу фармонни ижросини таъминлашга мақсадида шу куннинг ўзида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва
инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ-
4975 сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ соҳада агрохизматлар тизимини тубдан
такомиллаштириш,
“фан – таълим - ишлаб
чиқариш”
занжирининг
интеграциясини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида қулай агробизнес муҳитини
ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, илмий-тадқиқот
муассасаларининг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида “Қишлоқ
хўжалигида билим ва инновациялар (АКИС)” тизимини жорий этиш бўйича
Концепция ишлаб чиқилди.
“Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар (АКИС)” концепцияси
доирасида дастлаб 2021 йилда Тошкент ва Фарғона вилоятларида Қишлоқ
хўжалигида билим ва инновациялар марказлари фаолияти йўлга қўйилиб,
уларда 100 дан ортиқ турдаги агрохизматлар кўрсатилади.
Миллий
марказ ва худудий агрохизматлар маркази фермер
хўжаликларга илм, фан, ишлаб чиқариш интеграцияси доирасида хизмат
кўрсатиш яъни қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот институтларида фаолият
олиб бораётган олимлар билан биргаликда уларга фаолияти доирасида билим
ва кўникмалар бўйича тушунтиришлар олиб бориш натижасида ишлаб
чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши кўзда тутилган.
Хозирги кунда республикамизда қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли
фойдаланиш, унумдор ерларни мухофаза қилишга доир кенг кўламли ишлар
олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 24 февралида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш
ва мухофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5006 сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга
мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларга давлат назоратини амалга ошириш вазифаси юклатилди, яъни
қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мониторинг қилиш, экинларини
жойлаштириш, муҳофаза қилиш, ерларининг меъёрий қиймат ва сифатини
аниқлашга доир масалалар юклатилди.
Вазифалардан келиб чиққан ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
марказий аппарати тузилмасида Аграр сохани рақамлаштириш, Қишлоқ
хўжалиги озиқ – овқати хавфсизлиги ва сохаларига замонавий ахборот
тизимлари ва дастурий маҳсулотларини жорий этиш масалалари бўйича
вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.
Аграр сохада рақамли технологияларни ривожлантириш ва Геоахборот
технологияларини
ривожлантириш
бошқармалари
ташкил
этилди.
Шунингдек вазирликда ерлардан давлат назоратини амалга ошириш бўйича
ишларни ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги ерларини
Do'stlaringiz bilan baham: |