213 Қишлоқ хўжалиги бўлимлари тузилмаси шакллантирилди. Вазирлик
томонидан Агротехнологиялар бўйича ахборот-маслаҳат марказлари
(extension center) ташкил этилди ва уларни ўзини ўзи молияштириш орқали
фаолият олиб боришлиги таъминланди.
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ – овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш
маркази, Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш
ва синаш, Уругчиликни ривожлантириш марказлари ташкил этилди. Илм-фан
интеграцияси доирасида қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган кадрларни
малакасини ошириш, хорижий давлатлардан қишлоқ хўжалиги соҳасида
фаолият юритаётган ходимларни эксперт сифатида ишга жалб қилиш
жараёнлари амалга оширилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини аниқ мақсадга йўналтирилган узоқ муддатга
ривожлантириш
жараёнларини
таъминлаш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон
Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга
мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон
Фармони қабул қилинди.
Мазкур Стратегияда соҳани ривожлантиришнинг 9 та устувор
йўналишлари ҳамда қисқа ва узоқ муддатли ислоҳотларни амалга ошириш
белгилаб берилди. Жумладан:
аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш;
соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестицион
жозибадорликни ошириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш;
давлат бошқарувининг замонавий тизимларини ривожлантириш;
тармоқни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган давлат харажатларини
босқичма-босқич диверсификация қилиш;
қишлоқ хўжалиги илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари
тизимини ривожлантириш;
қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш;
тармоқ статистикаси ва маълумотлар йиғишнинг шаффоф
тизимларини ишлаб чиқиш.
Хозирги
кунда
ушбу
стратегияга
мувофиқ
бажарилиши
режалаштирилган ишлар босқичма босқич амалга оширилмоқда.
Мамлакатамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
экспорт салоҳиятини яхшилаш мақсадида яъни хозирги кунда жахон
бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизликлик талабларини
ошириш мақсадида 2020 йил 18 майда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик
кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир
кўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5995 сонли фармони қабул