12
ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТАРКИБИ
ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Б.Б. Беркинов,
ТДИУ, “Макроиқтисодий таҳлил ва
прогнозлаштириш” кафедраси профессори, и.ф.д.
Ўзбекистонда қатор йиллар давомида иқтисодиётни, унинг тармоқ ва
соҳаларини институционал жиҳатдан ривожлантириш, ислоҳотлар жараёнида
шаклланган институционал муҳитни такомиллаштириш муаммолари бўйича
кенг илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бир қаторда,
иқтисодиётни институционал ривожлантириш йўналишида ҳал
этилиши
лозим бўлган, ўз ечимларини кутаётган, янги Ўзбекистонни тараққий
этишига тўсқинлик қилаётган муаммолар, вазифалар мавжуд.
Гап шундаки,
ҳар қандай давлат ва унинг иқтисодиёти маълум бир институтлар доирасида
фаолият юритади ва ривожланиб боради. Вақт ўтиши билан ўша институтлар
ички ривожланиш талаблари ва ташқи омиллар таъсири остида “эскиради”,
улар тараққиётга тўсиқ бўлиб қолади. Шундай ҳолатларда мавжуд
институтлар ва институционал нормаларни такомиллаштириш ёки улар
ўрнига янгиларини киритиш лозим бўлади [3,4,5]. Мисол тариқасида
айтадиган бўлсак, мамлакатимизда ўтган 2016
йилдан бошлаб Президент
Ш.Мирзиёев Фармонлари, Қарорлари орқали
Хусусий мулкчилик, Кичик
бизнес, Қишлоқ хўжалигини бошқариш ва бошқа бир қанча йўналишларда
институционал нормалар ҳамда меҳанизмлар
такомиллаштирилди ва янги
институтлар жорий қилинди.
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб босқичма–
босқич амалга оширилган иқтисодий ва институционал ислоҳотлар
жараёнида мамлакатимиз ижтимоий–иқтисодий ҳаётида мутлақо янги
институтлар яратилди. Шу билан бир вақтда хўжалик фаолиятини юритиш
ҳамда ривожланишини белгилаб берувчи расмий қоидалар ва нормаларни ўз
ичига олувчи институционал муҳит шаклланди.
Шаклланган институционал
муҳит Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишини белгиловчи умумий
институционал
модел сифатида мулкчилик, ишлаб чиқариш ва тақсимот
муносабатларига ҳамда янгича бошқариш тизимини барпо этилишига;
моддий, табиий, меҳнат ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш билан
биргаликда иқтисодий ўсишга кучли таъсир кўрсатди.
Натижада
мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши босқичма–босқич барқарорлашди ва
юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланмоқда [6].
Институционал нормалар ва механизмлар иқтисодий ривожланишга
таъсир этувчи омиллар самарадорлигини
оширишга асос яратиши билан
бирга, узоқ истиқболда иқтисодий ўсишга шароит очиб беради.
Институционал муҳитни шаклланиши билан боғлиқ муаммолар ҳамда
институционал чекловларни юзага келиши ёки институционал нормаларнинг
“эскириши” иқтисодий ривожланиш имкониятларини пасайтиради. Шуларни
ҳисобга олганда, мамлакатда шаклланган институционал муҳит сифатини
иқтисодий ривожланишга ҳамда институционал ўзгаришларни иқтисодий
ўсишга таъсирини баҳолаш ҳамда барқарор иқтисодий
ривожланишни
рағбатлантирувчи институционал механизмларни такомиллаштириш зарур