Канал лаққаси
(Ictalurus punctatus) - АҚШ даги кенг
миқёсда
етиштириладиган
машҳур
лаққасимонлар
(Siluriformes) оиласининг вакилидир. 1972 йилда ушбу тур
Ўзбекистон ҳудудларига кириб келди. Озиқланиши бўйича
- полифаг: у умуртқасиз ҳайвонлар, шунингдек, бошқа
балиқлар увилдириғи, чавоғи билан озиқланади. Канал
лаққаси ўсаётган шароитга нисбатан жуда талабчан эмас, аммо
иссиқсевар балиқ бўлиб: ўсиши учун қулай ҳарорат оралиғи
22-33 °С дир. Шунинг учун уни 4 ой, камида 22 °C ҳароратда
сақланадиган ҳовузларда етиштириш тавсия этилади. Саноат
шароитида канал лаққасини етиштириш катта истиқболга эга,
ҳозирги пайтда энергетика иншоотларининг илиқ сувларида
етиштирилмоқда.
45
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
Канал лаққасининг умумий кўриниши
Тилапия (оила Cichlidae)
тури Африка ва Яқин Шарқ сув
ҳавзаларида яшайдиган балиқларнинг катта гуруҳи (70 дан
ортиқ турлари) бўлиб аквакультурада (дунё бўйича ишлаб
чиқариши жиҳатидан) у карпдан кейин иккинчи ўринда туради.
Энг кўп етиштириладиган тури Oreochromis авлоди вакиллари
(15 тур) ҳисобланади.
Тилапия ҳаммахўр озиқланиш типига киради, табиий
шароитда фито ва зоопланктон, детрит, юқори сувли
ўсимликлардан озиқа сифатида фойдаланади. Товар балиғини
етиштиришда улар деярли ҳар қандай омихта озуқани истеъмол
қилиш имкониятига эга. Тилапиялар ўта зичликда юқори ўсиш
суръатларини сақлаб туришга қодир, бу эса уларни 5-6 ой
ичида 150-200 кг/м
3
гача етказиш имконини беради. Шу билан
бирга, улар парвариш қилиш шароитларига жуда талабчан
эмас ва касалликларга чидамли. Тилапия жуда кенг ҳарорат
оралиғида яшаши мумкин - 8+43 °C; кўпайтириш ва ўстириш
учун оптимал - 25+32 °С. Улар кислород етишмовчилигига,
(кислороднинг летал миқдори 0,2-0,5, оптимал 5-10 мг/л) ва
46
100 китоб тўплами
муҳитнинг кислотали реакцияси (улар рН нинг пасайишини
3,8-4,0 гача чидайди, энг мақбули 6,0-8,0)га чидамлидир.
Тилапиянинг умумий кўриниши
Кўпгина турлар маълум даражада эвригалин бўлиб, тоза
ва шўр сувда ҳам яшайди (8-15%). Эрта балоғат (3-6 ойлигида)
ва ҳар 4-6 ҳафтада увилдириқ бериш, насл қолдириш
қобилияти (полициклик ўстиришни ташкил қилиш)га эга.
Мамлакатимизда тилапияни илиқ оқова сувлардаги қафас
ва бассейн фермаларида, ёпиқ сув таъминоти тизимига эга
қурилмаларда, шунингдек, геотермал сув билан таъминланган
ҳовузларда ўстириш мумкин.
47
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |