АКВАКУЛЬТУРАДА ЕТИШТИРИЛАДИГАН
БАЛИҚЛАРНИНГ ҚИСҚАЧА ТАСНИФИ
Ўзбекистон ихтиофаунаси 71 турдан иборат бўлиб,
шундан 15 тури балиқчилик (балиқ овлаш ва етиштириш)да
фойдаланилади. Маҳаллий аквакультуранинг 120 та вакили
(карпсимонлар, осётрсимонлар, лососсимонлар, сигсимонлар,
лаққасимонлар ва бошқалар) мавжуд.
39
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
Аквакультурада ўстириладиган турларга сазан (Cyprinus
carpio), линь (Tinea tinea), оқ (Ctenopharyngodon idella) ва қора
(Mylopharyngodon piceus) амур, оқ (Hypo- phthalmichthys mo-
litrix) ва чипор (Aristichthysnobilis) дўнгпешона ва бошқалар
киради.
Карп
(Cyprinus carpio) – мамлакатимизда ва чет элда товар
балиқчилигида етакчи объекти ҳисобланади. Бу иссиқсевар
балиқ бўлиб, тез ўсадиган ва озуқага талабчан эмас. Бу балиқ
зоти Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида парвариш
қилинади. Озиқланиш типига кўра, узлуксиз озиқланадиган
балиқдир. Вояга етганларининг севимли озуқаси (хирономид
личинкалари, олигохетлар, моллюскалар) билан бирга детрит
ва ўсимликлар ҳисобланади.
Карп балиғининг умумий кўриниши
Ўсиш учун қулай ҳарорат оралиғи жуда кенг 18-30 °С ни
ташкил этади. Иссиқ сувда (қафасдагилар, интенсив ўстириш
шароитида) маҳсулдорлик 200 кг/м
3
га етиши мумкин,
ҳовузларда карп бошқа балиқ турлари билан моно ва
поликультурада етиштирилади. Карп учун мақбул шароитларда,
ҳаётининг биринчи йилида у 1,0-1,2 кг вазнга етади.
Оқ амур
(Ctenopharyngodon idella) – Европада яратилган
тур бўлиб, озиқланиш тури бўйича фитофаг, юксак сув
ўсимликлар билан озиқланади, макрофитлар кўп бўлган сув
40
100 китоб тўплами
ҳавзаларида биологик мелиоратор сифатида аҳамиятга эга.
Карп билан поликультурада ўстирилганда сунъий озуқани
истеъмол қилади. Оқ амур ўсаётган шароитга талабчан эмас.
Ўсиши учун қулай ҳарорат карп сингари – 18 30 °С га мос келади.
Карпни етиштиришда ҳовузларнинг балиқ маҳсулдорлигини
оширишда Узоқ Шарқ аклиматизаторлари билан бир
қаторда ўтхўр балиқлар, деб аталадиган қора амур, оқ ва
чипор дўнгпешона балиқларидан иборат статистик тоифага
бирлаштирилган. Бундан ташқари, санаб ўтилган барча ўтхўр
балиқлар (қора амурдан ташқари) Ўзбекистон сув ҳавзаларида
яйлов ҳовузларида етиштирилмоқда.
Оқ амур балиғининг умумий кўриниши
Оқ дўнгпешона
фитопланктон билан озиқланади, унинг
танқислигида детритни истеъмол қилади. Чипор дўнгпешона
рационида ўсимлик озуқаси билан бир қаторда зоопланктон
ҳам муҳим роль ўйнайди. Ҳовузларда ўстирилганда, табиий
озуқа билан бир қаторда, карп омихта емни оқ амур сингари
истеъмол қилади. Қора амур деярли фақат моллюскадан иборат
озуқани истеъмол қилади. Қора амур балиқ хўжаликларида
эпизоотик вазиятни яхшилаш учун моллюскаларни, яъни бир
қатор паразитларнинг оралиқ хўжайинларини йўқ қиладиган
41
Интенсив усулда балиқ етиштириш
87–
китоб
биологик мелиоратор сифатида ишлатилади. Табиий
озиқа етишмаганда у осонгина хонбалиқ омихта еми билан
озиқланишга ўтади.
Оқ дўнгпешона балиғининг умумий кўриниши
Do'stlaringiz bilan baham: |