оширилади. Шунингдек, Ўзбекистон республикасида ов ва балиқчилик хўжаликлари
тўғрисидаги қарорига асосан Вазирлар махкамаси томонидан 1991 йил 10 апрелда
тасдиқланган № 95 сонли кўрсатмасига кўра, ҳамда Ўзбекистон республикаси
табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 1992 йил 8 июнь ва 1993 йил 5
январдаги буйруғига биноан амалга оширилади.
Хуқуқий далолатномалар билан бирга Ўзбекистон республикасида табиатни
муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасини тартибга
солишга йўналтирилган қатор хуқуқий асосланган меъёрий далолатномалар қабул
қилинганки, уларнинг барчаси бу соҳадаги ишларни тартибга солиш учун хизмат
қилади. Буларга қуйидагилар мисол бўла олади: хусусий мулк тўғрисидаги,
кооперация тўғрисидаги, ижара тўғрисидаги, корхоналар тўғрисидаги, олинадиган
солиқлар тўғрисидаги, бирлашмалар, ташкилотлар, жойларда давлат хокимияти
органлари тўғрисидаги, фуқороларни ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги,
стандартлаштириш тўғрисидаги хуқуқий меёрий хужжатлар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон республикасида табиатни муҳофаза қилиш ва махсус муҳофаза
қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилиниши муносабати
билан ишлаб турган хуқуқий асосга эга бўлган далолатномаларга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилган. Бундан мақсад, уларни Ўзбекистон республикаси
конституциясида кўрсатиб ўтилган қонунлар талабларига мувофиқлаштиришдан
иборат.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш биринчи
навбатда Давлат хокимияти ва бошқарув органлари, махсус масъул органлар, юридик
ва физик шахслар томонидан компинтенция ва қоидаларга асосан амалга оширилади.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарликка
тортиш масалалари Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексида табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги
хуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик меъёрларида белгиланган. Маъмурий
кодексда жиноят турига қараб турли миқдорда жарималар тўлаш ва маълум хуқуқдан
махрум қилиш жазолари кўрсатилган. Ўзбекистон республикаси жиноят кодексининг 4 чи
бўлими «Экология соҳасидаги жиноятлар» деб юритилади. Жиноят кодексида экология
соҳасидаги турли жиноятлар учун жарима тўлаш, муайян хуқуқдан махрум қилиш, мол-
мулкни мусодара қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ ва озодликдан махрум қилиш
чоралари белгиланган. 1994 йил 22 сентбрда қабул қилинган янги «Маъмурий
жавобгарлик тўғрисида» жиноий ва жиноий просецуаль кодекслар республикада табиатни
муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш ишларида муҳим роль ўйнайди.
Республикада табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар халқаро хуқуқий
меъёрларни ҳисобга олиб тузилган ва халқаро ташкилот экспертлари томонидан
баҳоланган. Бу қонунлар республикада экологик барқарорликни таъминлаш
талабларига жавоб бера олади.
Do'stlaringiz bilan baham: