Баланс
706 000
Баланс
706 000
Январ ойида корхонада қўйидаги хўжалик операциялари бўлиб ўтди. Уларга бухгалтерия
ўтказмаларини берамиз.
1-қадам.
Хўжалик операцияларининг мазмуни таҳлил этамиз
.
1. Биринчи операция натижасида омбордаги материаллар қиймати 30 000 сўмга кўпайди,
худди шу миқдорда корхонанинг мол етказиб берувчилар олдидаги мажбурияти ҳам ошди.
29
Актив счёт (А)
Пассив счёт (П)
↑
Омбордаги материаллар
30 000 сўм
Мол етказиб берувчи
↑
1010
6010
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
2. Иккинчи операцияда кассада пулнинг кўпайиши ва ҳисоб-китоб счётидаги пул
маблағларнинг камайиши кўрсатади. Бу икки счёт активдир. Шунинг учун 120 000 сўм 5010
” Миллий валютадаги пул маблағлари” счётининг дебетида ва 5110 ”Хисоб-китоб
счёти”нинг кредитида акс эттирилади.
Актив счёт (А)
Актив счёт (А)
↑
Касса
120 000 сўм
Ҳисоб-китоб счёти
↓
5010
5110
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
3. Иш ҳақини тўлаш кассадаги пулнинг камайишига ва корхонанинг иш ҳақи бўйича
ходимлар олдидаги қарзни ҳам камайишини билдиради. Бу қарз пассив 6710 ”Меҳнат ҳақи
бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счётида олиб борилади. Шунинг учун 6710 ”Меҳнат
ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счёти 120 000 сўмга дебетланади, 5010 ”Миллий
валютадаги пул маблағлари” счёти кредитланади.
Актив счёт (А)
Пассив счёт (П)
↓
Касса
120 000 сўм
Ходимлар
↓
5010
6710
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
4. Бу операция натижасида омбордаги материаллар камайди, асосий ишлаб чиқариш
харажатлари кўпайди. Бу ерда 2010 ”Асосий ишлаб чиқариш“ ва 1010 “Хом-ашё ва
материаллар” счётлари қатнашиб, бу счётлар активдир. Шунинг учун 2010 ”Асосий ишлаб
чиқариш“ дебетланади, 1010 ”Хом-ашё ва материаллар “счёти кредитланади.
Актив счёт (А)
Актив счёт (А)
↓
Материаллар омбори
24 000 сўм
Цехдаги тугалланмаган ишлаб
чиқариш
↑
1010
2010
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
30
5. Бу операцияда 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ва 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим
билан ҳисоблашишлар” счётлари қатнашади. Иш ҳақи ҳисобланганда асосий ишлаб чиқариш
харажатлари кўпаяди, бир вақтнинг ўзида корхонанинг иш ҳақи бўйича ходимлар олдидаги
қарзи кўпаяди. Шунинг учун 150 000 сўм 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” дебетига ва 6710
“Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар “ счёти кредитига ёзилади.
Пассив счёт (П)
Актив счёт (А)
↑
Ходимлар
150 000 сўм
Цехдаги тугалланмаган ишлаб
чиқариш
↑
6710
2010
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
6. Ҳар бири корхона иш ҳақидан ижтимоий суғурта органларига тўловлар амалга
ошириши керак. Бу тўловлар корхона учун харажатлар сифатида тан олинади. Бу ерда 2010
”Асосий ишлаб чиқариш” актив счёти ва 6520 ”Ижтимоий суғурта бўйича тўловлар (Ягона
ижтимоий тўлов)” пассив счёт ўзаро алоқага киради ва биринчисида, маҳсулот ишлаб
чиқариш харажатлари ҳисобга олинса, иккинчисида ижтимоий суғурта органларига корхона
қарздорлигининг ҳисоби юритилади.
Натижада харажатлар кўпаяди ва ижтимоий суғурта органларига бўлган қарз ҳам кўпаяди,
шунинг учун 60 000 сўм, 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” дебетига, 6520 ”Ижтимоий суғурта
бўйича тўловлар” счётининг кредитига ёзилади.
Пассив счёт (П)
Актив счёт (А)
↑
Мақсадли фондлар
60 000 сўм
Цехдаги тугалланмаган ишлаб
чиқариш
↑
6520
2010
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
7. Даромад солиғи албатта бюджетга тўланиши лозим, лекин шуни ёдда тутиш керракки,
солиқ фақат ушлаб қолинди, бироқ бюджетга тўлангани йўқ. Бу ерда иккита пассив счёт –
6710 ” Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”, бу корхонанинг иш ҳақи бўйича
қарзини камайтиради, чунки иш ҳақидан тўловлар ушлаб қолинди ва “Бюджетга тўловлар
бўйича қарз” счёти қатнашиб корхонанинг бюджет олдидаги қарзи кўпайди. Шунинг учун 37
500 сўм 6710 счёти дебетига ва 6410 счётининг кредитига ёзилади.
Пассив счёт (П)
Пассив счёт (П)
↓
Ходимлар билан
ҳисоб-китоблар
37 500 сўм
Бюджетга солиқ тўлови
↑
6710
6410
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
31
8. Бу операция хисоб-китоб счётидаги пулнинг камайишига ва корхонанинг мол етказиб
бурувчилар олдидаги қарзини камайишини кўрсатади (биринчи операцияда бу қарз кўпайди,
пул тўланиши билан қарз камайди). Шунинг учун 42 000 сўм 6010 счётининг дебетига ва
5110 счётининг кредитига ёзилади.
Актив счёт (А)
Пассив счёт (П)
↓
Ҳисоб-китоб счёти
42 000 сўм
Мол етказиб брувчи
↓
5110
6010
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
9. Бу операция ҳисоб-китоб счётидаги пулларнинг ва харидорларнинг корхонага қарзи
камайганлигини кўрсатади. Ўтган ойда харидорга маҳсулот юклаб юборилган эди, шундан
харидор корхонага қарз бўлиб қолди. 4010 счёти дебиторлик қарзни кўрсатади, бу актив
счётдир.
37 000 сўмни 5110 счётнинг дебетига ва 4010 счётнинг кредитига ёзамиз.
Актив счёт (А)
Актив счёт (А)
↑
Ҳисоб-китоб счёти
37 000 сўм
Харидор
↓
5110
4010
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
10. Бу операциялардан кейин омбордаги тайёр маҳсулот қиймати кўпайди, асосий ишлаб
чиқариш харажатлари эса камаяди, чунки улар тайёр маҳсулотга ўтказилди. Бу ерда 2810
“Омбордаги тайёр маҳсулот” ва 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётлари қатнашади. Бу
счётлар актив, шунинг учун 95 000 сўм 2810 дебетига ва 2010 счётининг кредитига ёзамиз.
Актив счёт (А)
Актив счёт (А)
↑
Омбордаги тайёр
маҳсулот
95 000
сўм
Цехдаги тугалланмаган
ишлаб чиқариш
↓
2810
2010
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
11. Бу операцияда 5110 ”Ҳисоб-китоб счёти“ актив счёт ва пассив 6810 ”Қисқа муддатли
банк кредитлари” счётлари катнашади. Бу ҳисоб-китоб счётитидан пулнинг камайишига ва
корхонанинг банк олдидаги қарз ҳам камайишини кўрсатади. Шунинг учун 50 000 сўм 6810
счётнинг дебетига ва 5110 счётнинг кредитига ёзамиз.
32
Актив счёт (А)
Пассив счёт (П)
↓
Ҳисоб-счёти
50 000 сўм
Банк
↓
5110
6810
Ўтказма тузамиз:
Дебет
Кредит
Шундай қилиб хисобот даврида хўжаликда 11 та хўжалик операцияси бўлиб ўтди, улардан
бошланғич ҳужжатлар тўпланди ва шу маълумотларга асосан бухгалтерия ўтказмалари
амалга оширилди. Энди кейинги қадамга ўтамиз, хўжалик операцияларни ҳисоб
реестрларида яъни қайд этиш журналида акс эттириш. Бу журналда ҳам бухгалтерия
ўтказмаси келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |