I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Молиявий натижаларни шаклланиш тартиби ва тақсимланмаган фойда ҳисоби



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

 
14.2. Молиявий натижаларни шаклланиш тартиби ва тақсимланмаган фойда ҳисоби 
Корхоналарнинг молиявий натижаларини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси 
”Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунда, бухгалтерия ҳисоби счётлар режасида,” 
Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини таркиби ҳамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомлари билан тартибга 
солинади. 
Юқорида келтирилган ҳужжатларга асосан Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг 
молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади: 
- маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда, бу сотишдан олинган соф тушум билан 
сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади: 
ЯФ=ССТ- ИТ, 
бунда, 


175 
ЯФ - ялпи фойда; 
ССТ - сотишдан олинган соф тушум; 
ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи; 
- асосий фаолиятдан кўрилган фойда, бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан 
давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа 
даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади: 
АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ, 
бунда, 
АФФ-асосий фаолиятдан олинган фойда; 
ДХ-давр харажатлари; 
БД-асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; 
БЗ-асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар; 
- хўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), бу асосий фаолиятдан олинган фойда 
суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус зарарлар сифатида 
ҳисоблаб чиқилади: 
УФ=АФФ+МД-МХ, 
бунда, 
УФ - умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда; 
МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; 
МХ - молиявий фаолият харажатлари; 
- солиқ тўлангунгача олинган фойда, у умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс 
фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар сифатида 
аниқланади: 
СТФ=УФ+ФП-ФЗ, 
бунда, 
СТФ - солиқ тўлангунгача олинган фойда; 
ФП - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; 
ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар; 
- йилнинг соф фойдаси, у солиқ тўлангандан кейин хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида 
қолади, ўзида фойдадан тўланадиган солиқни ва минус қонун ҳужжатларида назарда 
тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда солиқлар тўлангунга қадар 
олинган фойдани ифодалайди: 
СФ=СТФ-ДС-БС, 
бунда, 
СФ - соф фойда; 
ДС - фойдадан тўланадиган солиқ; 
БС - бошқа солиқлар ва тўловлар. 
Мисол. 
”Санам” кичик корхонаси ҳисобот йилида қуйидаги даромадлар ва харажатларни 
амалга оширди. Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромад – 500 минг сўм, асосий 
воситаларнинг чиқиб кетишдан даромад - 300 минг сўм, ижобий курс фарқи - 40 минг сўм, 
сотилган маҳсулотлар таннархи – 3 700 минг сўм, маъмурий харажатлар - 740 минг сўм, 
салбий курс фарқи - 180 минг сўм. Қуйидаги бухгалтерия ўтказмаларини берамиз ва 
счётларни ёпамиз. 
Даромадлар счётларнинг ёпиш: 


176 
Дт 9010 ”Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар” – 5 000 минг сўм 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” – 5 000 минг сўм 
Дт 9310 ”Асосий восталар чиқиб кетишдан фойда” - 300 минг сўм 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” - 300 минг сўм 
Дт 9540”Валюта курслари фарқидан даромадлар” - 40 минг сўм 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” - 40 минг сўм 
Харажатлар счётларини ёпиш: 
Дт 9910 ”Якуний молиявий натижа” – 3 700 минг сўм 
Кт 9110 ”Сотилган маҳсулотлар таннархи” – 3 700 минг сўм 
Дт 9910 ”Якуний молиявий натижа” - 740 минг сўм 
Кт 9420 ”Маъмурий харажатлар” - 740 минг сўм 
Дт 9910 ”Якуний моливий натижа” - 180 минг сўм 
Кт 9620 ”Валюталар курслари фарқидан зарарлар” - 180 минг сўм 
Бунда кейин 9910 ”Якуний молиявий натижа” счётнинг дебет ва ва кредит фарқларини 
аниқлаймиз. Агар бу счётнинг дебет айланмаси кредит айламасидан кўп бўлса, у ҳолда ҳосил 
бўлган фарқ суммаси қопланмаган зарар ҳисобланиб, қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари 
берилиши лозим: 
Дт 8710 ”Тақсимланмаган фойда” 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” 
Агар корхона ҳисобот йилида қопланмаган зарари бўлса, у холда тақсимланмаган фойда 
счётнинг дебет қолдиғи баланснинг пассив тамони капитал бўлимида манфий сумма ёки ранг 
билан акс эттирилади. Агар кредит айланмалари дебет айланмасидан юқори бўлса, у ҳолда 
орадаги фарқ ҳисобот йилидаги соф ёки тақсимланмаган фойдали акс эттиради. Бизнинг 
мисолда корхона 720 минг сўм фойда олди. Бу фойдага бухгалтерия бухгалтерия 
ўтказмасини берамиз: 
Дт 9910 “Якуний молиявий натижа” - 720 минг сўм 
Кт 8710 ”Тақсимланмаган фойда” - 720 минг сўм 
Тақсимланмаган фойдадан резерв капиталини шакллантиришда фойдаланиш мумкин. 
Резерв капитали Ўзбекистон Республикасида қонунларида ёки таъсис ҳужжатларида 
кўрсатилган ҳолдагина ташкил қилинади. 
Одатда у акциядорлик жамиятларида ташкил қилинади, чунки уларда имтиёзли акциялар 
мавжуд бўлиб, уларга дивидендлар қайд қилинган суммаларда тўланади, ҳисобот йилида 
фойда олиндими ёки олинмадими қатъий назар, корхоналар бу акцияларга дивидендлар 
тўлаши лозим. Резерв капиталини шакллантиришга бухгалтерия ўтказмасини берамиз: 
Дт 8710 ”Тақсимланмаган фойда” 
Кт 8520 ”Резерв капитали” 
Тақсимланмаган фойдадан корхона таъсисчиларига дивидендлар тўлаш учун 
фойдаланилади. Одатда йил охирида тақсимланмаган фойда суммаси аниқланганда кейин, 
уни таҳлил қилиб, фойдаланинг қайси қисми дивидендлар тўлаш йўли билан акциядорлар 
ўртасида тақсимлаш аниқланади. Дивидендлар ҳажми акциядорлар ёки таъсисчиларнинг 
умумий йиғилишда тасдиқланади ёки эълон қилинади. Дивидендлар эълон қилинган куни 
бухгалтерияда уларни ҳисоблашади, бу қуйидаги ёзув билан акс эттирилади. 
Дт 8710 ”Тақсимланмаган фойда” 
Кт 6610”Тўланадиган дивидендлар” 
Дивиденлар тўлаш, одатда, маълум вақт ўтгандан кейин амалга оширилади, бу муддат 
ичида акциядорлар рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. 
Дивидендлар тўлаш учун қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади: 
Дт 6610 ”Тўланадиган дивидендлар” 


177 
Кт 5010 “Миллий валютаги пул маблағлари” ёки 5110 ”Ҳисоб-китоб счёти” 
Акциядорлик жамиятлари дивидендларни акциялар кўринишда ҳам беришлари мумкин. 
Бунда акциядорлар учун қўшимча акциялар чиқарилади, бу ўз ўрнида тақсимланмаган 
фойдани капитализациялашга олиб келади. 
Мисол. 
”Свет” АЖ, муомалада номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 10 мингта оддий 
акцияларга эга акциядорлик жамият ҳар бир акциянинг баҳоси 1 500 сўм деб, 10%лик 
дивидендларни акцияда тўлашни эълон қилди. 
Дивидендлар сони 10 000 : 10% = 1 000 дона, акциялар суммаси 1 000 × 1 500 = 1 500 000 
сўм, проводка билан кўрсатамиз: 
Дт 8710 ”Тақсимланмаган фойда” – 1 500 минг сўм 
Кт 8310 ”Оддий акциялар ”- 1 000 минг сўм 
Кт 8410 ”Эмиссия даромади” - 500 минг сўм 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish