Д. Т. Абдукаримов


Механизация усулида ҳосилни йиғиб олишга қаратилган селекция



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Механизация усулида ҳосилни йиғиб олишга қаратилган селекция 
ўтказиш. 
Нўхат – дуккаклари пишганда ѐрилмайди. Бу муҳим хусусиятдир. 
Механизация ѐрдамида ҳосил йиғиб олишда баланд бўйли, дуккаклари баланд 
жойлашган ўсимликлар қулайдир. Бундай хусусиятларга Абиссиния, 
Хиндистон ва Афғон экологик гуруҳларининг навлари киради. Механизация 
усулида ҳосилни йиғиб олишда энг қулай бўлиб тоғли – европа ва чўл 
гуруҳлари киради. Бу гуруҳлардаги шакллардан янги навларни яратишда 
бошланғич материал сифатида фойдаланиш керак. Нўхатнинг механизацияга 
мос бўлган навларидан қуйидагиларни келтириш мумкин: Кубанский 16, 
Красноградский 1, Днепровский 1, Краснокутский 195, Среднеазиатский 400, 
Киевский 120, Кубанский 199 ва бошқалар.
 
Сифатга қаратилган селекция ўтказиш.
Нўхат навларини озиқ – овқат 
мақсадида яратишда ѐруғ уруғли – уруғининг ранги оқ, сарғич ѐки пушти 
бўлишлигига эътибор қилиш керак.
Районлаштирилган нўхат навларининг ҳаммаси, ем–ҳашак сифатида 
экиладиган қора уруғли Кубанский 199 дан ташқари, ѐруғ уруғли навлардир. 
Уруғнинг таркибида оқсил моддасининг миқдори ҳам катта аҳамиятга эга. Чўл 
экологик гуруҳининг энг яхши навларида 30 % гача оқсил сақланади. Юқори 
оқсилли маҳаллий навлар тоғли европа, Туркистон, Афгонистон экологик 
гуруҳлар навларидир. Нўхат уруғининг таркибида оқсилдан ташқари кўп 
миқдорда мой (7 – 8 %) сақлайдиган навлар – ўрта ер денгизи экологик гуруҳи 
навларидир. Дашт гуруҳи навларида 6 – 6,5 % мой, тоғли европа гуруҳининг 
шаклларида ундан бир мунча камроқ мой сақланади. Маҳсулот сифатига қараб 
баҳолашда оқсил мой миқдорини аниқлаш учун биохимик анализлар 
ўтказилади. Тез пишадиган (овқатда) хусусият ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай 
хусусиятга эга чўл экологик гуруҳи навларидир. 
Селекция усуллари ва ютуқлари. 
Нўхат ўз – ўзидан чангланувчи 
ўсимлик бўлганлиги учун, унинг селекцияда асосий усул бўлиб бир мартали 
якка танлаш ҳисобланади.


48 
Ҳозирги замон ишлаб чиқаришда экиладиган нўхат навларининг аксарияти 
якка танлаш усули билан яратилган. Танлаш учун энг яхши бошланғич 
материал сифатида чўл экологик гуруҳнинг маҳаллий навларини топиб 
ажратиш зарур ва муҳим ишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Лекин табиатда 
тайѐр ҳолда бўлган бошланғич материал етарли эмас. Шунинг учун нўхат 
селекциясида муваффақиятларга эришишнинг асосий усули бўлиб дурагайлаш 
ҳисобланади ва шу усулда нўхатнинг янги юқори сифатли, чидамли навлари 
яратилмоқда. ВИР нинг Ўрта Осиѐ тажриба станциясида (ҳозирги Ўзбекистон 
Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти), Кубан тажриба станцияси, 
Краснодар, Краснокут селекцион станцияларида дурагайлаш асосида селекция 
ишлари асосида нўхатнинг янги навлари яратилган. Бу селекцион 
муассасаларда чатиштириш учун ота ѐки она шаклида Штамбовый навидан 
кенг фойдаланилган. Бу нав тоғли европа гуруҳига мансуб бўлиб, баланд бўйли, 
майда, жигар рангли уруғли. Иккинчи ота – она сифатида оқ уруғли – асосан 
чўл экологик гуруҳидан маҳаллий ѐки селекцион навлари олинар эди. Шу 
усулдан фойдаланиб Краснодарда Францияли штамбли нўхатни Грузияли нав 
билан чатиштириб истиқболли Н – 10 нави, Таман маҳаллий нав билан 
штамбли Чехословакияли навни чатиштириб Н – 7 нави яратилган.
Ўрта 
Осиѐ 
тажриба 
станциясида 
(Ўсимликшунослик 
ИТИ) 
Чехословакияли штамбли навини Палестинали нўхат шакли билан чатиштириб 
истиқболли Н – 27 ва Н – 56 навлари яратилган. Шу станциянинг олимлари 
томонидан 
Азербайжанский 
583, 
Ўзбекистонда 
районлаштирилган 
Ташкентский 511, Среднеазиатский 400, ВИРнинг Кубан тажриба станциясида 
Кубанский 199, Кубанский 16, Тожикистон давлат селекцион станциясида 
Таджикский 10 ҳамда Киевский 120, Краснокутский 195, Украина ғаллачилик 
илмий тадқиқот институтида Днепровский – 1 навлари яратилиб катта 
майдонларга тарқалган. Нўхат экини селекцияси соҳасида Ўзбекистонда 
ғаллачилик илмий тадқиқот институти ва Самарқанд қишлоқ хўжалик 
институтида катта ишлар бажарилмоқда. 
Ўзбекистонда нўхатнинг маҳаллий ва селекцион навлардан Милютинский 
4, Милютинский 6, Ўзбекистон 8, Ўзбекистон 32, Дурагай 27, Зимистони, 
Лаззат, Юлдуз навлари яратилиб экишга тавсия қилинган. Шулардан ҳозирги 
вақтда давлат реестрига киритилганлари – Зимистони, Лаззат, Ўзбекистон 32 ва 
Юлдуз навларидир. Нўхат навларини яратишда бир канча селекционер 
олимларнинг хизмати катта.
Нўхатнинг Милютинский 6 навини муаллифлари: Мазурина Н.И. 
Одинцова И.Г., Шукуруллаев П. Нав ВИР дан келтирилган 372 ракамли 
намунасидан якка танлаш усули билан яратилган. Нав асосан лалми тоғолди ва 
тоғли минтақаларга мослаштирилган 1000 дона уруғнинг вазни 340 – 360 г. 
бўйи 35 – 45 см. Ҳосилдорлиги 10 ц/га гача.
Ўзбекистон 8 нави Одинцова И.Г. ва Шукуруллаев П.Ш. томонидан 
яратилган. ВИР жаҳон коллекциясидан келтирилган 427 ракамли Сурия 
намунасини бошқа намуналар чангини аралашмаси билан чанглатиш усули 
билан ҳосил килингин. Нав баланд бўйли, курғоқчиликка чидамли. 1000 дона 
уруғининг вазни 230 – 260 г, бўйи 43–55 см. Механизация усулида йиғиб 


49 
олишга мос. Лалми ерларда намгарчилик миқдорига қараб ҳосидорлиги 3 – 7 ц. 
ни ташкил қилади.
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти олимлари И.Ҳ.Ҳамдамов, 
П.Ш.Шукруллаев, С.Мустанов., Л.В. Савкина нўхат экинини ўстириш 
технологияси ва селекцияси билан шуғулланиб, суғориладиган ерларга 
мослашган нўхатнинг янги “Умид” навини яратдилар. Бу нав Милютинский 6 
ва Ўзбекистон 8 навларини чатиштириб, ҳосил қилинган дурагайни Юлдуз нави 
билан чатиштиришдан олинган дурагайларда кўп мартали якка танлаш ўтказиш 
натижасида яратилади. Нав Европа – Осиѐ кенжа турига, Жанубий европа 
гуруҳига мансуб турлардан биридир. Ўсимлик тик ўсувчи, бўйи 80 – 90 см, гача 
1000 уруғнинг вазни 320 – 340 г. нав серҳосил суғориладиган ерларда 25 – 30 ц 
ҳосил беради. вегетация даври 85 – 90 кун. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish