Д. Т. Абдукаримов


Венгрияда  тритикале асосан чорва молларига кўк масса олиш ва турли хил нон  ѐпиш мақсадида дон учун ўстирилади.  Японияда



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Венгрияда 
тритикале асосан чорва молларига кўк масса олиш ва турли хил нон 
ѐпиш мақсадида дон учун ўстирилади. 
Японияда 
тритикале юмшоқ буғдой 
билан жавдарни чатиштириб ҳосил қилинади. Бундан ташқари қуйидаги 
чатиштиришлар ўтказилган: (буғдой полбаси х жавдар) х юмшоқ буғдой; 
(буғдой х Науnaldia) х хавдар ва (буғдой х жавдар) х (буғдой х Науnaldia). 
Тритикале навларини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Хозирги кунда 
тритикале селекцияси учун кўп сонли материал тўпланган. Фақат ВИР нинг 
жахон коллециясида 6370 намуна мавжуд. 
Россияда охирги йилларда уч туркумли тритикале дурагайларини ҳосил 
килиш ишлари бошлаб юборилган. Уч туркумли тритикаленинг қимматлилиги 
шундан иборатки унда буғдой, жавдар ва буғдойиқнинг белги ва хусусиятлари 
мужассамланади ва оқсил миқдори (буғдойга нисбатан 3–4 % га, жавдарга 
нисбатан 5 % га) ошади. Бу дурагайлар кузги буғдойнинг интенсив типдаги янги 
навларини яратиш учун катта қизиқиш туғдиради. 


138 
Тритикале Россияда ММҲ да, жумладан Ўзбекистонда аҳамиятли ва 
истиқболли экинлар қаторини эгаллайди. 
Мустақиллик йилларигача иттифоқ даврида озиқ-овқат - хўрак ва хашаки 
тритикале навларини яратиш илмий маркази бўлиб Ҳарьковдаги В.Я.Юрьев 
номидаги Украина ўсимликшунослик селекция ва генетика илмий тадқиқот 
институти ҳисобланган (илмий раҳбар профессор Шулындин). Энг яхши 
натижаларга уч турли кузги тритикале ҳосил қилишда, яъни юмшоқ буғдой, 
қаттиқ буғдой ва жавдарни чатиштириш натижасида эришилган. 
Институт озиқ–овқат–хўраки 75-82 центнер ҳосил берадиган 
тритикаленинг Амфидиплоид 206, Амфидиплоид 209 ва хашаки -тритикаленинг 
гектаридан 500-550 центнер кўк масса ҳосил қиладиган Амфидиплоид 1, 
Амфидиплоид 2, Амфидиплоид 127 навлари яратилган. 196, 201, 206, 
Амфидиплоид навлари ММХ нинг 90 вилоят ва ўлкаларида давлат нав синаши 
ва ишлаб чиқариш синашини ўтган. Бу навлар донининг ҳосилдорлиги, оқсил 
миқдори ва унинг гектаридан олинадиган ҳосили бўйича кўп жойларда 
буғдойдан ва жавдардан устун турган. Булардан энг яхши Амфидиплоид 206 
нави бўлиб, ҳозиргача истиқболли бўлиб ҳисобланади. 
Фанлар Академиясининг Бош Ботаник Боғида (акад. В.С.Цицин) 
октоплоид тритикалени гксаплоидлари билан чатиштириш ишлари 1957 йилда 
бошланади. Ундан кейинги ишлар натижасида бу усулда ўтказиладиган 
чатиштириш орқали бошоғи юқори махсулдорли гексаплоид дурагай 
ўсимликлари ҳосил қилиш мумкинлиги аниқланди. Тритикале селекциясида бу 
янги йўналиш тритикале бошоғининг махсулдорлигини кескин ошириш йўлини 
очиб беради. 
Тритикаленинг янги шакллари бошоғининг тузилиши бўйича кўп 
томонлама қаттиқ буғдойга ўхшаш ва бу белгиларини наслдан наслга осонлик 
билан узатади. 
Бош ботаника боғида 56 хромосомали (2n = 56) амфидиплоидлар 42 
хромосомали (2n = 42) шакллари билан чатиштирилган. Буғдой - жавдар 
амфидиплоидлар учун бошланғич шакллар сифатида 2n= 56 ли А
21
ва А
24
хизмат қилган. Улар қишга яхши чидамли, замбуруғ касалликларига бардошли 
ва ППГ–599 кузги буғдой билан бир вақтда пишадиган. Бу шакллар Венгриядан 
келтирилган буғдой-жавдар амфидиплоидлари билан (2 n = 42) 
чатиштирилади, уларнинг келиб чиқишида Т.turgidum var. Вusalle ва 
Мадьяровари жавдари иштирок этган. Бундай чатиштиришлар натижасида 
амфидиплоидларнинг яхши бўлиқ бошоқли гетерозисли дурагай шакллари 
ҳосил қилинган. Асосий морфологик ва биологик белгилари келгуси бўғинларда 
барқарор бўлган шакллари иккинчи ва учинчи бўғинларда танлаб олингди. Янги 
дурагай шаклларининг соматик хужайраларининг таркибида 42 хромосома 
бўлган. Уларнинг хромосомалар мажмуи қаттиқ буғдойнинг АВ геноми (14 
хромосома) билан юмшоқ буғдойнинг АВ геномини (14 хромосома) ва 
жавдарнинг икки геномини (14 хромосома) бирлашиши натижасида ҳосил 
бўлган. Ҳосил бўлган амфидиплоидларнинг айримлари қишга чидамлилиги 
бўйича буғдойнинг районлаштирилган навларидан қолишмаган, бошоғида 29 -
30 бошоқча ва 65 - 70 дон сақлаган, 1000 та донининг вазни 48-51 г, таркибида 


139 
оксил моддаси кузги буғдойнинг районлаштирилган навларига нисбатан 3–4 %
 
кўп бўлиб, айрим шаклларнинг донида 19,2 фоизгача оқсил мавжудлиги 
аниқланган. Ундан кейинги селекцияга Мюнцингнинг АД 117, АД 119, В.Е. 
Писаревнинг АД 778-79 октоплоид амфидиплоидлари, гексаплоидлардан эса 
Мексиканский - 131 ларни чатиштиришдан ҳосил қилинган авлоднинг иккинчи 
бўғинида бошоғида 90 дон сақлайдиган, АД 119 х АД Державинни 
чатиштиришда кўп ўсимликларнинг бошоғида 70 тадан дони бўлган, вахоланки 
назорат сифатида бўлган кузги буғдой бошоғида ўртача бу кўрсаткич 48 ни 
ташкил қилган. 
Н.В.Цицин рахбарлигида махсулдорликка йўналтирилган дурагай 
гексаплоид тритикале селекциясида аниқ муваффақиятларга эришилган. Аммо 
ҳосил килинган селекцион шаклларнинг аксарияти баланд бўйли (160 - 165 см) 
лар гуруҳига киради ва ѐғингарчилик кўп бўлган йиллари ѐтиб қолишига олиб 
келади. махсулдорлиги юқори, ҳосилдорлиги бўйича Мироновская 808 буғдой 
навига нисбатан 23-59 фоиз кўп ҳосил берганига қарамай улар ем - хашак учун 
фойдаланиладиган гуруҳга киритилади. Бу ерда дон йўналишидаги тритикале 
селекцияси ҳам ўтказилмоқда. Масалан, АД 740 нави ҳосилдорлиги бўйича 
кузги буғдойнинг Мироновская 808 навига нисбатан гектаридан 11 ц, АД-121 
нави эса 30 центнердан зиѐд ҳосил берган. Аммо бу навлар ҳам баланд бўйли-
155–160 см бўлиб, намгарчилик баланд бўлган йиллар ѐтиб қолади. 
Дурагай гексаплоидларга қарашли АД-2494, АД-2696 ва АД 1470 
ларни октоплоидлар билан чатиштиришдан хашаки тритикаленинг 1585 ва 
3298 рақамли янги юқори махсулдор линиялари ажратиб олинди. Бу линиялар 
конкурс нав синашида стандарт нави сифатида олинган кузги жавдар Гибридная 
2 дан устун бўлган. АД–1585 навининг кўк масса ва пичан ҳосилдорлиги 
бўйича стандарт нав кўрсаткичига нисбатан 248,3 ва 58,4 центнер кўп ташкил 
қилди. АД 3298 тритикале ундан хам кўп кўк масса ва пичан ҳосилини берган. 
Бу нав 607 ц кўк масса ва 124,3 ц пичан ҳосил тўплаб, кузги жавдар Гибридная 
2 стандарт навига нисбатан 310 ва 73,8 ц. зиѐд ҳосил олинган. 
Тритикаленинг паст бўйли шаклларини ҳосил қилиш учун калтапояли АД 
778 - 79 амфидиплоид ва кузги буғдойнинг Безостая 1 навидан фойдаланилади. 
Тритикаленинг калта пояли шаклларини ҳосил қилиш учун кузги буғдойнинг 
Мироновская 808 навини кузги жавдарнинг ЕМ-1 калтапояли мутанти билан 
чатиштиришлар ўтказилди ва пояси 50–90 см ли селекция учун истиқболли 
амфидиплоидлар ҳосил қилинди. Булар тритикале октоплоидлари селекциясида 
калтапоялиликда донор сифатида фойдаланилади. 
Беларусьда тритикаленинг юқори ҳосилли, яхши сифатли, ѐтиб қолишга 
ва касалликларга чидамли навларини яратиш селекцияси ва жорий этиш ишлари 
кенг авж олмоқда. Охирги йиллари бу ерда тритикаленинг кенг миқѐсда ишлаб 
чиқариш нав синаши ўтказилиб ўстириш усуллари ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирги 
кунда Беларусьда қуйидаги тўртта кузги тритикаленинг Михась, Мароа, Дар 
Беларусский, Малько ва иккита бахори тритикаленинг - Инесса, Лана навлари 
районлаштирилган. 
Тритикале Узбекистонда кенг тарқалган янги озиқ-овқат, ем-хашак экини 
ҳисобланиб, асосан суғориладиган ва лалмикор ерларда етиштирилади. 


140 
Суғориладиган ерларда Сурхондарѐ вилояти шароитида гектаридан 350-600 
центнер яшил масса ҳосили олинган. Дон ҳосили сувликда 5 0 - 6 0 ва ундан ҳам 
кўп центнергача етади. Лалмикорликда дони учун етиштирилмайди. Дунѐда 
2004 йилда 3,04 млн гектар ерга экилиб, ялпи ҳосили 13,7 млн тонна, 
ҳосилдорлик гектаридан 11,1 центнерни ташкил этган. 
Тритикаленинг максимал ҳосилдорлиги гектаридан Болгарияда-116, 
Италияда-110, Ирландияда-107, Германияда-92, Швецияда-85, Беларусьда 99 
центнерга этган. 
Тритикале донининг морфологияси ота-она туркумларига ўхшайди. 
Дончасининг ташқи кўриниши буғдой ва жавдарни эслатади. Буғдой дончасига 
нисбатан узунроқ (10-12 мм) ва жавдар дончасидан энлироқ (Змм гача). 
Тритикале дончасининг тузилиши умуман олганда ота-она 
шакллариникидек. 
Донлари одатда гулининг ичида, ҳар бошоқчада учтадан ривожланади 
Марказий бошоқчаларида айрим ҳолларда 1-2 қўшимча ривожланмай қолган 
гулларини учратиш мумкин. Бошоқларида 30 дан 40 гача бошоқча бўлади. 
Шунга қараганда бир бошоқда 100 дан зиѐд донча ривожланиш имконияти 
мавжуд, аммо амалда ҳақиқий ҳосил имконияти нисбатан анча кам. 
Тритикале пишиш вақтидаги бошоғининг кўп ҳолларда узунлиги 15 см 
дан зиѐд, одатда қилтиқли. Пишганда дони қуруқ (W= 10 – 12 %), якка- якка 
жойлашган тўкилмайди. Дони одатда сарғиш-жигар рангли. Тритикаленинг 
муртаги буғдой муртагини эслатади ва муртак ўқи ва қалқондан иборат, у 
захира қилувчи, сингдириш ва сингиш ҳосил қилувчи орган вазифасини 
бажаради. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish