А. Туркманов. “Бухгалтерия ҳисoби” фани бўйича ўқув-услубий мажмуа. – Тошкент: Иқтисодиёт, 2018 йил, 249 бет. Ғоя муаллифи: иқтисод фанлари доктори, профессор Б. Ю. Ходиев


Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида пул маблағлари ва ташкилотлар



Download 9,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/206
Sana04.06.2022
Hajmi9,94 Mb.
#636240
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   206
Bog'liq
УУМ Маъруза машғулоти- Бухгалтерия ҳисоби (барча-2017-18)

Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида пул маблағлари ва ташкилотлар 
ўртасида ҳисоблашишлар ҳисобининг вазифалари.
Хўжалик юритувчи субъектларда 
пул маблағлари ҳисобини
тўғри ва аниқ ташкил 
қилиниши ҳамда уни такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири 
ҳисобланади. 


67 
Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерияси, одатда, барча тўлов ва ҳисоб-китоб 
муомалаларини амалга оширади ҳамда ушбу муомалаларни қонунларга мувофиқ, ўз вақтида ва 
тўғри расмийлаштириш устидан назоратни амалга оширади. 
Иқтисодий категорияга амал қилувчи ҳар бир мамлакат ривожланишининг асосий 
воситаларидан бири пул бўлиб, бозор иқтисодиётига ўтиш ва унда иш юритишда унинг ўрни ва 
аҳамияти янада ошиб боради. Дарҳақиқат, пул – «бозор тили» деб бежиз айтилмаган. Ҳар бир 
иқтисодий ахборот, товарлар ва хизматлар баҳоси, тўловлар, даромад ва харажатлар, молиявий 
талаблар ва мажбуриятлар, иқтисодий алоқалар макро ва микро даражада фақат пулда ифода 
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида бозор муносабатларининг ривожланиши 
жараёнида шартномавий асослари меҳнат воситалари ва кредитларини харид қилиш, маҳсулот 
(ишлар, хизматлар)ни сотиш бобида битимлар тузаётган корхоналар ўртасида муносабатлар 
кенгайиб бормоқда. Бундан ташқари, бюджет, банклар, суғурта органлари, турли жамоат 
ташкилотлари, хайрия фондлари, бевосита ходимлар ва ҳоказолар билан тўлов муомалалари 
амалга оширилмоқда. 
Ҳисоб-китоб счётидан тўловлар мол етказиб берувчилардан олинган материал ва асосий 
воситалар учун, бюджет ва суғуртага бўлган қарзларини тўлаш учун, иш ҳақи бериш учун 
кассага пул маблағлари олиниши ва бошқа мақсадлар учун амалга оширилади. Ҳар бир тўлов 
корхона билан, яъни ҳисоб-китоб эгаси билан келишган ҳолда амалга оширилади, лекин 
қуйидаги ҳолларда банк корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан маблағларни бошқа ташкилотлар 
ҳужжатлари асосида ечиб олади: молия органларининг буйруқлари асосида, агар солиқларнинг 
тўлаш муддати ўтиб кетган бўлса; кредитдан фойдаланганлик учун фоиз; банк хизмати учун ва 
ҳоказо.
Нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда томонларнинг масъулияти ҳар бир иштирокчи 
учун белгиланади. Масалан, мол етказиб берувчи учун бу – шартномага ва юклаб жўнатилган 
маҳсулотга мувофиқ амалга оширилган пул эквивалентини ўз вақтида олиш, харидор учун – 
мол етказиб берувчи томонидан шартнома шартларининг бажарилиши.
Корхоналар томонидан бюджет ва турли фондлар ўртасидаги қарзларни узиш пул тўлов 
воситасида амалга оширилади. Ликвид активлар бўлган пул маблағлари ёрдамида корхоналар 
маблағларининг пул шакллари ишлаб чиқариш заҳиралари, меҳнат қуроллари ва ҳоказоларга 
айлантирилиши, пул тушумини ва ундан ўрин олган соф даромадни олиш амалга оширилади. 
Шундай қилиб, тўлов тизими ва тўлов муомалалари маблағлар доиравий оборотини 
таъминлашнинг энг муҳим омили бўлиб майдонга чиқади, уларни ўз вақтида тугаллаш эса 
ишлаб чиқаришнинг узлуксиз жараёнини таъминлашнинг зарурий шарти бўлиб хизмат қилади. 
Тўловлар, асосан, нақд пулларни ишлатмасдан, корхонанинг банкда очган ҳисоб-китоб, 
валюта ёки бошқа хил счётлари орқали ёки нақд пуллар билан ўзаро ҳисоб-китоблар 
кўринишида амалга оширилади (
нақд пулсиз ёки нақд пулли ҳисоб-китоблар
). 
Ҳисоб-китоб муомалаларини банк орқали ўтказиш корхоналарнинг ўзлари белгилаган иш 
ҳақи фондларига, хизмат сафарлари ва хўжалик харажатлари лимитларига риоя қилишларини 
ҳар томонлама назорат қилиш, корхонанинг давлат бюджети билан солиқлар, йиғимлар бўйича 
ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишини, мол етказиб берувчиларнинг счётлари ва тўлов 
талабномаларига ўз вақтида ҳақ тўлашни кузатиб бориш, корхонага турли мақсадлар учун, 
муайян таъминот ҳисобидан ссудалар бериш ва мазкур ссудаларнинг белгиланган муддатда 
қайтарилишини кузатиш ва ҳоказолар имконини беради.
Банк орқали нақд пулсиз ўтказишлар йўли билан тўловлар шакли ёрдамида нафақат мол 
етказиб берувчилар билан улардан келиб тушган моддий бойликлар учун ёки харидорлар билан 
улар сотган маҳсулотлар, бажарган ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар, балки шунингдек 
бюджет билан солиқлар бўйича, турли хил дебитор ва кредиторлар, бош (
асосий
) компания ёки 
бирлашма билан
(ички доиравий, ички хўжалик ҳисоб-китоблар),
касаба уюшма ташкилоти 
билан ҳисоб-китоблар ҳамда бир қанча бошқа тўловлар амалга оширилади. 
Пул маблағларининг нисбатан кичик суммаларидан ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш 
бўйича, ҳисобот берувчи шахслар билан хизмат сафарлари харажатлари, касса орқали муомала 
қилинадиган нақд пулларга ҳарид қилинган ёки сотилган бойликлар (
қимматликлар)
учун нақд 


68 
пулли ҳисоб-китоблар қилишда фойдаланилади. Пул маблағлари барча ҳисоб-китобларда 
воситачи бўлгани сабабли, табиийки, республика халқ хўжалигида маблағларнинг бир 
маромдаги доиравий айланишини, бозор иқтисодиёти соҳасида фаолият юритишни таъминлаш 
учун барча ўзаро тўловлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар тўғри ва ўз вақтида бажарилиши зарур. Ўз 
навбатида, пул маблағлари, тўлов, ҳисоб-китоб ва кредит муомалаларини ўз вақтида ҳамда 
самарали амалга оширишга жиддий таъсир кўрсатади. 
Бухгалтерия ҳисоби олдида пул маблағлари, тўловлар, ҳисоб-китоблар ва кредитларни 
ҳисобга олиш борасида қуйидаги 

Download 9,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish