Ўзбекистон республикаси номидан ҳ а л қ и л у в қ а р о р и



Download 468,15 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana04.06.2022
Hajmi468,15 Kb.
#635986
  1   2
Bog'liq
17-1



 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 
2022 йил апрель ойининг 25 куни Урганч туманлараро маъмурий 
суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья С.Аллабергенов, судья ёрдамчиси С.Отамуратованинг 
котибалигида, Хоразм вилояти прокуратураси бўлим прокурори 
Д.Қурбонбаев, аризачилар Ў.Бабажанов ва унинг ҳимоячиси А.Палванов 
ҳамда аризачи Ш.Бабажановаларнинг иштирокида, аризачилар 
Бабажанов Ўринбой Сабирович ва Бабажанова Шолмон Сабировналарни 
Хива тумани ФҲДЁ бўлимининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб 
топиб, Хива тумани ФҲДЁ бўлими зиммасига мажбурият юклаш ҳақидаги 
шикоят аризаси бўйича юритилган 5-2201-2102/1860-сонли маъмурий 
ишни кўриб, қуйидагиларни 
 
А Н И Қ Л А Д И : 
Аризачилар Ў.Бабажанов ва Ш.Бабажановалар аризасида, Хива 
тумани ФҲДЁ бўлимининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб 
топиб, Хива тумани ФҲДЁ бўлими зиммасига мажбурият юклашни 
сўраган. 
Суд мажлисида аризачилар Ў.Бабажанов ва Ш.Бабажановалар ариза 
талабини қувватлаб, бир хил мазмунда яъни 1918 йил 28 февраль куни
туғилган онаси 2015 йил 17 февраль куни вафот қилганлигини, марҳум 
онаси А.Сабировадан 2 нафар фарзанд эканликларини, мерос очилиши ва
турар жойларидан улушларини олиш учун Хива туман давлат нотариал 
идорасига борган вақтларида, уларни туғилиш гувоҳномаси она 
графасида онасини фамилияси “Сабирова” бўлиши ўрнига “Саидова” деб 
ёзилганлигини, бу хатоликни тўғрилаш учун туман ФҲДЁ бўлимига 
мурожаат қилишини тушунтирилганлиги, улар ФҲДЁ Хива тумани 
бўлимига мурожаат қилиб, туғилиш гувоҳномаларидаги она графасидаги 
фамилиясини “Саидова”ни “Сабирова”га деб ўзгартириб, янги 
гувоҳномалар беришни сўраганликларини, онаси ҳақиқатдан ҳам 
“Сабирова Анабиби” эканлигини, тасдиқлаш учун қўшниларидан 
тушунтириш хатлари олганликларини, маҳалла ҳам маълумотнома 
берганлигини, Хива тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 25 август 
кунидаги 21-сонли хат билан мурожаати рад қилганлигини, 
юқоридагиларни инобатга олиб, Хива туман ФҲДЁ бўлимининг 2021 йил 
25 августдаги 21-сонли ёзишмасини қонунга хилоф деб топиб, зиммасига 
туғилиш гувоҳномаларидаги она графасини “Саидова” дан “Сабирова” га 
ўзгартириб бериш мажбуриятини юклашни сўраб, тушунтириш берди. 
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда 
хабардор қилинган жавобгар Хива тумани ФҲДЁ бўлими вакили суд 
мажлисига келмади, келмаслик сабабларини билдирмади, бундай 
ҳолларда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини 
юритиш тўғрисидаги кодексининг 148-моддаси 3-қисми, 188-моддасига 
Ҳужжат имзоланган: Аллабергенов Сардор Зарипович, 29.04.2022
5-2201-2102/1860



асосан ишни жавобгар Хива тумани ФҲДЁ бўлими вакилининг 
иштирокисиз кўришни лозим деб, ҳисоблайди. 
Суд, аризачиларни тушунтиришлари ҳамда фикрларини, иш 
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. 
Аризачи Бабажанов Ўринбой Сабирович ва Бабажанова Шолмон 
Сабировналар Хива тумани ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат 
қилганлар.
Хива тумани ФҲДЁ бўлимининг 2021 йил 24 август кунидаги
21-сонли хат билан мурожаати рад қилинган. 
Натижада, ушбу низо келиб чиққан. 
Хива тумани ФҲДЁ бўлими томонидан аризачилар Ў.Бабажанов ва 
Ш.Бабажановаларни мурожаатларини рад қилинишига; аризачилар 
Ў.Бабажанов ва Ш.Бабажановаларнинг онаси А.Сабирова 2015 йил
17 февраль куни вафот қилганлиги, унинг туғилганлик ва никоҳ 
тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари мавжуд эмаслиги, 
Ў.Бабажанов ва Ш.Бабажановаларни туғилганлик ҳақидаги далолатнома 
ёзувида, она графасидаги фамилияси “Саидова Анабиби” деб 
кўрсатилганлиги, марҳум А.Сабировани никоҳ ва туғилганлик ҳақидаги 
далолатнома ёзувлари ФҲДЁ бўлими архивида мавжуд эмаслиги сабабли, 
аризачилар Ў.Бабажанов ва Ш.Бабажановаларни туғилганлик ҳақидаги 
гувоҳномасида мавжуд она графасини “Саидова”дан “Сабирова”га 
ўзгартириш киритиш учун асослар мавжуд эмаслиги яъни Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги
387-сонли 
Қарори 
билан 
тасдиқланган 
“Фуқаролик 
ҳолати 
далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 148-бандига мувофиқ, 
далолатнома ёзувларига тузатишлар ва қўшимчалар киритиш суд 
қарорига асосан, ФҲДЁ органи томонидан киритилиши кўрсатилиб,
мазкур норма асос қилинган.
Бундан кўринадики, Хива туман ФҲДЁ бўлимининг жавоб хати 
билан мурожаатлари рад қилинишида, аризачилар Бабажанов Ўринбой 
Сабирович ва Бабажанова Шолмон Сабировналарнинг қонун билан 
қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил
14 ноябрдаги 387-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати 
далолатномаларини қайд этиш қоидалари”нинг 148, 149-бандларида,
“Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар 
киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар 
ўртасида низо бўлмаганда, ушбу ёзувлар сақланаётган жойдаги, агар 
улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи 
томонидан амалга оширилади. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, 
тузатишлар ва қўшимчалар киритиш имловий хато ва ноаниқликлар 
бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай 
қолганда амалга оширилади” деб, кўрсатилган.
Мазкур Қарорнинг 151-бандида эса, “Ўзгартиришлар киритиш 
тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини 
Ҳужжат имзоланган: Аллабергенов Сардор Зарипович, 29.04.2022
5-2201-2102/1860



тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари: унинг шахсини тасдиқловчи 
ҳужжатлар нусхаси (ксеронусхаси) ва бошқа зарур ҳужжатлар нусхалари 
илова қилинади” деб, белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 декабрдаги “Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг 
қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш 
тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида”ги
24-сонли Қарорининг 21-бандида, “МСИЮтК 189-моддасига мувофиқ, суд 
низолашилаётган қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига 
зид эканлигини ва аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан 
қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, маъмурий 
орган, унинг мансабдор шахси қарорини тўлиқ ёки муайян қисмини 
ҳақиқий эмас, ҳаракатини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш 
тўғрисида қарор қабул қилади” деб, тушунтириш берилган. 
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб суд, аризачилар 
Бабажанов Ўринбой Сабирович ва Бабажанова Шолмон Сабировналар 
нинг жавобгар Хива тумани ФҲДЁ бўлимининг хатти-ҳаракатларини 
қонунга хилоф деб топиб, Хива тумани ФҲДЁ бўлими зиммасига 
мажбурият юклаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни, Хива тумани 
ФҲДЁ бўлимининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, Хива 
тумани ФҲДЁ бўлими зиммасига аризачилар Бабажанов Ўринбой 
Сабирович 
ва 
Бабажанова 
Шолмон 
Сабировнанинг 
туғилиш 
гувоҳномаларидаги 
она 
графасини 
“Саидова”дан 
“Сабирова”га 
ўзгартириб бериш мажбуриятини юклашни, давлат божи ва почта 
харажатини ундириш масаласини муҳокама қилиб, аризачи Ў.Бабажанов 
дастлаб давлат божи учун тўланган 270.000 сўм ва почта харажати учун 
тўланган 21.600 сўмни ундиришдан воз кечганлиги тўғрисида ариза 
тақдим қилганлигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажатини 
аризачи фойдасига ундирмасликни лозим топади. 
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодексининг 115, 156-158 ва 189-моддаларини қўллаб, суд 

Download 468,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish