Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/161
Sana03.06.2022
Hajmi1,84 Mb.
#632945
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   161
Bog'liq
agrosanoat mazhmuasi iqtisodiyoti

 

марказлашган пул маблағлари жамғармаларини шаллантириш ва 
улардан фойдаланиш юзасидан корхоналар билан юқори ташкилотлар 
ўртасида;
 

бюджет тизимига солиқлар тўлаш ва харажатларни молиялаштириш 
жараёнида корхоналар билан давлат ўртасида;
 

тўловларни амалда ошириш ва ресурслар харид этишда корхоналар, 
уй хўжалиги ва бюджетдан ташқари жамғармалар ўртасида;
 

бюджет тизимининг алоҳида бўғинлари ўртасида;
 

суғурта холатлари вужудга келганда зарарларни қоплаш ва суғурта 
тўловларини амалга оширишда корхоналар, уй хўжалиги ва суғирта 


167 
органлари ўртасида вужудга келадиган пул муносабатларини акс 
эттиради;
Пул маблағлари ҳосил бўлишининг асосий моддий манбаи бўлиб 
мамлакатнинг миллий дорамади – янгитдан яратилган қиймат ёки ялпи 
ички маҳсулотдан ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб 
чиқариш воситалари ва меҳнат қуролларининг чегириб ташланган қисми 
хизматқилди ва айнан у миллий даромаднинг яратилиши ва ундан 
фойдалананиш орасида боғловчи бўғин хизматини ўтайди. 
Молия ва кредит ўзаро боғланган категориялар бўлиб, улар ёрдамида 
корхоналарнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида пул 
жамғармалари доиравий айланиши таъминланади. 
Кредит банк тизими ва ихтисослашган молия-кредит муассасалари 
орқали ссуда жамғармасининг ҳаракатини ифодалайди. Молия-кредит 
тизимининг тақсимловчи, назорат қилувчи, тартибга солувчи ва 
барқарорлаштирувчи функциялари мавжуд.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари молиясининг моҳияти биринчи 
навбатда қишлоқ хўжалигининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. 
Қишлоқ хўжалигида ер, чорва моллари ва бошқа табиий бойликлардан 
ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилган бўлиб, бу унинг иқтисодиётнинг 
бошқа тармоқларидан фарқланишига сабаб бўлади. Хусусан, қишлоқ 
хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ер бошқа асосий 
воситалар сингари эскирмайди (амортизация қилинмайди) ва шу туфайли 
маҳсулот таннархини шакллантиришда иштирок этмайди. Шу билан бир 
вақтда ер участкаларининг табиий унумдорлик даражаси ва жойлашган 
ўрни қишлоқ хўжалиги корхоналари дифференциал даромад (рента) ҳосил 
бўлишига сабас бҳлади. 
Қишлоқ хўжалиги асосий ишлаб чиқариш фондларининг аҳамиятли 
қисмини маҳсулотлар ва ишчиҳайвонлар ташкил этади. Аммо, уларни 
такрор ишлаб чиқариш жараёни бевосита қишлоқ хўжалигининг ўзида 
амалга оширилади. Ер сингари маҳсулодор чорва молларига нисбатан ҳам 
амортизация ҳисобланмайди вау маҳсулот таннархи шаклланишида 
иштирок этмайди.
Қишлоқ хўжалигда ишлатиладиган кўпгина хомашё ва материаллар 
бевосита корхонанинг ўзида яратилади. Яратилган маҳсулотнинг маълум 
бир қисми (подани тўлдириш учун ёш моллар, уруғлик, чорва моллари 
учун озиқа, маҳаллий ўғит сифатида гўнг ва бошқа.) реализация қилинмай, 
корхонанинг ўзида такрор ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш учун 
олиб қолинади.
Чорва молларини боқиш ва ўсимликларни парваришлаш ишлаб 
чиқариш жараёнига авансланган айланма маблағларнинг узоқ вақт 
давомида айланишини талаб этади. Ўсимликчиликда у бир йилгача
чорвачиликда эса 9 ойгача давом этади. Бунинг натижасида қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми йил охирида (асосан чоракда) 


168 
реализация қилинади ва пул тушумининг бир маромда айланишига имкон 
бермайди. Бу эса хўжаликнинг якуний молиявий натижаларини фақатгина 
йил якунига кўра аниқлашни тақоза этади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг табиий – иқлимий шарт – 
шароитларга боғлиқлиги ҳосилсизлик, сув тошқини, қурғоқчилик ва бошқа 
табиий офатлар таъсирига қарши корхоналарнинг моддий ва пул заҳира 
фондларини яратишни тақазо қилади.

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   161




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish