Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Мемлар 
тарихи. 
Мемларни рақамли 
жамият феномени сифатида тадқиқ 
қилиш 1970 йиллардан бошланган. 
Ҳаттоки “меметика” деб номланган илм 
йўналиш ҳам шаклланиб улгурди. 1976 
йили инглиз олими Ричард Докинз 
“Эгоистик ген”
38
номли китобида 
меметиканинг илмий йўналиш 
сифатида яралишини кўрсатиб 
беради. Мазкур илмий йўналишда 
дарвин 
назарияси 
инсон 
маданиятига кўчирилади. Кенг 
маънода мемлар ғояни маданий 
ахборот белгиси сифатида ўрганишади. Америкалик олим Дуглас Рашкофф 
“Медиавирус. Поп-маданият яширин равишда қандай қилиб бизнинг 
онгимизга таъсир кўрсатади?” номли китобида мем концепциясини таҳлил 
қилиб, ривожлантиради?
39
.
37
https://championat.asia/oz/news/superliga-oyinlari-haqida-memlar-paydo-boldi 
38
Что такое мемы? https://memepedia.ru/about-memes/ 
39
Рашкофф Д. Медиавирус! Как поп-культура тайно воздействует на ваше сознание.- 


28 
Мемлар таснифи. 
Мемларни бир қанча белгиларига қараб таснифлаш 
мумкин:
 
Маълум мақсадда яратилган мемлар (“forsed mem”). Ушбу мемлар 
маркетологлар томонидан брендларни илгари суриш учун ясалади; 
Кооптирланган (бирор-бир ҳодиса туртки бўлиб яралган ва омма 
томонидан дарҳол “илиб” олинган мемлар). Бунга мисол сифатида 2018 
йилда ОАВда анча шов-шувга сабаб бўлган “Автотест” монополияси бўйича 
ишланган мемларни келтириш мумкин;
Ўз-ўзидан ҳосил бўлган (вирусли мемлар).
Семиотик белгиларига кўра мемлар визуал, аудиал, матнли ва аралашга 
бўлинади. Визуал — энг оммавий мемлардир. Унга макрослар, 
демотиваторлар, эдвайслар, комикслар, фейслар ва бошқалар киради. 
Аудиал — қўшиқлар, слоганлар, шиорлар. Матнли — неологизмлар, 
слоганлар, шеърлар, шеърий аскиялар. Аралаш — визуал ва аудиал, матнли 
белгилари аралаш мемлар. Мемларни уларни тарқатаётган коммуникация 
каналлари орқали ҳам таснифлаш мумкин. Энг машҳури интернет-
мемлардир. Ўз навбатида интернет-мемлар қисқа ва узоқ муддатлиларга 
бўлинади. Узоқ муддатлига фойдаланувчилар томонидан воқеа тугаб кетган 
бўлса-да, узоқ вақт тарқатиладиган мемлар, қисқасига эса, бирданига 
оммалашиб, кейин эътиборан қоладиган мемлар киради. Услубий жиҳатдан 
мемларни кинояли, рағбатлантирувчи, ташвиқий мемларга ажратиш мумкин. 
Хусусиятларига кўра эса умумий ёки локал мемларга бўлинади.
Иккинчисига IT-индустрия мутахассислари, шифокорлар, рокерлар ёки 
электрон мусиқа шинавандалари томонидан яратилган мемлар киради.
Образли мемлар бирор-бир қаҳрамоннинг суратларига асосланади. 
Масалан, телеграмм каналдаги шоу-бизнес вакилларининг стикерларга 
айланган суратлари. 
Синтаксис мемларда унинг алоҳида элементлари мазмунан ўзгарадиган 
матнга эга бўлади.
Ҳолатни 
акс 
эттирувчи 
мемлар, 
яъни 
– 
мем-комикслар 
тизимлаштирилган ҳолатда бўлади. Асосий қаҳрамон образида ҳаётдаги 
нохушлик ва салбий ҳолатлар очиб берилади.
Екатеринбург: Ультра. Культура, 2003 г. 


29 
Компэратив– икки ёки ундан ортиқ суратларни таққослаш орқали 
яратилган мемлар. 
Шу билан биргаликда мемлар мазмунан эмитконлар (смайликлар, 
эможи ва реакциялар), макрослар (сизнинг ҳиссиётларингизни акс этувчи 
суратлар), имижбордлар (ўз ҳиссиётларни улашиш учун яратилган 


30 
анъаналар), фейслар (турли хил типдаги одамларни тавсифлайдиган, 
чизилган юз суратлари), эдвайслар (ёзувли квадрат ичига чизилган инсон ёки 
ҳайвон суратлари), демотиваторлар (рамка ичида таг сўзли кинояли сурат)га 
бўлинади. Айтиш жоизки макрослар ёки реакциялар ҳиссиётларни акс этувчи 
эмотиконлардан яралган. Ўз навбатида эмотиконан эможи ва стикерлар 
пайдо бўлди.
Бугунги кунда интернетдаги дастурлар исталган шаблон ёки 
ўзингиздаги расмлар орқали мемларни ясашга ёрдам беради. Буларга 
https://www.meme-arsenal.com, 
http://risovach.ru/mem-generators, 
https://imgur.com/memegen, https://mr-mem.ru сервислари мисол бўла олади. 
Дастурларнинг барчаси бепул бўлиб, ижодкор ўз фантазиясини қўллай олса 
бас. 
Мемлар бугунги кунда виртуал ҳаётнинг ажралмас бўлагига айланиб, 
онлайн журналистика жанрлари трансформациясини юзага келтирувчи 
омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish