Хэштег функциялари.
Асосий функциларидан бири бу белги орқали
зарур хабарларни боғлашдир. Хэштеглар маълум бир қизиқишга эга бўлган
фойдаланувчиларни топиш ва қидириш функциясини ҳам бажаради.
Шунингдек, бирор-бир хабар атрофидаги контекстни руёбга чиқаришга
хизмат қилади. Хэштеглар кайфиятни, ҳиссиётни акс этади. Бугунги кунда
хэштеглардан YouTube ва Gawker Mediaдаги блогларни шарҳлашда
қўлланилиб келмоқда.
Хэштегларни Google Real-Time Search қидирув тизими ёки Tagboard
орқали топиш мумкин. Tagboard— Twitter, Instagram ва Facebookдаги
хэштегларни топиш ва жамлаш учун ишлатиладиган мақсадли саҳифадир. #
дан кейин жой ташламасдан ёзилган сўз автоматик равишда ҳаволага
айланади ва у орқали мазкур сўз остида жамланган воқеалар, янгиликларни
топиш мумкин. Хўш, хэштеглар қачон ва қаерда қўлланилади? Улар асосан
ижтимоий тармоқларда, шунингдек фаол равишда маркетологлар, веб-
усталар, пиарменлар, компания, маҳсулот, сайт, хизмат брендларини илгари
сурадиган мутахассислар томонидан қўлланилади.
Хэштег ёзишнинг беш қоидаси:
1.
Хэштегни лотин ёки кирил алифбосида ёзиш мумкин;
2.
Хэштегларда белгилар ва тиниш белгиларини ишлатиш мумкин
эмас: ~ ` ! @ # $ % ^ & * ( ) = +;
35
https://twitter.com/hashtag/messina
25
3.
Ҳар бир хэштег # белгиси билан бошланади;
4.
Агарда бир нечта сўзни белгиламоқчи бўлсангиз, уларнинг
барчаси пробелсиз ёзилади - #менбахтлимандоим
5.
Агарда хэштеглардаги сўзларни ажратиб ёзмоқчи бўлсангиз,
албатта
икки
сўз
орасига
таг
чизиқча
қўйилади.
Масадан,
#интернет_саводхонлик.
#интернет #саводхонлик — бу иккита хэштег ҳисобланади.
#интернетсаводхонлик — эса битта хэштегни англатади. Агарда
ижтимоий тармоқлар, хусусан Фейсбукда сиз қўйган хабарларни бошқа
фойдаланувчилар осон топишини истасангиз, унга икки ва ундан ортиқ
хэштег қўйинг. Масалан, #посткроссинг, #сайт, #компьютерсаводхонлиги.
#посткроссинг хэштегига босган фойдаланувчи мазкур хэштег бўлган барча
маълумотларни кўриш имконига эга бўлади.
Instagram ва Twitter ижтимоий тармоқларида хэштег қўйиш мажбурий.
Фақат шу орқалигина сиз ўз пост ва твитларингизни тезда миллионлаб
хабарлар ичида топиш имконини яратиб берасиз. #Love, #Instagood, #Me,
#tbt, #follow #cute, #followme, #photooftheday, #happy, #tagsforlikes – булар
Instagramдаги энг оммавий хэштеглар саналади. Масалан, 2018 йилда
фойдаланувчилар #love хэштеги остида 900 миллиондан ортиқ суратларни
жойлашган
36
. Instagramни фойдали визуал ахборот манбасига айлантириш
мумкин. Бунинг учун маълум бир мавзудаги хабарларни (масалан, тил
ўқитишга оид тилнинг суратларда акс этган грамматик қоидалари)ни
#Uzbektılı хэштеги остида жойлаштириш кифоя. Агарда бунга бошқа
тилшунос фойдаланувчилар ёки ўзбек тилини оммалаштириш иштиёқида
бўлганлар жалб этилса, қисқа муддатда она тилимизни юқори поғоналарга
кўтариш ва унинг довруғини бутун дунёга ёйиш имкони бўлади. Албатта
хэштег спамга айланиб кетмаслиги учун хабарга 5 тадан ортиқ хэштег қўйиб
бўлмайди.
Бугунги кунда хэштеглар интернетда ахборотни излаш учун
фойдаланилади. Мисол учун #uzbekistan хэштегини қидирувга киритсангиз
айнан ижтимоий тармоқларда мазкур сўз билан белгиланган хэштеглар келиб
чиқади.
36
http://instatag.ru/love.html
26
Мем
– бу маданий ахборот бирлиги.
Бу
одамдан одамга ўтувчи ва тақлид
қилинувчи ҳар қандай сўз, жумла, ғоя,
белги, сурат ёки товуш бўлиши мумкин.
Мем
аниқ бир ҳолатга боғлиқ бўлмай, универсал код шаклида бўлади. Амалиётда
бу нарса битта мем турли ҳолатларни тушинтириш учун қўлланилади, яъни у
аниқ воқеъликдан контекстсиз ахборот белгисига айлангандагина мемга
айланади. Шу билан биргаликда мем санъатнинг ажралмас бир қисмидир.
Интернет-мем эса тармоқ фольклорининг бир бўлагидир. Яъни у ҳозир
латифалар ўрнини эгаллади, десак ҳам бўлади. Чунки кўпчилик даврада бир
бирининг кайфиятини латифа айтиб эмас, балки сўнгги мемларни муҳокама
қилиб кўтармоқда. Масалан, немис футбол клубининг ижтимоий тармоқдаги
саҳифаси футболчи Хави Мартинесга оид суратдан мем ясашни таклиф
қилди, чунки 2018 йил 6 апрелдаги Чемпионлар лигасининг чорак финал илк
ўйинида “Бавария” футбол командаси “Севилья”ни 2:1 ҳисобида мағлуб
этди:
27
Сочида Олимпиадани очилиши маросимида ухлаб қолган Россиянинг
бош вазири Дмитрий Медведьевнинг сурати ёки 2018 йил 16март куни бўлиб
ўтган “Бухоро”-“Сўғдиёна” ва “Металлург”- “Қўқон 1912” баҳсларидан сўнг
ўзбек футболига ўз муносабатини билдириб келаётган Uzzmem телеграмм
канали мазкур мавзуда бир қанча мемлар яратишди. Сурат остида
ёзилишича, Насриддин Афанди ва унинг эшаги клуб рамзи экан. Навбатдаги
мем эса “Бухоро” клуби “Жиззахнинг “Суғдиёна” футбол клубини 3:0
ҳисобига мағлуб этгач, эшак Жиззах клубининг янги логотипида бўрини
тепгани акс этган мем намойиш этилди
37
.
Do'stlaringiz bilan baham: |