Ўбекистонда бирор ҳужжатга эга бўлмаган турар жойларда истиқомат
қилувчилар кўп топилади. Уч йил аввал жорий этилган «кўчмас мулк
амнистияси»
даврида
ўз
турар
жойларини
тегишли
тарзда
ҳужжатлаштириб ололмаганлар ҳам бўлди.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан
тайёрланган ва муҳокамага қўйилган ҳукуматнинг янги қарори уй-жойида
ҳужжатларсиз истиқомат қилиб келаётганларни оғирини енгил қилиши
мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида
ҳукуматнинг
«Жисмоний
шахсларнинг
фойдаланишидаги
ҳуқуқ
белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларини
хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича уларга бўлган ҳуқуқларни
эътироф этиш тўғрисида»ги қарори муҳокамага қўйилди. Муҳокама 7 май
куни якунланган.
Лойиҳавий
қарорнинг
1-иловасида
«Жисмоний
шахсларнинг
фойдаланишидаги ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича
уларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида низом» ҳам
келтирилган.
Низом талаблари кўп квартирали уйларга ва уларга туташган ер
участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар
жойларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган.
Қайд этилишича, жисмоний шахсларнинг фойдаланишидаги ҳуқуқ
белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектларини
хатловдан ўтказиш ва натижалари бўйича ўрганиш ишларини амалга
ошириш мақсадида туман/шаҳар ҳокимликлари, туман/шаҳар ҳокими
ёрдамчилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг
туман/шаҳар
филиаллари,
«Ўзбеккосмос»
агентлиги, туман/шаҳар
қурилиш, фавқулодда вазиятлар, адлия, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-
қувватлаш бўлимлари, солиқ ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш
инспекциялари,
шунингдек
маҳалла
фуқаролар
йиғини
вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилади ва у туман/шаҳар ҳокими
томонидан тасдиқланади.
Ҳукумат қарори билан ўрнатиладиган тартибга кўра, ишчи гуруҳ
томонидан
хатловдан
ўтказиш
жараёнида
қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланган ерларда ўзбошимчалик билан қурилган, муҳофаза
этиладиган ҳудудларда қонунчилик ҳужжатларига зид равишда қурилган
ҳамда аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини
батафсил режалаштириш лойиҳаларига, маҳалла фуқаролари йиғинлари
ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига зид
равишда
қурилган
турар
жойларга
Do'stlaringiz bilan baham: |