Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet358/402
Sana01.06.2022
Hajmi20,94 Mb.
#629637
TuriСборник
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   402
Bog'liq
Международный научно-образовательный электронный журнал «образов

 
Xulosa
Asosiy muammolar ko'rib chiqiladi, shuningdek tasvirni tanishga tayyorlashda ularni hal qilish 
yo'llari ko'rib chiqiladi. Noma'lum mantiq yordamida oldindan qayta ishlash algoritmi va tasvirni 
binarizatsiya jarayoni batafsil tahlil qilinadi. Sobel operatori yordamida tasvirdagi chegaralarni 
tanlash uchun noaniq ishlov berish algoritmi tuzilgan. 
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 
1.
James D. Foley, Andries van Dam, Steven K. Feiner, John Hughes. Computer Graphics: 
Principles and Practice. – Third edition. Pearson Education Inc, USA. 2014. 1260 p.
2.
Никулин Е.А. Компыютерная геометрия и алгоритмы машинной графики. СПб.:БХВ-
Петербург, 2003.-560 с.
3.
Роджерс Д., Адамс Дж. Математические основы машинной графики. «Мир» Москва. 
2001. 604 с.
4.
San Jose, “Adobe PhotoShop CS6. Classroom in a Book”. Adobe Systems Incorporated, 
California, USA 2012. 400 p
5.
Tillayev A.I. “Fotodizayn, Adobe PhotoShop”. O`quv qo`llanma. Toshkent, “Adib”. 2014. 
156 b.


861 
ФИО автора:
Саидова Биби Робиаъ Азиз қизи 
ТошДЎТАУ докторанти 
Название 
публикации:
«АДАБИЁТШУНОСЛИКДА 
МОТИВ 
НАЗАРИЯСИНИНГ ТАДРИЖИ» 
Аннотация:
 
Адабиётшуносликда таҳлилга тортилаётган бадиий асар танловида 
ундаги мотивлар бевосита муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада ана шу мотив 
тушунчасининг келиб чиқиши, қўлланилиши ва тушунилишига доир 
маълумотлар келтириб ўтилган. Шунингдек, жаҳон ҳамда ўзбек олимлари 
томонидан билдирилган илмий-назарий қарашлар ҳам ўрганилган. 
Калит сўзлар:
мотив, ҳаракат, сюжет, формула, мавзу, поэтика, тематика, ғоя 
 
Адабиётшуносликда ҳар қандай асарнинг таҳлил объекти қилиб 
олинишига бошқа фазилатлари билан бирга, аввало, унинг мотиви сабаб бўлади. 
Мотив тушунчаси эса пайдо бўлганидан буён бир-бирига яқин, жуда кўп 
талқинлар билан изоҳланиб келяпти. Ушбу сўз лотин тилидан олинган бўлиб, 
унинг туб моҳиятида 
ҳаракат, ҳаракатланувчи куч
маъноси мавжуд.
Мотив назариясининг тамал тошини XIX аср охирида рус олими 
А.Н.Веселовский қўйган. У “Сюжетлар поэтикаси” китобида “Мен мотив 
деганда, воқеликнинг муҳим туйилган ёки такрорланадиган ёрқин таассуротини, 
унинг нима эканлиги ҳақидаги энг оддий саволга образли жавоб бўладиган 
формулани тушунаман” дейди. Ва формула сифатида “Ялмоғиз маликани 
алдаши ёки кимдир уни ўғирлаши” сингари қатор мотивларни келтиради
75

А.Н.Веселовскийнинг издоши А.Л.Бем “Адабий-тарихий тушунчалар”(1919) 
китобида А.С.Пушкин ва М.Ю.Лермонтовларнинг “Кавказ асири” асарларини 
чоғиштириб мотивни белгилашда улардаги воқеа – “тоғлик қизнинг асирга 
муҳаббати” асосий ролни ўйнашини айтади. Ва чуқурроқ таҳлил қилинса, 
75
А.Н.Веселовский, “Поэтика сюжетов”.1940. С. 494; 


862 
мотивнинг маъно жиҳатдан – “ўзаро ёки бир томонлама муҳаббат, 
муваффақиятли ёки муваффақиятсиз озод қилиш, қизнинг ўлими” кабиларга
бўлинишини айтади
76

Мотив назариясига катта ҳисса қўшган О.М.Фрейденберг “Сюжет ва жанр 
поэтикаси”(1925) мақоласида ва шу номли монографиясида
77
мотив сюжетнинг 
образли талқини, деган ғояни олға суради. А.Н.Веселовскийга қарши чиққан 
В.Б.Шкловский эса “Проза назарияси”(1929)
78
илмий ишида мотивни асар 
мавзуси билан белгилашни ёқлаб чиқади. Уларнинг замондоши бўлган 
назариётчи Б.В.Томашевский 1931 йилда чиқарган дарслигида “Мавзу 
тушунчаси бу йиғинди тушунча, у асардаги барча материални бирлаштириб 
туради. Асарнинг ҳар бир бўлимининг ўз мавзуси бор, ўша мавзуларни бўлаклаб 
ўрганиб боравериб, бўлинмайдиган қисмигача етиб борамиз. ”Кеч тушди”, 
“Расколников кампирни ўлдирди”, “Қаҳрамон ўлди”, “Мактуб келди” ва ҳ.з. 
Асарнинг энди бўлинмайдиган қисмидаги мавзу мотив дейилади. Моҳиятан ҳар 
битта жумланинг ўз мотиви бор”
79
, деб янгича изоҳни ўртага ташлайди. 
Америкалик фольклоршунос С.Томпсон “Мотивда алоҳида бир қизиқиш 
уйғотадиган, шу билан бирга хотирада қоладиган нооддий нарса бўлиши шарт”, 
дейди.
Адабиётларни кўриб чиқиш мобайнида шу нарсага ишонч ҳосил бўлдики, 
мотивнинг хусусиятлари катта бир илм сифатида рус адабиётшунослигида кенг 
ўрганилган. Масалан, А.И.Белицкий мотивнинг инвариантлик хусусиятини, 
А.П.Скафтымов унинг “бўлинмас бирлигини”, В.Я.Пропп мотивнинг 
тизимлилик принципини, Н.Г.Черняева мотивда объект ва субъект уйғунлигини, 
Н.Д.Тамарченко мотивдан мотивга ўтиш масаласини, Г.В.Краснов асар 
сарлавҳасида мотивнинг акс этишини, Е.М.Мелетинский мотивнинг сюжетлар 
мазмунини шакллантиришини, Б.М.Гаспаров мотивнинг “маъновий индукция 
76
А.Л.Бем. "К уяснению историко-литературных понятий".1919.
С.227. Белов, “О А.Л. Беме и его трудах”. 
1972.
77
О.М. Фрейденберг. Поэтика сюжета и жанра. М., 1997. 
78
В.Б. Шкловский. О теории 
прозы
. М., 1929. 
79
Б.В.Томашевский. Теория литературы. Поэтика: Учеб. Пособие.– М.: Аспект Пресс, 1999.–
334с. 


863 
ҳосил қилишдаги” ролини, А.К.Жолковский, Ю.К.Шегловлар мотивнинг 
мазмунан актуаллашуви, В.И.Тюп мотивнинг бадиий семантик бирлиги 
масалаларини тадқиқ этишган.
80
Мен И.В.Силатевнинг мотив назариясига оид 
диссертациясидан мавзуларни мухтасар қилиб йиғиб, санаб ўтганимнинг боиси 
шу йўналишда илмий иш қиладиган ёш назариётчиларимизга асқотар деган 
умиддаман. 
Ўзбек адабиётшунослигидаги мотив борасидаги қарашлар юқоридаги 
назарияларга асосланган дейиш мумкин. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида 
мотивга “Сюжетнинг таркибий элементи, асарнинг асосий мазмуни, мавзуи” деб 
изоҳ берилади.
81
Адабиётшунослигимизда мотив бўйича алоҳида илмий ишларга 
кўзим тушмади. Адабиёт назарияси бўйича чиқарилган қўлланмаларда эса мотив 
ўрнига “тема ва ғоя” истилоҳи ишлатилган. Масалан таниқли олимларимиздан 
бири Тўхта Бобоевнинг “Адабиётшуносликка кириш” қўлланмасидаги қуйидаги 
тарифлар мавзумизга яқин келади: “Асарга яхлитлик бағишлашда – асосий тема 
ва асосий ғоя ҳал қилувчи рол ўйнайди. Масалан, А.С.Пушкиннинг “Евгений 
Онегин” поэмасида тасвирланган кўпгина масалалар оқибатида марказий бир 
проблема (ХIХ асрнинг 20-йилларида дворянлар жамиятида шахс кризиси) 
атрофига бирлаштирилган... Асар ғояси ранг-баранг усуллар билан ифодаланади. 
Шундай усуллардан бири масаланинг қўйилиши асосида ғоянинг 
ифодаланишидир. Бу хил асар ғояси шартли равишда ғоя-масала деб ҳам 
юритилади. Бундай пайтда, асарнинг қийматини шу асарда қўйилган масаланинг 
муҳимлиги, салмоқдорлиги белгилайди, масаланинг ечилиши замонга ёки 
китобхоннинг муҳокамасига ҳавола қилинади... Тематика – бадиий асарнинг 
асосий еткчи темаси билан бирга, унга тобе бўлган бошқа кичик темаларни ҳам 
ўз ичига қамраб, асарда ғоявий-бадиий бир бутунликни ташкил қилади.”
82
80
И.В.Силантев.
Теория мотива в отечественном литературоведении и фольклористике: очерк историографии. 
Новосибирск: Издательство МДМИ, 1999,104-с. 
81
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Москва. “Рус тили” нашриёти.1981. 472 бет. 
82
Т.Бобоев. Адабиётшуносликка кириш курси бўйича ўқув-методик қўлланма.”Ўқитувчи” нашриёти,
Т. 1979. 102-106 б. 


864 
Адабиётшунос олим Д.Қуронов эса “Адабиёт назарияси” китобида 
мотивга шундай таъриф беради: “Мотив (мотив образ) шаклий ва мазмуний 
жиҳатлардан муайян турғунлик касб этган, бир ёки бир неча ижодкорнинг 
асарларида қайтарилиб туриши билан уларнинг ижодий интилишларини намоён 
этиб турувчи образдир. Масалан, Чўлпон ижоди учун "йўл" образи мотив 
саналиши мумкин. Айни шу образ унинг ҳам шеърий, ҳам насрий асарларида тез-
тез такрорланади. Ёки Чўлпон ижодига хос бўлган "юлдуз", "йўлчи" мотивлари 
20-30 йиллар шеъриятида, хусусан, А.Фитрат, Ойбек ва У.Носир асарларида ҳам 
учрайди”
83
.

Фарғоналик олим А.Қосимов: “Ҳаракат таъкидланганда образлар, рамзлар, 


метафоралар мотив сифатида қўлланиши мумкин. Мотивлар, сюжет 
ривожланишининг ташқи усули бўлган конфликтдан фарқли равишда, 
сюжетнинг бадиий тили, унинг имманент(ички) усули ҳисобланади”
84
, деб 
изоҳлайди.
Мотив тушунчаси борасидаги юқорида келтирилган қарашлардан шундай 
хулоса қилиш мумкинки – муаллифнинг ғояси, асар мавзуси, мудом такрорланиб 
турадиган образлар, сюжет, эсда қоладиган воқеалар мотив вазифасини ўташи 
мумкин. 
Менинг назаримда муаллифни қўлига қалам олишга нима мажбур қилган 
бўлса, у ғоями, воқеами, айтадиган гапими –қайси томондан қараманг, ўша 
асосий мотив бўлиб чиқиб келаверади. 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   354   355   356   357   358   359   360   361   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish