Ж.Ж. А хмед ов
ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ
46
www.uzbridge.eyuf.uz
innovative development contributed to a significant expansion of the industry. In this article,
based on the analysis of scientific articles of international level, the role and development
of foreign investments in the development of the pharmaceutical indust ry as an independent
industry in the process of modernization of the pharmaceutical industry of Uzbekistan is
explained. At the same time, it is necessary to pay special attention to the process of
modernization of the industry, taking into account this, t he role of the pharmaceutical
industry, the main conditions and factors influencing its formation and development, as well
as industry-specific production and investment characteristics are analyzed.
Keywords:
pharmaceutical
industry,
modernization
and
diversification,
pharmaceutical companies of Uzbekistan, factors of attracting foreign investment,
investment projects in the pharmaceutical industry, development of programs to attract
medium and long-term foreign investment, production and investment charac teristics of the
industry.
Кириш
Жаҳонда глобаллашув жараёнларининг кучайиб бориши билан миллий
иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этиб
бормоқда. Жумладан, ҳозирда ва бундан кейинги даврда Ўзбекистон олдида турган “энг
устувор вазифа –
бу таркибий ўзгаришлар сиёсатини олиб бориш,
саноатни
диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш,
ахборот
-
коммуникация тизимларини кенг жорий этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг
рақобатдошлигини оширишни таъминлашдан иборатдир”.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий
-
иқтисодий ўзгаришларнинг
таҳлили шуни кўрсатадики, қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятларда
иқтисодиётни модернизациялаш
ҳамда
диверсификациялаш, бунинг учун эса фаол
инвестиция
сиёсатини
юритишнинг ўрни жуда
муҳимдир.
Бу борада амалга оширилган
кўплаб чора
-
тадбирлар қаторида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат тармоқлари, шу жумладан,
фармацевтика
саноати тармоғини жадал ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Халқимиз
саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан
таъминлаш Президентимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. 2019 йил 10
апрелдаги ПФ
-
5707 сонли “
2019-
2021 йилларда Республиканинг фармацевтика
тармоғини
янада жадал ривожлантириш
чора
-
тадбирлари”
тўғрисидаги
Президент
Фармони фикримизнинг тасдиғидир. Унга кўра, Фармацевтика тармоғини барқарор
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш шулар жумласидандир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодиётни тубдан ўзгартириш, жумладан, юқори
технологик саноат ишлаб чиқаришига ўтиш жараёнларига эътибор қаратилаётган экан,
фармацевтика саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнига ҳам
катта эҳтиёж сезилмоқда. Айниқса, тармоқни
модернизациялашга
алоҳида
тўхталадиган бўлсак, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таркибига
кирувчи корхоналарнинг фаолиятига тўхталсак мақсадга мувофиқ саналади.
Асосий
ишлаб чиқариш фондлари таркиби таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналарнинг техника
ва технологияларнинг аксарият қисми
жисмоний жиҳатдан эскирган. Шу билан бирга,
тармоқдаги техника ва технологияларнинг маънавий эскиришини ҳам ҳисобга олсак, у
ҳолда
модернизациялаш ҳамда диверсификациялаш жараёнларининг объектив
зарурлиги яққол намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: