Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги


Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича музокаларни ўтказиш



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

2.4. Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича музокаларни ўтказиш 
тартиби, қоидалари ва ўзига хос жиҳатлари 
Ташкилотга аъзолик шартлари бўйича музокаралар қуйидаги тўртта 
йўналишда ўтказилади:
- қабул қилинадиган қоидалар бўйича ишчи гуруҳдаги кўп томонлама 
музокаралар;
- қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва экспортни субсидиялаш 
бўйича манфаатдор томонлар ўртасида кўп томонлама музокаралар; 
- манфаатдор томонлар ўртасида товарларга имтиёзлар бериш бўйича 
икки томонлама музокаралар; 
- хизматлар савдоси бўйича манфаатдор томонлар ўртасидаги икки 
томонлама музокаралар. 
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ жараённинг исталган босқичида номзод 
давлат билан икки томонлама музокаралар ўтказиб боради. Ушбу музокаралар 
натижалари махфий ҳисобланади. 
Номзод давлат қонунчилик тизимига ЖСТ талаблари асосида 
ўзгартириш киритиш бўйича аниқ муддат ва амалий ҳаракатлар акс эттирилган 
дастур ишлаб чиқиб, ишчи гуруҳга тақдим қилади. Ишчи гуруҳ дастурни 
кўриб чиқиб, ЖСТ тартибларига зид қисмлар бўйича керакли тавсиялар 
беради ва дастурни амалга оширилишини мунтазам назорат қилиб боради. 
Божхона тарифларини белгилаш бўйича музокаралар аъзо мамлакатлар 
ўртасида икки томонлама тартибда олиб борилади. Дастлаб, номзод давлат 
ўзининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда божхона божи ставкалари 
бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Бош кенгаш ва ишчи гуруҳга тақдим этади. Бош 
кенгаш ва ишчи гуруҳ таклиф этилаётган бож тарифларини кўриб чиққач, 
барча аъзо мамлакатларга тақдим этилади ва музокараларни бошлашни 
сўралади. 
Бож тарифлари бўйича музокараларда қатнашмоқчи бўлган аъзо 
давлатлар номзод давлатдан ишчи гуруҳ йиғилишлари доирасида икки 
томонлама музокарани ташкил қилишни сўрайди. Товарлар ва хизматлар 
савдоси бўйича алоҳида қоидалар амал қилсада, товарлар ва ҳизматларга бож 
тарифларини белгилаш бўйича икки томонлама музокаралар бир вақтда 
ўтказилади. Музокаралар давомида келишилган тариф ставкалари бўйича 
икки томонлама махфий келишув имзоланади ва ЖСТ котибиятга тақдим 
қилинади. 
Ташкилотнинг барча манфаатдор аъзолари билан тарифлар бўйича икки 
томонлама битимлар тузилганидан сўнг, ташкилот котибияти ушбу 
келишувлар ҳамда қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва экспортни 
субсидиялаш 
бўйича 
маслаҳатлашувлар 
натижасида 
белгиланган 


28 
мажбуриятларни жамлаб, ягона товар ва хизматлар тарифлари рўйхатини 
тайёрлайди. Энг мақбул давлат (MFN) тамойилига мувофиқ, агар номзод бир 
аъзо давлат билан музокаралар давомида 20 фоиз ва бошқа аъзо давлат билан 
музокараларда 10 фоиз миқдорида бож тарифини белгилаш бўйича келишувга 
эришган бўлса, ягона товар ва хизматлар тарифлари рўйхатида энг кам ставка
(10 фоиз) умумий ставка сифатида қайд этилади. Ягона тарифлар рўйхати 
тўлиқ шакллантирилгач, тарифлар бўйича кўп томонлама музокара ўтказиш 
учун ишчи гуруҳга юборилади. 
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мажбуриятлари бўйича муҳокамалар 
номзод давлат томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланади. Қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва экспорт фаолиятини субсиядиялаш 
амалиёти ЖСТ тизимида тўлалигича тартибга солинмагани боис муҳокама 
жараёни номзод давлатни аъзоликка қабул қилингунга қадар давом этади. 
ЖСТ қоидаларига мувофиқ хизматлар бўйича алоҳида тартиб амал 
қилади. Дастлаб, номзод давлат хизматлар тарифлари бўйича таклифни ишлаб 
чиқиб, ишчи гуруҳнинг барча манфаатдор аъзоларига тақдим этади. Таклиф 
аввал ишчи гуруҳда муҳокамадан ўтганидан сўнг барча аъзо давлатлар билан 
икки томонлама музокаралар ўтказишга рухсат берилади. Бироқ хизматлар 
учун бож ставкалари бўйича таклифлар товарлар тарифлари бўйича 
таклифлари билан бир вақтда тақдим этилади. 
ЖСТ қоидаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун 
қўллаб-қувватлаш ва экспорт субсидиялари бўйича келишувга эришилиб, 
товарлар ва хизматлар тарифлари бўйича икки томонлама музокаралар 
ниҳоясига етгач, ишчи гуруҳ номзод давлатнинг ташкилотга киришга 
тайёрлиши бўйича ҳисоботни тайёрлайди ва Бош кенгашга тақдим қилади.
Ишчи гуруҳ ҳисоботи номзоднинг миллий қонунчилиги, иқтисодий 
вазияти ва ташқи савдо режимининг батафсил тавсифи, ЖСТ қоидалари 
бўйича ўтказилган ҳар бир музокара тафсилотлари, уларда эришилган 
натижалар, якуний хулосалар ва амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар 
юзасидан тавсияларни ўз ичига олади. Шунингдек, ишчи гуруҳ ҳисоботига 
номзод давлатнинг ташкилотга кириши бўйича баённома лойиҳасида 
белгиланган шартлар ва Марокаш шартномасига қўшилишни кўзда тутувчи 
Бош кенгаш қарори лойиҳаси илова қилинади. Ҳисобот Бош кенгашга тақдим 
қилинганидан сўнг ишчи гуруҳнинг ваколати тугатилади. 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish