Давлат молияси билан бир қаторда маҳаллий молиялар, бюджетдан
ташқари фондлар, давлат корхоналари молияси ривож топди. Давлатлараро
ҳамжамиятлар молияси каби янги молиявий муносабатлар соҳаси пайдо бўлди.
Мисол учун Европа ҳамжамияти мамлакатлари қишлоқ хўжалигини
молиялаштириш, мазкур давлатларнинг алоҳида режаларида интеграцион
жараёнларнинг салбий оқибатларини бартараф қилишга ишлатиладиган
давлатлараро пул фондларини ташкил қилдилар. МДҲ давлатлари ҳам шундай
фондларни ташкил этиш йўлида турибдилар. Молия муносабатларининг янги
соҳаларидан бири хусусий тансмиллий корпорациялар молиясидир.
Пул фондлари ва шунга мос равишда уларга тегишли молиявий
муносабатларнинг турличалиги уларни даражаларга бўлишни асослайди.
Умумдавлат пул фондлари марказлашган пул фондлари ҳисобланади, қолган
барчалари эса – марказлашмаган пул фондларидир. Марказлашган фондлар
ҳисобидан жамиятнинг макродаражадаги масалаларининг ҳал этилишини
таъминланади.
Бу,
аввало,
умумдавлат
аҳамиятидаги
эҳтиёжларни
таъминлашга, мамлакат мудофаасига, марказий давлат ва бошқарув
органларини сақлашга, миллий аҳамиятга эга бўлган халқ хўжалиги
тармоқларини қўллаб-қувватлашга, алоҳида ҳудудларнинг ижтимоий ва
иқтисодий ва ривожланиш даражаларини тенглаштиришга, атроф муҳит
муҳофазасига, фундаментал изланишлар ва фан-техника прогрессини қўллаб
қувватлашга сафарбар этилади.
Буларнинг барчаси, молиянинг мазкур босқичида ижтимоий такрор
ишлаб чиқариш элементлари – моддий бойликлар, ишчи кучи ва ишлаб
чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқаришга таъсир қилишнинг муҳим
қуролларидан бирига айланишини исботлайди.
Конкрет иқтисодий ва сиёсий шароитлар, давлатнинг роли ва табиатига
боғлиқ ҳолда молия деярли бир хил институтларга эга ҳолда, кўпинча сифат
жиҳатидан турли мазмунга эга бўлади. Мисол учун, яқин вақтгача дунёда икки
сиёсий ва иқтисодий тизим амал қилиб келди. Ҳозирги кунда эса фан-техника
тараққиёти давлатларни тараққиёт даражасига кўра фарқланишини келтириб
чиқарди. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, молияга яна ҳам кенгроқ
таъриф бериш мумкин.
Молия – бу давлатнинг ўз вазифа функцияларини бажариш ва
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш мақсадида
марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш жараёнида
юзага келадиган, давлат томонидан ташкил қилинадиган пул муносабатлари
йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: