Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Қалқонсимон без функцияларининг бузилишига боғлиқ



Download 1,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/183
Sana01.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#625393
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   183
Bog'liq
20-y-Yosh-fiziologiyasi-va-gigiena-oquv-qollanma-A.X.Ortiqov-S-2010y (1)

Қалқонсимон без функцияларининг бузилишига боғлиқ 
касалликлар 
 
Қалқонсимон безнинг фаолиятини бошқа ички секреция безлари функ-
циясига, энг аввало, гипофизга чамбарчас боғлиқ. Ҳар хил сабаблар таъсирида 
кўпинча қалқонсимон безнинг фаолияти издан чиқади. Бунда безнинг функ-
цияси ё бирмунча кучаяди ёки сусаяди. 
1840-йилда шифокор Базедов қалқонсимон безнинг ортиқча функционал 
фаоллигига боғлиқ бўлган касалликни биринчи бўлиб таърифлаган. Шунинг 
учун бу касаллик унинг номи билан Базедов касаллиги деб аталган, ҳозирги 
вақтда у «диффуз токсик бўқоқ» деб аталади. Бу касаллик билан кўпинча 
аёллар ва 10-15 ёшдаги қизлар оғриши аниқланган. 
Касаллик қалқонсимон безнинг катталашиши, юрак ўйнаши, кўзнинг 
чақчайиши ва касаллик келтириб чиқарадиган бошқа ўзгаришлар пайдо бўлиши 
билан таърифланади. Белгиларнинг баъзилари кучлироқ намоён бўлиши, 
бошқалари намоён бўлмаслиги ёки махсус текширилгандагина аниқланиши 
мумкин. Касаллик ҳар хил бошланиши мумкин: баъзи одамларда кескин намоён 
бўлади, бошқаларда эса бир неча ойлар давомида фақат айрим белгилари 
кўринади. 
Диффуз токсик болқоқда қалқонсимон без диффуз катталашади. Бу 
катталашиши ютинганда сал билинадиган даражадан то анчагина катталашиш-
гача етади. Қалқонсимон без анчагина катталашганда бўқоқ ривожланади. 


118 
Диффуз катталашган қалқонсимон без қонга организмга керак бўлганидан 
анчагина кўп тироксин ажратади, Ортиқча тироксин таъсирида юрак-қон томир 
системаси фаолиятида ўзгариш рўй беради: юрак уриши тезлашади, пулс 
кўпинча дақиқасига 180-200 мартагача этади. Юрак тони тобора шовқинли 
бўлиб қолади. Моддалар алмашинуви анча кучаяди, бемор оза бошлайди, жуда 
ҳам жиззаки бўлиб қолади. Йиғлоқилик, уйқунинг бузилиши, чарчоқ, болаларда 
касалликнинг дастлабки белгилари бўлиши мумкин, бемор одатда, исиб 
кетаверади, кўрпа ёпмай ухлайди, иштаҳаси яхши бўлиши мумкин. 
Кўзнинг чақчайиши ҳам ҳар хил намоён бўлади ёки типик манзара юзага 
келади - кўз гўё косасидан чиқиб тургандек бўлади ва чақчаяди ёки каттала-
шади, кўз ёриғи кенг очилиб қолади, қовоқлар жуда кам пириллайди, кўзда 
ҳайратомуз нигоҳ қотиб қолади. Узатилган қўл бормоқларининг ўзига хос 
қалтираши, терлаш, умумий мускул қуввацизлиги, ҳансираш пайдо бўлади. 
Бемор жуда озиб кетиши ёки унча озмаслиги ҳам мумкин. Бундай ҳолат тирео-
токсикоз деб аталади. 
Бу касалликнинг бир қанча тури - енгил ва ҳатто белгилари рўйи рост 
юзага чиқмайдиган турларидан тортиб, то оғир турларигача фарқ қилинади. 
Касалликнинг енгил турида қалқонсимон безнинг катталашиши деярли сезил-
маслиги мумкин: фақат бола кўзғалувчанлигининг ошиши, пулсининг бир 
қадар тезлашиши, кўп терлаши ва тез чарчаши кузатилади. Баъзан барча 
шикоятлар озгина озиш ва қалқонсимон безнинг бир оз катталашиши 
сезилишидан иборат бўлади; ютинганда унинг ҳаракати кўринадиган бўлиб 
қолади. 
Касалликнинг ўртача оғир турида юқорида айтиб ўтилган ҳодисалар 
кучлироқ намоён бўлади: бемор кундан-кунга озиб кетади, юраги ўйнаб туради, 
ёмон ухлайди, тез чарчаб қолади, жуда инжиқ, йиғлоқи бўлиб қолади. Болалар-
нинг хулқ-атвори кескин ўзгаради, арзимаганга жанжал чиқаради. Беморни 
даволашга киришилмаса, аҳволи оғирлашади, юраги ва нерв системасида оғир 
асорат юзага келиши мумкин. Даво ўз вақтида бошланса, бемор соғайиб кетади. 
Кейинги йилларда касалликнинг баъзи турларида беморларга қалқонсимон без 
функциясини сусайтирадиган махсус препаратлар қўлланилмоқда. Бу препарат-
лар болаларни даволашда ҳам самарали натижа берди, бироқ уларни узоқ қўл-
лаш талаб қилинади. Беморни даволаш усулини шифокор танлайди. Қиз бол-
алар балоғатга этиши даврида кўпинча қалқонсимон без бир оз катталашади, Бу 
физиологик ҳодиса бўлиб, одатда, даво талаб қилмайди. 
Қалқонсимон безнинг кам тироксин ажратиши гипотиреоз деб аталадиган 
касалликнинг ривожланишига сабаб бўлади. Қалқонсимон без функциясининг 
етишмовчилиги туғма нуқсонга ҳам, орттирилган нуқсонга ҳам боғлиқ бўлади. 
Туғма этишмовчилик қалқонсимон без тўқимасининг суст ривожланиши ва 
ҳатто унинг бутунлай бўлмаслиги оқибати бўлиши ёки гормон синтези издан 
чиққанда юзага келиши мумкин. Гормон синтези издан чиққанда қалқонсимон 
без тўқимаси бўлади-ю, бироқ гормон ишланиб чиқмайди. Орттирилган 
гипотиреоз қалқонсимон без тўқимасининг яллиғланиши оқибатида келиб 
чиқиши мумкин. Қалқонсимон без бутунлай гормон ишлаб чиқармаганда касал-
ликнинг барча белгилари кескин юзага чиқади ва микседема ривожланади. 
Қалқонсимон без функциясининг етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган 


119 
касаллик қандай аломатлар билан юзага чиқади? 
Касалликнинг илк белгилари бола ҳаётининг дастлабки ойларида пайдо 
бўлиши мумкин. Одатда, болани кўкракдан ажратгандан кейин (она сути билан 
бирга бола организмига қалқонсимон безнинг гормони тушади) касаллик белги-
лари анча сезиларли бўлиб қолади: тери қопламлари қуруқшайди, бола бўшанг 
бўлиб қолади, ичи қотади, кам ҳаракат қилади, таги ҳл1 бўлганда, қорни очган-
да безовта бўлмайди ва ҳоказо. Нерв системаси реакцияси жуда сусайиб кетади, 
пулс секинлашади. Шу вақтда даволашга киришилмаса, бола умумий ривожла-
нишдан, чунончи, жисмоний ва айниқса руҳий ривожланишдан орқада қолади. 
Қалқонсимон без гормони боланинг ўсиши ва айниқса марказий нерв 
системасининг ривожланиши учун жуда зарур. Даволашда бой берилган ҳар 
бир ҳафта кейинчалик қийинлик билан даволанадиган ўзгаришларга олиб 
келиши мумкин. 
Ҳозир мамлакатимизда трийодтиронин деган янги препарат ишлаб чиқа-
рилмоқда, Бу пренаратни тайинлаш қалқонсимон без ўрнини босади ва бола 
яхши ўсиб ривожланади. Гормонлар билан даволанишдан ташқари, болага 
витаминларга бой овқат бериш, нерв системаси ривожланишдан орқада қолаёт-
ган бўлса, кучли педагогик таъсир кўрсатиш зарур. 
«Эндемик бўқоқ» маълум географик жойда аҳолининг кўпчилик қисмида 
кенг тарқалган алоҳида касалликдир. У асосан баланд тоғли районларда, бўз 
тупроқли ўрмонзор жойларда кузатилади. Бу касалликка бир қанча омиллар: 
сувда, озиқ-овқат маҳсулотларида ва атмосферада йод этишмаслиги, маълум 
географик ва санитария-гигиена шароити, аҳолининг турмуш даражаси ва 
бошқалар сабаб бўлиши ҳозирги вақтда исботланган. Бу касалликда қалқон-
симон безнинг ҳажми катталашади. Йод организмга овқат билан кирганда, 
шунингдек, унинг қалқонсимон без тўқималарида парчаланиши ҳисобига 
заҳираси кўпайиб боради. Озиқ-овқат ёки сув билан бирга организмга йод 
тушиб турмаса, у йодга ёлчимай қолади. Қалқонсимон без зўр бериб ишлай 
бошлайди, катталашади, баъзан жуда катта бўлиб кетади, яъни ўзига хос бўқоқ 
пайдо бўлади. 
Ҳозирги вақтда эндемик бўқоқнинг олдини олиш учун туз ва бошқа озиқ-
овқат маҳсулотларига йод қўшилади. Нонга, чойга, ҳатто ҳайвонлар озиғига 
ҳам қўшилади. 
Мамлакатимизда болаларда қалқонсимон без касалликларини ўрганиш ва 
уларнинг олдини олишга доир жуда кўп ишлар қилинган. 

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish