CENTRAL ASIAN ACADEMIC JOURNAL
OF SCIENTIFIC RESEARCH
ISSN: 2181-2489
VOLUME 2
ǀ
ISSUE 4
ǀ
2022
Scientific Journal Impact Factor (SJIF 2022=4.63)
Passport:
http://sjifactor.com/passport.php?id=22230
219
UZBEKISTAN |
www.caajsr.uz
Кейинчалик ушбу тенденциянинг давоми ўлароқ 1751 йил 25 октябрда
“О
привилегии купцам Тавлеву, Дедову, Волоскову и Комолову на заведение
фабрики для делания из Российских материалов синей брусковой кубовой
краски”
[2]
номли сенат ҳужжати қабул қилинган. Шу даврдан бошлаб ишлаб
чиқариш сирини ошкор этишни таъқиқловчи, ҳуқуқ эгасининг ноу
-
хауга бўлган
устувор ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ёзма манбалар шаклланган.
Ихтиролар учун имтиёзларни назарда тутувчи яхлит кўринишдаги қонун
1812 йил 17 июнь куни қабул қилинган ва у
“О привилегиях на разные
изобретения и открытия в художествах и ремеслах”
деб номланган
[3].
Санаб
ўтилган манбалар рус давлатчилигида ноу
-
хау институти кириб келиши ва
ривожланишига туртки бўлган. Мазкур кўринишдаги тартиб
-
таомиллар Россия
инқилоби давригача сақланиб қолинган.
Советлар даврида “тижорат сири”га бўлган қарашлар ўзгарган. Уларнинг
фикрича ишлаб чиқаришдаги ютуқлар иттифоқ мамлакатларда тенг жорий
қилиниши
керак
бўлган.
Советларнинг
бу
қарашлари
1930 йилдаги Бутуниттифоқ Коммунистик Партиясининг
(БКП(б)
)
XVI съездида
эълон қилинган ва “тижорат сири”га қарши кураш бошланган
[4]
. Унга кўра ҳар
қандай корхоналар олдига “тажриба алмашиш” мажбурияти қўйилган.
Лекин, совет даврида интеллектуал фаолият тўхтаб қолмаган. Интеллектуал
ҳуқуқ концепциясини ишлаб чиққан махшур рус ҳуқуқшунос олими
В.А.Дозорцев ўзининг фикрида:
“Албатта, бу даврдаги қаршиликларига қарамай
ишлаб чиқариш сирлари мавжуд эди, бироқ категория жиҳатдан ҳуқуқий
характерга
эга
бўлмаган”
[5]
дея таъкидлайди
.
Ташки муносабатларда ҳам халқаро билим ва тажриба алмашинуви олиб
борилиб, СССР Ташқи савдо вазирлиги қатор хорижий компаниялар билан Бош
келишувлар (Генеральные соглашения) имзолаган. Бундай келишувлар СССР Фан
ва техника давлат қўмитаси томонидан ҳам тузилган ва ушбу келишувларнинг
предмети
асосан ноу
-
хау бўлган.
1960 йилдан 1980 йилга қадар 100 дан ортиқ
бундай келишувлар қайд қилинган
[6].
1980 йиллар охири 1990 йиллар бошида интеллектуал мулкка бўлган
советларнинг қарашлари ўзгара бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: