O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi o‘zbekiston respublikasi innovatsion rivojlanish vazirligi guliston davlat universiteti



Download 0,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/24
Sana31.05.2022
Hajmi0,82 Mb.
#621528
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Konferensiya 7

TAHRIR HAY’ATI: 
Rais:
M.T.Xodjiyev, rektor, t.f.d., professor. 
A’zolar:
Z.M.Zikriyayev - ilmiy ishlar va innovatsiyalar bo’yicha prorektor. 
H.H.Qo’shiyev - o’quv ishlari bo‘yicha prorektor. 
F.B.Niyozov - 
Yoshlar masalalari va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha prorektor

M.Bayirbekov - moliya va iqtisodiyot masalalari bo‘yicha prorektor. 
R.J.Mahmudov - universitet matbuot kotibi. 
A.Yusufaliyev - universitet kasaba uyushmasi qo‘mitasi raisi. 
S.J.Sharapova - ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash bo’limi boshlig‘i. 
J.K.Komilov - Pedagogika fakulteti dekani. 
D.E.Toshtemirov - Pedagogika kafedrasi mudiri. 
Ya.A.Nurumbekova - Psixologiya kafedrasi mudiri. 
H.Abdukarimov – Pedagogika kafedrasi professori. 
M.X.Xolnazarova – Psixologiya kafedrasi professori. 
Taqrizchilar: 
P.f.d., professor B.S.Abdullayeva. 
P.f.n., dotsent G.P.Isayeva. 
Konferentsiya to‘plamiga kiritilgan maqolalarning mazmuniga mualliflar 
javobgardir. 
 
©
Guliston davlat universiteti, 2022. 


22 
ЎҚУВЧИЛАРДА ЛОЙИҲАЛАШ МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
БОСҚИЧЛАРИ 
Юсупов Раббим Михлиевич, 
Жиззах давлат педагогика институти, Информатика ва уни 
ўқитиш методикаси кафедраси мудири, техника фанлари номзоди, доцент
Абдуғаниев Бекзод Бурхон ўғли, 
Жиззах давлат педагогика институти, 
Информатика ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси 
 
Глобаллашув шароитида таълим, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 
самарадорликни яхшилаш, рақобатга бардошли кадрлар, сифатли маҳсулотларни тайёрлашга 
бўлган еҳтиёж, талаб ҳамда таклифларни инобатга олган замонавий технологияларнинг энг 
оммаплб тури – бу робототехника ёрдамида мутахассисларда лойиҳалаш маданиятини 
шакллантириш ва ривожлантиришдир.
Лойиҳалаш маданияти – лойиҳалаш фаолиятини ташкил этиш жараёнида 
шаклланадиган кўникма-малакаларнинг юқори даражаси бўлиб, у лойиҳалаш фаолиятининг 
ижтимоий ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар, техник меъёрлар, 
замонавий лойиҳалаш қоидаларига мосликни ифодалайди [1]. 
Сўнги йилларда нафақат педагогика, балки бошқа кўплаб ишлаб чиқариш ҳамда илмий-
техник соҳалар мутахассисларида лойиҳалаш маданиятини шакллантириш масаласига 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки, инсон ҳар қандай фаолиятнинг самараси уни аввалдан 
пухта режалаштириш, ижодий ёндашув асосида мукаммал, ўзига хос ечимни топишга 
эътиборни қаратишга боғлиқлиги билан белгиланади. 
Мактабда лойиҳалаш кўникмаларини ўқувчилардшакллантириш лозимлигини 
кўрсатади. Бунинг учун эса ўқувчиларнинг мактабдаги лойиҳалашни тушунишини ва уни 
ҳаётдаги лойиҳалашни тушунишга мослаштириш керак. Буни мактаб ўқувчиларининг 
лойиҳалаш маданиятини ўзгартириш орқали амалга ошириш мумкин, яъни жамиятнинг янги 
эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълимда лойиҳалаш фаолиятининг ўрнатилган 
қоидаларини ўзлаштириш, долзарб билим ва кўникмаларни ривожлантириш зарур [3]. 
Агар биз лойиҳалаш фаолиятини ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан кўриб чиқсак, у 
ҳолда қўлланиладиган ҳар қандай технология: умуминсоний маданият, меҳнат маданияти, 
фикрлаш маданияти, мулоқот маданияти ва бошқаларни шакллантиришни ўз ичига олади.
Тадқиқотчилар ўтган асрнинг охиридан бошлаб мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш 
маданиятини шакллантириш зарурати ҳақида фикр юритган, аммо бугунги кунда ушбу 
қоидалар энг долзарб бўлиб қолди: 
• замонавий мутахассисларда шаклланадиган маданиятнинг муҳим кўринишларидан 
бири - бу лойиҳалаш маданиятидир [4]; 
• лойиҳалаш - ҳар қандай таълим муассасасининг янги, замонавий, инновацион 
қиёфасини белгилайди [5]; 
• лойиҳалаш - лойиҳа иштирокчиларининг фикрлаш стилини ўзгартириб, уни XXI аср 
эҳтиёжларига мослаштиради [5]; 
• лойиҳалаш - лойиҳаларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошликни ўзгартиради [5]; 
• лойиҳалаш - муаммоли ривожлантирувчи таълимнинг бир тури [6]; 
• лойиҳалаш шахсий-ижодий педагогика ғояларини ривожлантиради [6]. 
Ўқувчиларни маданий ривожлантириш муаммоси Л. С. Выготский томонидан 
ўрганилган ва унинг таъкидлашича бола маданиятининг шаклланишини тўрт босқичга 
ажратади [2]: 
I. Хулқ-атвор босқичи - бола таклиф этилган ўқув материалини (ўз кучи ва қизиқиш 
даражасидан келиб чиққан ҳолда) ўзлаштириш учун маълум бир воситани қўллашгага ҳаракат 
қилади ва бунга эҳтиёж табиий йўл билан пайдо бўлади. 
II. Кўпайиш босқичи - маълум бир воситадан фойдаланишни ўрганган бола, уни 
ўзлаштирган шароитларда ундан яна фойдаланишга қобилятли бўлиб ҳисобланади. 


23 
III. Ташқи маданий идрок босқичи - бу ўзлаштирилган усул ва воситаларни ҳақиқий 
шароитларга ўхшаш бўлмаган янги шароитларда қўллаш ва бундан ташқари, ушбу усуллар 
қўлланилиши мумкин бўлган шахсий вазиятларни моделлаштиришни ўз ичига олади. Бу 
босқич асосий ҳисобланади, лекин у узоқ давом этмайди, чунки у асосан янги ўзлаштирилган 
асбоб билан тажрибалар кетма-кетлиги, уни турли томондан ўрганиш ва унга ташкил этувчи 
ташқи омиллар билан шакллантирилган. 
IV. Ташқи қабул қилишдан ички қабул қилишга ўтиш босқичида сифатли ички ўзгариш 
рўй беради: ўзлаштирилган техника восита "бир бутун сифатида айлантирилади", яъни уни 
ишлатиш учун ташқи асбоблар ички асбобларга айланади ва ўқувчилар улардан мустақил 
равишда фойдаланиш имкониятига эга бўлади. 
Демак, маданий ривожланиш маълум бир табиий ҳаракатдан бу ҳаракатнинг махсус 
мнемоник шаклига, яъни I-III босқичдан IV босқичга ўтишдан иборат. Лойиҳалаш 
фаолиятининг имкониятларини маданий ривожланиш воситаси сифатида ўрганиш биз учун 
муҳим, шу билан бирга, лойиҳалаш маданиятини шакллантириш босқичларини 
компетенцияни шакллантириш воситаси сифатида қараш керак. 
Лойиҳалаш фаолиятининг босқичлари ўз номлари бўйича сўнгги йилларда бирмунча 
ўзгарган бўлсада, фаолият мазмунига кўра улар тобора технологияланувчан бўлиб бормоқда. 
Айнан, лойиҳавий ёндашувнинг технологияланувчанлиги уни қўллашнинг ҳозирги босқичида 
керакли натижаларга эришиш учун энг самарали воситалардан бирига айлантирди. 
Қайд этилганларни эътиборга олган ҳолда лойиҳалаш фаолиятининг босқичларини 
умумий кўринишда қуйидагича тавсифлаш мумкин: 
1. Тадқиқ қилиш ва қарор қабул қилиш учун муаммони белгилаб олиш; 
2. Керакли маълумотларни тўплаш; 
3. Мақсад ва вазифаларни белгилаб олинган муаммони ҳал қилиш усули сифатида 
шакллантириш; 
4. Мақсадга эришишга йўналтирилган фаолиятни режалаштириш; 
5. Таҳлил, синтез, қонуниятлар, бошқаларни амалга ошириш каби ишларни бажариш; 
6. Олинган натижанинг дастлабки муаммонинг ечими сифатида қараш; 
7. Натижаларни тақдим этиш; 
8. Рефлекция. 
Мактаб ўқувчиларида лойиҳалаш маданиятини шакллантириш уларнинг фаоллигини 
ўзгартириб берадиган қуйидаги босқичларида амалга оширилади. 
Лойиҳалаш маданиятини шакллантириш босқичлари ўқувчининг мустақиллигига 
босқичма-босқич ўтишга имкон берувчи ўқувчи ва ўқитувчининг биргаликдаги фаолиятини 
кўзда тутади. Қуйида ҳар бир босқичда шаклланадиган лойиҳалаш маданиятининг таркибий 
элементлари келтирамиз. 
1. Ўқувчиларнинг қизиқиш доирасини, улар учун мумкин бўлган муаммоларни 
аниқлаш (мотивация тизими). Ўрганилаётган мавзу муаммосини назарий ва эмпирик 
жиҳатдан тадқиқ этиш; 
2. Ўқувчиларни танланган муаммони батафсил ўрганишга ундайдиган вазиятни 
моделлаштириш (мақсадни белгилаш, режалаштириш); 
3. Изланиш натижаларини лойиҳалаш даражасида расмийлаштириш; 
4. Лойиҳа устида ишлаш ва продуктив натижани олиш (лойиҳалаш этикаси, SMART 
ёндашуви, лойиҳалашни бошқариш); 
5. Лойиҳалаш натижаларини кенг жамоатчилик ва экспертлар ҳамжамиятига тақдим 
этиш (репрезентативлик); 
6. Бажарилган ишларни баҳолаш, ўз-ўзини ривожлантиришнинг кейинги йўлларини 
аниқлаш. 
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, ўқувчиларда лойиҳалаш маданиятини 
шакллантириш уларда когнитив фикрлаш, мустақил равишда муаммоларни еча олиш 
кўникмаларини, мулоқот маданиятини ривожлантиришга имкон берар экан. Ўқувчиларда 


24 
ижодий фикрлашни ривожлантиради, тасаввурларни бойитади, мавжуд вазиятни тўғри 
баҳолашга ўргатади. 

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish