Транспорт текислиги
Транспорт текислиги (transport plane), алоқа тармоғи бўйича
хабарларни ташишга жавоб беради. Бу сигнализация хабарлари,
маълумотларни ёки тўғридан-тўғри фойдаланувчи нутқини узатиш трактини
ташкил этиш учун маршрутлаштириш хабарлари бўлиши мумкин. Бу
текислик остида жойлашган, шу хабарларни ташувчи физик сатх, бундай
турдаги трафикни ташиш учун ўтказувчанлик қобилиятига бўлган талабларга
мос келадиган ҳар қандай технологияга асосланиши мумкин.
Транспорт текислиги яна бошқа тармоқлар ёки терминаллар томонидан
келадиган сигналларни ёки фойдаланувчи маълумотларини NGN тармоғига
уланишини таъминлайди.
Қоида бўйича, транспорт текислигининг қурилмалари ва функциялари,
кейинчалик кўриб чиқиладиган чақириқларга хизмат кўрсатишни бошқариш
ва сигнализация текислигининг функциялари орқали бошқарилади.
7.3- расм. Мослашувчан коммутаторнинг эталон архитектурасини
функционал текисликлари
Транспорт текислигининг ўзи учта доменга бўлинади:
−
IP протоколи бўйича транспортлаштириш домени;
−
ўзаро боғланиш домени;
−
IР-уланиш бўлмаган домен.
IP протоколи бўйича транспортлаштириш домени (IP transport domain)
магистрал
тармоқни
ва
NGN
тармоқлари
орқали
пакетларни
транспортлаштириш учун маршрутлаштиришни қўллаб-қувватлайди. Бу
доменга коммутаторлар, маршрутизаторлар каби қурилмалар, шунингдек
QoS хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш воситалари киради.
Ўзаро боғланиш домени (interworking domain) ташқи тармоқлардан
келадиган сигналлар ёки фойдаланувчи маълумотларини NGN кўринишига,
тармоқ бўйлаб узатиш учун яроқли бўлган шаклга ўзгартириш, шунингдек
тескари ўзгартириш қурилмаларини ўз ичига олади. Бу доменга, турли
транспорт сатхлари орасида сигнал маълумотларини ўзгартиришни
таъминлайдиган сигнализация шлюзлари (signaling gateways), транспорт
шлюзлари ёки турли транспорт тармоқлари орасида фойдаланувчи
маълумотларини ўзгартириш функциясини бажарувчи медиашлюзлар (media
gateways) ва/ёки ҳар хил намунадаги мультимедиали маълумотлар, битта
транспорт
сатхида
турли
сигнализация
протоколларининг
ўзаро
боғланишини таъминлайдиган ўзаро боғланувчи шлюзлар (interworking
gateways) каби қурилмалар киради.
IP-уланиш бўлмаган домен (non-IP access domain), турли IР-терминали
бўлмаган терминалларни NGN тармоғига уланишини ташкил этиш учун
мўлжалланган. У муассаса АТСларининг уланиши учун қўлланиладиган
шлюзларлардан (Access Gateways, AG), аналог кабелли модемлардан, xDSL
линияларидан, GSM/3G (RAN) стандартидаги радиоуланишли мобил тармоғи
учун мўлжалланган транспорт шлюзларидан, шунингдек интеграцияланган
IAD абонентлар кириш воситаларидан ва бошқа кириш қурилмаларидан
ташкил топган. IP терминалларига нима тегишли? , масалан, SIP-телефонлар
транспорт доменига AG қатнашувисиз
IP
протокол бўйича уланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |